Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Соғлом авлод- келажак пойдевори


Соғлом авлод деганда, аввало, соғлом насл, жисмонан бақувват, 

иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, 

мард ва жасур, ватанпарвар авлод тушунилади.

Ислом Каримов

Соғлом авлод – жамият тараққиётининг асосидир. Шу боис юртимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ ҳам жисмоний, ҳам маънавий баркамол авлодни тарбиялаш давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 1993 йил 4 мартда қабул қилинган Фармонига мувофиқ таъсис этилган мустақил Ватанимизнинг илк ордени – “Соғлом авлод учун” деб номланиши ҳам истиқлолнинг илк йилларидан бу масалага нечоқлик улкан эътибор қаратилганлигидан далолатдир. Зеро, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдек эзгу ниятни амалга ошириш имконияти мустақиллик шарофати билан пайдо бўлди. Буюк давлатни барпо этишга қодир баркамол авлодни - мустақил инсонни тарбиялаш учун зарур барча иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳамда маънавий имкониятлар тобора кенгаймоқда.

Ўтган йиллар давомида “Соғлом она – соғлом бола” ғоясини ўзида мужассам этган дастур асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилди.

Хусусан, никоҳланаётган шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиши қонун асосида йўлга қўйилган. ФҲДЁ бўлимлари ҳузурида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар”, “Оила дорилфунуни” машғулотларида мутахассислар иштирокида никоҳга кирувчи ёшлар, коллеж талабалари билан соғлом турмуш тарзи, соғлом фарзанд кўришда ота-она олдидаги масъулият, никоҳ тузишдан олдин тиббий кўрикнинг аҳамияти, нуқсонли фарзанд туғилишининг олдини олиш, эрта турмушга чиқиш ва норасмий никоҳларнинг олдини олиш, никоҳ маданиятининг мазмун моҳияти, унинг қонуний асослари, 12 йиллик мажбурий таълимни тугатгач кизларнинг 17 ёшни тўлдиргач қонуний никоҳи қайд этилиш қонун билан кафолатланганлигини, яқин қариндошлар ўртасида никоҳнинг олдини олиш, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд воситаларни истеъмол қилишнинг оқибатлари, ОИВ/ОИТС касаллигининг аниқланиш тарихи, унинг юқиш йўллари, касалликдан сақланиш тартиби хақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Худди шундай тадбирлар Бухоро вилоят адлия бошқармаси тизимидаги ФҲДЁ органлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 192 маротаба ташкил этилиб, тадбирларда маҳаллаларда обрў-эътиборга эга бўлган тажрибали отахону-онахонларнинг иштирок этишлари ёшларда шукроналик, ота-онага муҳаббат, юртга садоқат туйғуларининг ошиб боришига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойи давомида ФҲДЁ органлари томонидан “Соғлом она ва соғлом бола йили” давлат дастури диорасида 100га яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, соғлом ота-онадан соғлом бола дунёга келиши, бунда никоҳдан олдин тиббий кўрикнинг аҳамияти, эрта ва яқин қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари мавзуларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65–моддасига асосан оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши белгиланган. Оналик ва болаликни ҳамда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётда тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш, аёллар соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом оила ва баркамол авлодни барпо этиш, никоҳдан ажралиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган устивор вазифалардир. Зеро, миллат ва мамлакат келажаги, унинг ижтимоий ва маданий салоҳияти соғлом авлодни дунёга келтирувчи оналаримиз, улардан туғиладиган маънан ва ақлан теран фарзандларимизга боғлиқдир.

Қизларимиз онгида оналик, ўғилларимизда эса ота бўлиш масъулиятини шакллантириш, бунга уларни тайёрлаш, ёш оилаларнингг хуқуқий саводхонлигини яхшилаш ва оилада боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар кўлами кенгаймоқда.

Жумладан, бўлажак оиланинг мустаҳкам, туғилажак фарзандларнинг соғлом бўлишида никоҳланувчи шахсларнинг жисмонан ва руҳан соғломлиги муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бугунги кунда мамлакатимизда никоҳ ёшига риоя этган ҳолда оила қурган соғлом шахслардан соғлом фарзанд дунёга келади, соғлом фарзанд бу соғлом авлод, соғлом миллат демакдир. Ҳаёт, тараққиёт доимий юксалишда, янги-янги марралар сари одимлайверади. Юртимизнинг эртанги куни, тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир етук мутахассис ёшлар Ватанимиз ривожи йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган, рўёбга чиқариладиган қудратли кучдир.

Имомова Зарнигор Бухоро вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси 


Рўйҳатга қайтиш