Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти

Соғлом авлод – жамият тараққиётининг асосидир. Шу боис юртимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ ҳам жисмоний, ҳам маънавий баркамол авлодни тарбиялаш давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди.

2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши барча мамлакатимиз аҳолисида ўзгача хурсандчилик ҳиссини уйғотди. Чунки ўзбек халқи болажон халқ, шундай экан, буюк келажакни барпо этаётган халқ шунга муносиб авлодни вояга етказишга маъсулдир. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги “Соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги ва 2014 йил 1 августдаги “Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини сақлаш бўйича 2014-2018 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорлари бугунги кунда долзарб бўлиб, ушбу қарор тиббиёт бирлашмалари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда соғлом авлод туғилиши, оналар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида катта вазифалар белгиланди. Бу борада аҳоли ўртасида, хусусан ёшлар билан тиббиёт ва таълим муассасалари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзи ва соғлом оилани шакллантириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш белгилланган. Ҳар бир оилага кириб, қизларни эрта турмушга беришнинг зарарли оқибатлари, бола тарбияси ва унинг саломатлигига қаратиш масалалари жамиятимиздаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, соғлом авлод деганда, аввало соғлом насл, жисмонан бақувват, иймон – эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур ватанпарвар авлод тушунилади.

Ўтган йиллар давомида “Соғлом она-соғлом бола” ғоясини ўзида мужассам этган дастур асосида кенг кўламли чора тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилди. Хусусан, замонавий тиббий ускуналар билан жихозланган диагностика, скрининг ва перинатал марказлари, янги туғруқхоналар барпо этиш, оналар ва болалар саломатлигини ҳимоялаш мақсадида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Юртимизда ёшлар ҳуқуқларини барча соҳаларда ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ташкилий-ҳуқуқий асослар тўла шакллантирилди. Айни чоғда ушбу ҳуқуқий асосни янада такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Қабул қилинаётган барча қонунлар, норматив ҳуқуқий хужжатларнинг замирида ягона қоида мужассам. Бу ғоя, Президентимиз таъбири билан айтганда соғлом зурриёт, яъни жисмоний ва маънавий етук авлод шаклланиши ва ўз имкониятларини ҳамда салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур тизимни яратиш, ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, замонавий билим ва касбга эга бўлишини, жамиятимиз ҳаётида муносиб ўрин эгаллашни таъминлашдан иборат. Бунда авваламбор оиланинг муқаддаслиги ҳамда никоҳ масъулияти бўйича келажакда оила қурадиган йигит ва қизларимизнинг тафаккурини, онгини ўстиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65 – моддасига асосан оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши белгиланган. Оналик ва болаликни ҳамда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уларнинг мамлакатимиз ижтимоий – сиёсий, ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳаётда тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш, аёллар соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом оила ва баркамол авлодни барпо этиш, никоҳдан ажралиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган устувор вазифалардир.

Бухоро туман ФҲДЁ бўлими томонидан ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бўлим томонидан 2016 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жами 506 та никоҳ қайд қилинди, 976 нафар йигит-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтиши таъминланди, шунингдек, 984 та туғилишлар қайд қилинди.

“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш”, “Хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатлари”, “Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини сақлаш”, “Соғлом оила, соғлом жамият” ва ёшлар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларига оид жами 50 дан ортиқ оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 11 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинди.

Шунингдек, бўлим томонидан “Оила дорилфунуни” доирасида тумандаги касб-ҳунар коллежларида ва “Ёш оила қурувчилар мактаби” доираси ФҲДЁ бўлимида ёшларни оилага тайёрлаш, уларга эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатларини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Зеро, миллат ва мамлакат келажаги, унинг ижтимоий ва маданий салоҳияти соғлом авлодни дунёга келтирувчи оналаримиз, улардан туғиладиган маънан ва ақлан теран фарзандларимизга боғлиқдир.



Рўйҳатга қайтиш