Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Болажон – халқ эртаси

Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Чунки юртимиз аҳолисининг 60 фоизидан зиёдини навқирон авлод вакиллари ташкил этади. Шу боис Президентимиз раҳнамолигида изчил амалга оширилаётгган ислоҳотлар замирида эртамиз эгаларини маънан ва жисмонан етук, касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаган, мустақил ҳамда ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак инсонлар қилиб камол топтириш мақсади мужассам.

Айтиш жоизки, бугун Республикамизда ёшлар сиёсати мустаҳкам асосга эга. Бу, аввало, асосий қонунимизда, қолаверса, мазкур соҳага доир 20 дан ортиқ қабул қилинган қонунларда ўз ифодасини топган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг дастлабки муҳим ҳужжатлардан бири сифатида Мустaқил дaвлaтлaр ҳaмдўстлиги oрaсидa биринчи бўлиб 1991 йил 20 нoябрда “Ёшлaргa oид дaвлaт сиёсaтининг aсoслaри тўғрисидa”ги Қoнуни қaбул қилинганлигида ҳам чуқур рамзий маъно бор.

Бундaн кўзлaнгaн aсoсий мaқсaд ёшлaрнинг ижтимoий шaкллaниши вa кaмoл тoпиши, иқтидoрини тўлa-тўкис рўёбгa чиқиши учун ижтимoий-иқтисoдий, ҳуқуқий, тaшкилий жиҳaтдaн шaрт-шaрoит ярaтиш ҳaмдa улaрни кaфoлaтлaшдaн ибoрaтдир.

Шунингдек, 1993 йил 7 майда "Сoғлoм aвлoд учун" oрдeни таъсис этилди вa шу нoмдaги xaлқaрo жaмғaрмa ҳам тaшкил этилди. Муҳтaшaм спoрт иншooтлaри, кaсб-ҳунaр кoллeжлaри, aкaдeмик лицeйлaр бaрпo этишгa киришилди.

Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари вояга етаётган фарзандларимизни миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар, ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ҳамда садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Мустақиллик йилларида демократик бозор ўзгаришлари талабларига мос равишда таълим тарбия тизимида туб янгиланишлар юз берди. Ушбу ислоҳотлар жараёнида юртбошимиз ташаббуси билан 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури муҳим дастуруламал бўлмоқда. Қолаверса, Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтарди.

Хусусан, шу асосда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида келажагимиз ворислари истеъдодини юзага чиқариш ҳамда муносиб рағбатлантиришга қаратилган турли кўрик-танловлар, фестиваллар, акциялар, байрамлар ўтказилмоқда, белгиланган долзарб вазифалар ижроси изчиллик билан таъминланяпти.

Ўқув-тарбия жараёни сифати яхшиланди, 12 йиллик мажбурий бепул таълим жорий этилди. Замонавий мактаблар қурилиб, янгиланган таълим стандартларига мувофиқ бўлмаган ўқув масканлари реконструкция қилинди ва фарзандларимизни ўз бағрига олди.

Ўтган йиллар давомида Президентимиз ташаббуслари билан “Соғлом бола йили”, “Ёшлар йили”, “Сиҳат саломатлик йили” дея ҳар бир йилларга ном берилиб, “Соғлом она-соғлом бола” ғояларини ўзида мужассам этган дастурлар асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилди.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади. Асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман” дея таъкидлаб, 2016 йилни юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилдилар.

2016 йил 9 февралда Президентимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди. Унда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини ролини оширишда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Жумладан, дастурда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, кучли, барқарор ва фаровон давлат негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш каби муҳим йўналишларни белгилаб олиш кун тартибига қўйилди ва услубий раҳбарлик Адлия вазирлигига юклатилди.

Дастурда жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш, жиноят кодексига фарзанди уч ёшга тўлмаган аёлларга (бола тарбияси учун таътилга чиқишидан қатъи назар) нисбатан жиноят қонунчилигини янада эркинлаштириш, уларни ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмайдиган шахслар тоифасига киритишга қаратилган тузатишлар киритиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мурувват уйлари, бошқа давлат ва нодавлат таълим муассасаларида тарбияланаётган ногирон болаларга кундузи қараш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этиш кўзда тутилган қарорини қабул қилиш режалаштирилган.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш, бошланғич таълим сифатини тубдан ошириш ҳисобидан болаларни мактабга тайёрлаш даражасини юксалтириш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш вазифаси белгиланган.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш билан боғлиқ масалалар бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлиб қолади” дея таъкидлаб, “2016 йилда ижтимоий соҳага Давлат бюджети жами харажатларининг 59,1 фоизи ёки ўтган йилга нисбатан кўпроқ маблағ ажратилиши, жумладан, таълим-тарбия соҳасига Давлат бюджети харажатларининг 33,7 фоизи, соғлиқни сақлаш тизимига 14 фоизи йўналтирилади. Таълим-тарбия соҳасини таъминлаш ва ривожлантириш сарф-харажатлари ўтган йилга қараганда 16,3 фоизга, соғлиқни сақлаш тизимида 16 фоизга кўпайишини” таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу кўрсаткич энг ривожланган мамлакатларда ҳам таълим-тарбия соҳасига Давлат бюджети харажатларининг 5-10 фоизидан ошмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, юртимизда таълим соҳасига, ёшларимизнинг келажагига бундай улкан эътибор берилаётганлигига катта фахр ва масьулият билан ёндошишимиз керак.

Ўзбекистон эришаётган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти, хусусан, бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар, илмий марказларнинг олимлари, таҳлилчилари томонидан ҳам алоҳида эътироф этилмоқда. Сўзимизнинг исботи сифатида, улар томонидан эълон қилинган бир неча кўрсаткичларни келтириб ўтиш жоиз.

Жумладан, БМТ кўмагида АҚШнинг Колумбия университети (World Happiness Report) томонидан ташкил этилган ижтимоий тадқиқотлар асосида эълон қилинган “Бутунжаҳон бахт индекси”да Ватанимиз 158 та мамлакат ўртасида 44-поғонани, Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатларнинг барчаси соғлом оилани шакллантириш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш учун хизмат қилмоқда.

Когон туман ФҲДЁ бўлими томонидан ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бўлим томонидан 2016 йилнинг ўтган 5 ойи давомида жами 225 та никоҳ қайд қилинди, 450 нафар йигит-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтиши таъминланди, шунингдек, 501 та туғилишлар қайд қилинди.

“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш”, “Соғлом оила, соғлом жамият” ва ёшлар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларига оид жами 32 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 10 га яқин оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинди.

З.Махсудова, Когон туман ФҲДЁ бўлими мудираси  


Рўйҳатга қайтиш