Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Соғлом авлод – жамият таянчи

Бу ёруғ жаҳонда неки жонзод бўлса, барчаси боласи учун кайғуради, ҳатто оғзида дон ташиб боқади, ҳимоялаб вояга етказади.1.jpg

Бутун мавжудот орасида энг улуғ энг мукаррам этиб яратилган инсон фарзандининг бахтли келажаги учун бутун борлиғини, керак бўлса бутун умрини бағишлайди.

Фарзанд кўриш уни соғ-саломат катта қилиш, бахту иқболини кўриш халқимиз учун энг эзгу орзу олий бахт ҳисобланади.

Чунки ҳар бир оиланинг келажаги шу оилада қандай фарзанд вояга етаётганига боғлиқдир. Оила жамиятнинг кичик, лекин ғоят муҳим бўғини. Демак, бутун мамлакатнинг келажаги шу юрт фарзандларига боғлик. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон мустаққилликка эришган кунларидаёқ Президентимиз И.Каримов раҳнамолигида миллат тақдири мамлакат келажаги ҳақида ўйлаш, униг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, зарур шарт шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Соғлом авлод – жамият таянчи” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам айнан юқоридаги масалаларга бағишланди.

Тадбирда адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, мустақилликка эришганимиздан кейин орадан кўп ўтмай давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи ордени “Соғлом авлод учун”деб аталди.

Президентимиз деярли ҳар бир чиқишларида соғлом авлод, ёшлар масалаларига эътибор қаратади.

Эртасини ўйлаган халқ фарзандлари соғлиги ва тарбиясига устувор вазифа сифатида қарайди. Бу йўлда вақтни ҳам, маблағни ҳам ҳеч нарсани аямайди.

1.jpgЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси кўплаб давлатлар учун намуна сифатида тафсия этилгани бежиз эмас. Боланинг ҳар бир жиҳатдан соғлом улғайиши, унинг ёруғ келажагини таъминлаш бир ойлик ёки бир йиллик иш эмас. Бу-узлуксиз жараён.

Мустақиллигимизнинг илк йилларида туғилган болалар бугун 25 ёшга кирмоқда. Улар билан суҳбатлашиб кўринг. Собиқ тузум давридаги 25 ёшли бола билан бугунги 25 ёшли ўғил-қизларнинг дунёқараши, фикрлаш тарзи, ранг-рўйи, қадди-қомати, юриш-туриши кескин фарқ қилади.

Сўнгги 10 йилда даволаш муассасаларини модернизация қилиш ва энг замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун 750 млн. АҚШ доллардан зиёд маблағ йўналтирилди. Ўзбекистонда оналар ўлими 3,1 баробар, гўдаклар ўлими 3,2 баробар камайди. “Она ва бола скрининг дастури” амалга оширилиши натижасида туғма нухсонли болалар туғилиши 2000 йилдан буён 1,8 мартага камайди. Бугунги кунда мамлакатимиз болаларининг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига кўра мос келиши айтиб ўтилди.

Эркин суҳбат асносида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар, масалалар бўйича керакли маълумотлар олдилар.

Ф.Ҳакимова, Бухоро туман ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори


Рўйҳатга қайтиш