Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Очиқлик ва ошкораликни таъминлаш йўлида

Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойишига мувофиқ “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ўтказилаётган ҳуқуқий экспериментда Бухоро вилоятидаги 89 субъект фаол иштирок этмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлари сифати учун масъулиятини ошириш, фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини кенгайтириш, субъектлар фаолиятидаги очиқлик ва ошкораликни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси доирасида вилоят адлия бошқармасида ҳам синов талабларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

– Фуқаролар ва юридик шахсларнинг фаолиятимизга доир маълумотларни олиши учун барча имкониятлар яратилган, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Акром Халилов. – Бинодаги ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган залда махсус стендлар жойлаштирилган. Бундан ташқари, фуқаролар бошқарма веб-сайтидаги батафсил ахборот ва маълумотлардан фойдаланиши мумкин. Унда интерактив хизматлар – юридик шахслар, нотариал ва ФҲДЁ идоралари, адвокатура реестрлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатига олиш реестри, шунингдек, қонунчиликдаги ўзгаришлар, янгиликлар, қилинган мурожаатлар натижалари, тизимда ташкил этилган турли тадбирлар ҳақидаги маълумотлар ўз ифодасини топган.

Бошқарма бошлиғининг сўзларидан кейин сайтнинг “Мурожаатлар натижалари” бўлими билан танишдик. Унда бошқарманинг фуқаролар, жумладан, тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширган ишлари эътиборимизни тортди.

“Бекажон Маржона” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Р.Бешимов “Когон коммунал – хўжалик ва техник хизмат кўрсатиш” давлат корхонасидан кўрсатилган хизмат учун 24 миллион сўм миқдоридаги қарзни ундириб беришни сўраган. Бошқарма мутасаддилари ҳолат билан танишгач, вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритган. Натижада шартномага амал қилишни пайсалга солиб келган корхонадан суднинг ҳал қилув қарори асосида қарз тўла ундирилган.

Бошқарма адлия органлари ва муассасалари фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари имкониятларидан ҳам кенг фойдаланмоқда. Журналистлар иштирокида турли мавзуларга бағишланган матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилаётир.

Яна бир муҳим жиҳат – адлия бошқармаси вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ҳуқуқий эксперимент доирасида яқин ҳамкорлик қилмоқда. Уларга иш юритишни апробация жараёни талабларига мослаштириш мақсадида веб-сайтларга ахборотларни жойлаштириш, фойдаланувчиларга оғзаки ва ёзма шаклдаги ахборотларни тақдим этишга оид намунавий ҳужжатлар тайёрлаб берилмоқда. Бу эксперимент субъектларининг ишини самарали ташкил этишда муҳим омил бўлаётир. 

ЎзА



Фаолият таҳлил этилди

Бухоро вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан 2013 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устивор вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ҳайъат аъзолари, бошқарма бўлим ва шўъба масъул ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, ФҲДЁ органлари мудир(а)лари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва фуқаролар иштирок этдилар.IMG_4764.jpg

Тадбирда таъкидланганидек, 2013 йилнинг 9 ойи давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 98 та таклиф киритилди.

2013 йилнинг 9 ойи давомида жами 601 таариза ва шикоятлар келиб тушди. Кўриб чиқилган мурожаатлардан 378 таси ёки 73,8 фоизи қаноатлантирилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 63 фоизи (46 та), шартномалар тузилиши ва ижроси юзасидан мурожаатларнинг 60,6 фоизи (20 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 66,1 фоизи (78 та), хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоясига оид мурожаатларнинг 43,7 фоизидаги (7 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.

Бундан ташқари бошқарманинг “Ишонч телефони”га (008, 223-74-16, 223-21-20) 2013 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 33 та (тадбиркорликка оид 21 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 1 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида 7 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 4 та) мурожаатлар келиб тушди.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 23 таси ёки 69,6 фоизи қаноатлантирилиб, 8 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.IMG_4741.jpg

Шунингдек, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 26 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 1 та ННТ қайта давлат рўйхатига, 13 та ННТ ҳисоб рўйхатига, 43 таси эса қайта ҳисоб рўйхатига олинди (шундан 13 та нодавлат нотижорат ташкилоти 1 та ариза билан қайта рўйхатдан ўтказилди).

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 56 та тақдимнома ва огоҳнома, 2 та маъмурий таклифлар киритилган ва 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 28 нафар шахс интизомий, 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 2 та хорижий корхона ва 1 та қўшма корхона, 1 та ломбард ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди, 15 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 565.011 минг сўмлик 513 та даъво аризалари киритилди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 3 092 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 383 таси ОАВ орқали амалга оширилган, 1 064 маротаба давра суҳбати, 766 маротаба семинарлар ўтказилди.

Йиғилишда бошқарма фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан мутассадиларнинг ахборотлари тингланди ҳамда камчиликларни бартараф қилиш ва уларга қайта йўл қўймаслик, шунингдек келгусидаги вазифалар бўйича Ҳайъат қарори қабул қилинди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими 



Архив – ахборот манбаи

Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 20 мартда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиши асосида Бухоро вилоятида 80 дан зиёд субъектларнинг аксарияти эксперимент шартларига кўра вилоят давлат архиви билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Қонун лойиҳасининг 13-моддасига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этишлари белгиланган.

– Мазкур тартибга кўра, вилоят давлат архивига эксперимент субъектларининг ўзларига тааллуқли давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ижросига доир маълумотлари, раҳбарларнинг чиқишлари, ўтказилган йиғилишлар, субъект фаолиятининг чораклик таҳлилий материаллари, қилинган сўровлар ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилмоқда, – дейди вилоят архив иши бошқармаси бошлиғи Асрор Турсунов. – Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан саралаб тақдим қилинган материалларнинг рақамлаштирилган нусхалари жамланган. Уларнинг тезкор қидирувини амалга ошириш учун маълумотлар базаси тизимлаштирилмоқда. Бу эса мазкур юридик ва жисмоний шахсларга эксперимент субъектлари фаолиятига доир ахборотни белгиланган тартиб ва муддатда тақдим этишни осонлаштиради.

Вилоят архивида нафақат эксперимент субъектлари фаолиятига оид маълумотлар юзасидан, балки бошқа масалалар бўйича мурожаат қилувчи фуқароларга ҳам кенг қулайликлар яратилган. Ахборот залидаги стендларда идоранинг иш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, фуқароларни қабул қилиш кунлари ҳақидаги маълумотлар, пуллик ва бепул хизматлар рўйхати, соҳага оид қонун ва қонуности ҳужжатлари жойлаштирилган. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган маълумотларнинг электрон шаклидан бемалол фойдаланишлари мумкин.

– Фуқароларнинг барча ёзма ва оғзаки мурожаатлари, жумладан, веб-сайтлар орқали сўровларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди вилоят давлат архив фонди бошлиғи Саодат Аббосова. – Ҳар бир мурожаат ва унинг натижаси қайд этиб борилади. Фуқаролар ва юридик шахслар сўровига асосан тегишли ҳужжатлар тақдим қилинмоқда.

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бераётир. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида аниқ, ишончли маълумот олиш фуқароларга амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Бунда ахборот манбаи – давлат архиви идораларининг ўрни беқиёс. Бухоро вилоятида қонун лойиҳаси синови бўйича ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент жараёнида бу ўз ифодасини топмоқда. 

ЎзА



Очиқлик – муҳим қонуний асос

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлимида Президентимизнинг шу йил 20 мартда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиши ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли идоралар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдалана олишини таъминлаш, жамоатчиликнинг мазкур органлар фаолиятидан хабардорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси ҳамда унинг синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш жараёнининг ўзига хос жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур фармойиш ижросини таъминлашда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари зиммасига алоҳида масъулият юкланган. Улар ўзлари фаолият кўрсатаётган субъектлар иши тўғрисидаги ахборотни расмий веб-сайтда, айни пайтда барча эркин фойдаланиши мумкин бўлган жойларда жойлаштириши, маълумотларни фойдаланувчиларнинг сўрови асосида оғзаки ва ёзма шаклда тақдим этиши лозим.

– Ҳуқуқий эксперимент доирасига киритилган 80 дан ортиқ субъектнинг барчасида ахборот хизматлари ташкил этилган, – дейди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Акбар Рустамов. – Корхона ва ташкилотларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ва ходимларининг ахборот билан ишлаш малакасини, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тажрибасини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда ахборот хизмати раҳбарларига веб-сайтларда ахборотларни жойлаштириш таомиллари, жамоатчилик билан ишлаш усул ва йўлларини такомиллаштириш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди. 

ЎзА



ФАОЛИЯТНИНГ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда ушбу Фармойиш ижросини самарали таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарорининг ижроси юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан семинар ташкил этилди.IMG_4580.jpg

Мазкур семинарда вилоят адлия, солиқ, божхона бошқармалари, Марказий банк Бухоро вилоят бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда қайд этилганидек, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Зеро, тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гаровидир.

Шу боис ҳам истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида юртимизда иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий соҳаларни ислоҳ этиш, эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш борасидаги ислоҳотлар мантиқий изчилликда босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.IMG_4583.jpg

Хусусан, сўнгги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари натижасида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини фақат солиқ идоралари текшириши мумкинлиги ва тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланди, шунингдек ҳисобот тақдим этишнинг барча шакллари ва турлари, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ва текширишлар сони кескин қисқартирилди.

Шунингдек, тадбирда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Баротов маъруза қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти, мазкур қарорга асосан Ваколатли органлар томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартиби тўғрисида Низом ҳақида алоҳида тўхталиб, реестрни юритиш тартиби ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар ҳақида гапириб ўтди.

З.Имомова,

Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими 



Очиқлик – барча учун фойдали

Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойишига кўра Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилмоқда.

Фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини тўла таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини кучайтириш мақсадлари кўзда тутилган қонун лойиҳаси синови бўйича Бухоро вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги 74 эксперимент субъектида фаолият очиқлигини таъминлашнинг шакл ва усуллари амал қилмоқда. Уларда фуқароларнинг у ёки бу ташкилот фаолиятига оид тегишли маълумотларни олиши борасида ахборот хавфсизлиги доирасида кенг имкониятлар яратилган.

– Идорамизга иш юзасидан келган фуқаро, айтайлик, тадбиркор соҳага тааллуқли маълумотларни кираверишда қўйилган материаллардан билиб олиши мумкин, – дейди вилоят статистика бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ғиёсов. – Бундан ташқари, фуқаролар веб-сайтимиздан ҳам бу маълумотларга эга бўла олади. Бошқарма веб-сайтига нафақат мамлакатимиз, балки чет эл фуқароларидан ҳам мурожаатлар келмоқда.

– Бундан бир ой олдин Россия пойтахти Москва шаҳрида яшовчи Наталья Гончарова исмли шахс нафақага чиқиши арафасида веб-сайт орқали ахборот-сўров билан мурожаат қилиб, статистика бошқармасида 1980 йилларда ишлаган даврига оид маълумотни тақдим этишни сўради. Унга керакли маълумот электрон вариантда жўнатилди, – дейди Б.Ғиёсов. – Баъзан бошқарма веб-сайтига статистика соҳасига дахлдор бўлмаган, ишлаб чиқариш технологиялари, уларни қандай олиш ҳақида хабардор қилиш тўғрисида ахборот-сўровлар ҳам тушиб туради. Албатта, бу каби мурожаатлар ҳам эътиборсиз қолдирилмайди.

– Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси сайти ҳам тез-тез мурожаат қилиб туриладиган “ахборот майдони” ҳисобланади, – дейди бошқарма бош мутахассиси Маъмура Сафоева. – Бу ерда соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган барча ҳужжатлар, қонунлар, фармон ва қарорлар, ислоҳотлар самарасида эришилган ютуқлар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар жамланган. Маълумотлар мунтазам янгиланиб борилади. Сайтга мурожаатлар, фуқаролар қабули ва ахборот-сўровларга жавоб бериш бўлимлари ҳам мавжуд. “Ишонч телефони” каби расмий веб-сайт ҳам фуқароларнинг бошқарма билан мулоқот воситаси, нафақат керакли ахборотни олиш, балки жойлардаги муаммоларни бартараф этишга эътибор қаратиш дастагига ҳам айланмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролар томонидан турли шаклда, жумладан, ахборот-сўров сифатида 128, идора ва ташкилотлар томонидан 39 мурожаат келиб тушган. Уларга ўз вақтида маълумотлар, жумладан, статистик ҳужжатлар тақдим этилган.

Ҳуқуқий эксперимент доирасига кирган субъектларда ишнинг тўғри йўлга қўйилиши кўп жиҳатдан моддий-техник базага, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланадиган кадрларнинг малакасига боғлиқ. Тан олиш жоиз, бу борада жойларда муайян муаммолар мавжуд. Қонун лойиҳаси синови юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича фаолият кўрсатаётган вилоят ишчи комиссияси мониторинг жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси бир гуруҳ депутатлари яқинда вилоятда мазкур муҳим демократик жараённинг бориши билан танишиб, ўз тавсияларини берди.

Сўз ва ахборот эркинлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсати очиқлигини таъминлаш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлар тўғрисида аҳолини хабардор этиш жуда муҳим. Негаки, фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги, фуқароларнинг ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топиши, жамиятда кечаётган жараёнларни оқилона баҳолаш кишиларда уларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилади. Бухоро вилоятида ҳуқуқий эксперимент институтига фуқаролар қизиқиши ошиб бораётгани ҳам буни кўрсатиб турибди. 

ЎзА



Тадбиркорлар учун имкониятлар

Жондор туманида “Тадбиркор аёл” уюшмаси, туман хотин-қизлар қўмитаси, “Микрокредитбанк” туман филиали, туман ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими билан ҳамкорликда “Тадбиркорлар учун имкониятлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.IMG_4486.jpg

Давра суҳбатида мустақиллик йилларида тадбиркорлик соҳасида кўплаб кафолат ва имтиёзлар берилаётгани, айниқса ёшлар ва аёллар тадбиркорлигига кенг имкониятлар яратилаётгани, тадбиркорлик соҳаси кун сайин ривожланаётганлиги таъкидланди. Шундай экан бугун берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарурий шартлари бўлган 8 та энг асосий жиҳатларга яъни ахборот, кучли мутахассис, билим, бозор таҳлили, фаолиятни бошлаш учун жой, сифатли техника, реклама ва албатта маблаққа эга бўлишлари, бунда ҳар бир жиҳатни эгаллашнинг йўл-йўриқлари кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга тадбирда “Микрокредитбанк” Жондор туман филиали кредит бўлими бошлиғи Ў.Хайриев томонидан банк томонидан тадбиркорларга имтиёзли кредитлар, айниқса тадбиркор аёллар учун имтиёзли кредитлар берилаётгани, ушбу кредитларни олиш учун тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди. 

IMG_4488.jpg

Бундан ташқари 2013 йил “Обод турмуш йили”да оилавий тадбиркорлик соҳасига катта эътибор қаратилиб, солиқлар тўлаш борасида ҳам, керакли ҳужжатларни тайёрлашдаги имтиёзлар тушунтириб ўтилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъктларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бош мутахассиси Ж.Гадоев томонидан ҳам, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун керакли ҳужжатлар рўйхати, давлат божлари миқдори ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари тадбир давомида вилоят адлия бошқармаси ходими З.Имомова томонидан бугунги кунда вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши юзасидан ҳуқуқий эксперимент жараёни бораётгани, экспериментнинг аҳамияти, Қонун лойиҳасининг мақсад ва вазифалари, бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишда янада мустаҳкам қонуний асос экани, эндиликда фуқаролар давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фалияти ва улар томонидан амалга оширилаётган ишлар борасида кенг ахборотларга эга бўлишлари мумкинлиги тушунтириб ўтилди ва тадбир сўнгида аёллар ушбу жараёндан қай даражада хабардор эканликларини аниқлаш мақсадида сўров ўтказилди. 



Долзарб мавзуга бағишланди

Бухорода Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ҳамкорлигида “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойишига мувофиқ Бухоро вилоятида қонун лойиҳаси синовига доир ҳуқуқий эксперимент ўтказилмоқда.

Вилоятда ҳуқуқий эксперимент доирасига киритилган 74 муассаса, бошқарма ва ташкилотлар ўзининг веб-сайтига ёки Республика ташкилоти веб- сайтида ўз веб-саҳифасига эга бўлиб, фаолиятини очиқлик, шаффофлик тамойиллари асосида ёритишга интилмоқда.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда ижтимоий шериклик, улар юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда ННТнинг ўрни, ОАВ билан ҳамкорлик, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида” ва “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳалари мазмун-моҳияти ҳақида фикр алмашилди.

Семинарда ислоҳотлар ошкоралиги ва очиқлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг фуқаролик институтлари тизимидаги ролини кучайтириш, жамият ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида муносиб ўрин эгаллаши учун янги ахборот технологияларини қўллаш, журналистларнинг касб маҳоратини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. 

ЎзА



Очиқлик ва ошкоралик мезони

Жондор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.IMG_4427.jpg

Тадбирни туман ҳокими Қаюм Саломов очиб бериб, истиқлол йилларида мамлакатимизда кўплаб туб ислоҳотлар амалга оширилиб, барча соҳада қонун нормалари қабул қилинаётгани бунда аҳолининг барча қатламини хабардор қилиш лозимлигини таъкидлади. Хусусан, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, бугунги кунда вилоятимизда ҳуқуқий эксперимент жараёни бораётгани ҳақида сўзлади.

Тадбир давомида Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг маърузалари тингланди. Маърузаларда, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий экспериментнинг айнан Бухоро ва Самарқанд вилоятларида белгиланиши бежизга эмаслиги, бу катта масъулият экани таъкидланди. Шунингдек, маърузачилар томонидан ушбу Фармойишнинг аҳамияти, ҳуқуқий экспериментнинг босқичлари, лойиҳа 21 моддадан иборат бўлиб, қонуннинг асосоий мақсади давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигининг таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш экани, вазифаси эса - давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлигини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдалана олишларини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот учун конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш шаклларини кенгайтириш, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти тўғрисида хабардор қилиш процедураларини белгилаш экани таъкидланди.IMG_4439.jpg

Илгари айрим соҳаларда фуқароларнинг ахборот олиш тўғрисидаги сўровларига алоҳида эътибор берилмаган бўлса, бугунги кунда ушбу ҳуқуқ “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси билан янада мустаҳкамланиб, эндиликда фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органига ахборот олиш учун берган сўровлари мажбурият сифатида белгилангани айтиб ўтилди. Шунингдек, тадбирда қонун лойиҳаси асосида ҳар бир давлат ҳокимияти ва бошқарув органининг ахборот хизмати ходими бўлиб, бу борадаги ишларга алоҳида аҳамият берилаётгани ҳамда хар бир идоранинг расмий веб-сайти ташкил этилиб, ушбу веб-сайтларда ҳар бир бошқарув органининг структураси, функциялари, вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, раҳбарияти тўғрисидаги маълумотлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органининг иш тартиби, фуқароларни қабул қилиш тартиби, тақдим этиладиган хизматлар рўйхати, тартиби, таҳлилий мақолалар ва бошқарув органи томонидан ўтказилган тадбирлар тавфсилоти келтирилиб, бу орқали олиб борилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш асосий вазифа бўлиб ҳисобланаётгани айтилди.

Бундан ташқари, ушбу қонун лойиҳасининг ҳар бир моддаси аниқ ва ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди. Бу эса ўз навбатида тадбирда қатнашган турли соҳа вакилларининг қонун лойиҳаси моддалари тўғрисида кенг тушунчага эга бўлишларига имконият яратади.

Тадбир сўнгида, қатнашчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилиб, қатнашчилардан ҳуқуқий эксперимнт жараёнида фаол қатнашиб, жараён сўнгида ўз таклиф мулоҳазаларини билдиришлари сўралди. 



Ҳуқуқий эксперимент: қонун ижодкорлигининг демократик усулидунё амалиётида ноёб тажриба

Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси нормаларини тажрибадан ўтказиш бўйича ҳуқуқий экспериментни ташкил этишга йўналтирилган Фармойишининг қабул қилиниши бу борада муҳим қадам бўлди. Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш соҳасидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича давлат органлари фаолияти тўғрисида аҳоли хабардорлигида оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари роли ва аҳамиятини кучайтиришни кўзда тутган бу Фармойиш ижроси юзасидан жорий йил мобайнида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент яна бир карра мамлакатимизда инсон манфаатларининг устуворлигини, бу масала давлат сиёсати даражасидаги эътиборли масала эканини намойиш этди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитаси аъзолари билан ўтказилган давра суҳбати ана шу долзарб мавзуга қаратилди.

Акмал САИДОВ, қўмита раиси

(“Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси):

Президентимиз “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида ҳозирги даврда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий амалиёт томонидан талаб этилган 50 дан ортиқ қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси билан чиқди.

Концепцияда фуқароларнинг ахборотга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда ва қабул қилинаётган қарорларнинг сифати учун давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органларининг масъулиятини ошириш учун қаратилган қонунчилик ҳужжати сифатида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурлиги қайд этилган. Қонун фуқароларнинг ахборот соҳасидаги эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган демократик ҳуқуқий жамият қуриш концепциясининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.

Ушбу қонун давлат ҳокимияти бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг ҳуқуқий тартиб-тамойиллари ва механизмларини аниқ белгилашга, аҳоли, жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат органлари томонидан қабул қилинаётган ахборотдан, энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборотдан кенг фойдаланилишини таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳаси миллий ва хорижий экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди.

Мамлакатимизнинг барча минтақаларида ўтказилган семинар ва давра суҳбатлари, халқаро конференция якунлари бўйича қонунни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди. Қонун лойиҳасини тайёрлашда Австрия, Буюк Британия, Франция ва Германия сингари ривожланган демократик давлатларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот очиқлигини таъминлаш тажрибаси ўрганиб чиқилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича ЕХҲТ Вакили Бюросидан, Нотижорат ҳуқуқи халқаро Марказидан (АҚШ) олинган тавсиялар ҳам инобатга олинди.

Энг муҳим жиҳати — бу давлатимиз раҳбарининг Фармойиши билан Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти учун алоҳида ҳуқуқий тартиб амалга киритилди. Бу уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олишда фуқароларнинг ҳуқуқларини жиддий равишда кенгайтиради. Жумладан, ахборот сўровлари ва талабларини кўриб чиқиш, уларга тегишли жавоблар тайёрлаш муддатлари норматив жиҳатдан янада мустаҳкамланади.

Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари улар рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши, оммавий ахборот воситаларининг эксперимент ўтказиш субъектлари фаолияти, шунингдек, эксперимент ўтказиш субъектларининг мансабдор шахслар билан суҳбат ташкил этиш тўғрисидаги сўрови эса етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Шунингдек, ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотга бўлган сўровларни ёзма (шу жумладан, электрон) ва оғзаки шаклда, шунингдек, бевосита ўз вакиллари орқали юбориш ҳуқуқи мустаҳкамланади.

Адҳам ШОДМОНОВ, қўмита раисининг ўринбосари 

(ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси):

Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари улар фаолиятидан кенг хабардор бўлишига йўналтирилган қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган.

Ҳуқуқий эксперимент — бу экспериментал ҳуқуқий нормаларнинг самарадорлигини, фойдалилигини ва тежамлилигини текшириш ҳамда умумий амал қиладиган бўлғуси қонуннинг мақбул вариантларини пухта ишлаш учун чекланган географик ва вақт кўламида қонун лойиҳаси нормаларини синовдан ўтказишдир.

Ҳуқуқий экспериментдан фойдаланиш қонун ижодкорлиги фаолиятининг демократик усулларидан бири ҳисобланади. Ундан халқаро амалиётда кенг фойдаланилади. Бу усулдан фойдаланиш жамият ва давлат қурилишининг реал юридик амалиёти билан бевосита боғлиқ, илмий асосланган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий нормаларининг ҳаётийлиги ва самарадорлиги бўйича тавсиялар олиш имконини беради. Президент Фармойиши бир томондан, ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш учун янги имкониятлар очса, иккинчи томондан, қонун ижодкорлиги ташаббуси субъектларининг қонун ижодкорлиги фаолиятига янги, истиқболли, демократик тамойилларга асосланган экспериментал усулни кенг жорий этиш асосини шакллантиради.

Шунингдек, ҳуқуқий эксперимент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор шахсларга, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига зарур ахборотни олишнинг кенг имкониятларини беради.

Зиёвуддин МАНСУРОВ, қўмита аъзоси 

(ЎзХДП фракцияси аъзоси):

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, мустақил Ўзбекистонимизда фуқароларнинг Конституциявий эрки ва ҳуқуқини ҳар томонлама таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бизнинг электоратимиз бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансуб аҳоли “Ўзбек модели”нинг мавжуд беш тамойилидан бири, яъни ижтимоий ҳимоя тамойили асосида давлат ҳимоясига олинганлиги мамлакатимиздаги инсонпарварликнинг олий намунасидир. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги принципи ҳам худди ана шу мезоннинг узвий бир қисми эканлиги бошқа қатламлар қатори бизнинг электоратимиз манфаатларини ўзида ифода қилиши билан алоҳида аҳамият касб этиши табиий. Шу боисдан ҳам биз — ЎзХДПдан сайланган депутатлар фракциямиз позициясидан келиб чиқиб, мазкур эксперимент дунё амалиётидаги мавжуд қонунларни жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш бўйича амалдаги амалиётдан тубдан фарқли равишда бу қонун лойиҳа пайтидаёқ эксперимент тарзида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилаётганлиги, бундан кўз­ланган мақсад биринчидан, кенг жамоатчилик иштирокида янада мукаммаллаштириш бўлса, иккинчидан қонунда давлат манфаатигина эмас, балки демократик жамиятнинг асосини ташкил этувчи фуқаро манфаати акс этаётгани, бу эса мамлакатимиздаги ислоҳот ислоҳот учун эмас, балки инсон учун, деган муҳим тамойилга мос эканини кенг тушунтиришга ҳаракат қилдик.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланишни таъминлаш, айтиш мумкинки, бизнинг электоратимиз бўлмиш ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар манфаатини ҳам ўзида ифодалаб, уларнинг давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланиш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда муҳим ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилади. Шу боисдан ҳам ҳуқуқий эксперимент давомида партиядан сайланган депутатларимиз, партиядошларимиз ва электоратимиз вакиллари томонидан фаол қонун ижодкорлиги позицияси йўлга қўйилиб, қонун нормаларининг аксарият қисми кенг муҳокамадан ўтказилди, тегишли фикрлар асосида ривожлантирилди, пировард натижада, қонуннинг фаол ишлаши учун унинг халқчил қонун бўлишига эришиш борасида муайян ишлар олиб борилди.

Муҳаббат ТЎХТАЕВА, қўмита аъзоси 

(ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси):

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш давомида халқаро стандартларга жавоб берадиган қонунчилик базаси яратилган ва у Конституциямизда мустаҳкамланган сўз эркинлиги ҳамда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлайди. Хусусан, Асосий Қонунимизнинг 30-моддасида барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгиланган. Бу қоида ва принциплар қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда ахборот соҳасини жадал ва эркин ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник шароитлар яратилган. Демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштирокини кучайтиришга ахборот эркинлигини таъминламасдан эришиб бўлмайди.

Янги қонунда жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураси белгиланган, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлари тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг бу қарорлар сифати учун жавобгарлигини оширишга, жамиятимизда фикрлар хилма-хиллигини, сўз ва сайлов эркинлигини кенгайтиришга хизмат қилади.

Отабек АБДУўАНИЕВ, қўмита аъзоси 

(Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси):

Ҳуқуқий эксперимент вазифаларини самарали амалга ошириш юзасидан бугунги кунда кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мазкур жараёнда оммавий ахборот воситаларининг иштироки ва улар учун яратиладиган эркинлик ҳамда имкониятлар ҳам кенгайтирилмоқда.

Ҳуқуқий эксперимент вазифаларини самарали амалга ошириш учун ихтисослаштирилган Интернет-сайт яратилади. Унда ҳар бир киши эксперимент амалга оширилиш жараёни билан танишиши, қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама қилишда қатнашиши, оммавий ахборот воситалари вакиллари эса пресс-релизлар, бюллетенлар ва шу кабиларда эълон қилинадиган ҳуқуқий эксперимент субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни жўнатишнинг автоматик режимида олишлари мумкин бўлади.

Мазкур жараёнда ОАВнинг эркин ва самарали иштироки ҳақида тўхталганда, аввало, давлатимиз раҳбари Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида қонун қабул қилиш зарурлиги ҳақида ғояни илгари сурар экан, ушбу қонунда “фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтиришига алоҳида урғу берганлигини эътироф этиш жоиз.

Эксперимент бориши давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишда жисмоний ва юридик шахслар учун янги имкониятлар яратилади. Булар нималарда акс этади, деган ҳақли савол туғилади. Жумладан, ўтказиладиган экспериментнинг самарадорлиги ва эскперимент ўтказиш субъектлари ўзининг ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича фаолияти юзасидан ахборотдан фойдаланувчиларнинг баҳоларини олишга доир социологик тадқиқотлар олиб бориш имкони юзага келади. Шунингдек, очиқликни таъминлашда қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама қилиш бўйича кенг жамоатчилик, хусусан, журналистлар учун конференциялар, брифинглар, матбуот анжуманлари ташкил этилади.

Ҳуқуқий тажриба давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини янада тўлиқ таъминлашга хизмат қилар экан, албатта, бу фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада кенгайтириш имконини беради. Бир сўз билан айтганда, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш якунлари бўйича барча олинган натижалар пухта таҳлил қилинади. Улар асосида қонун лойиҳаси матнини ишлаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мазкур вилоятлар давлат тузилмаларининг масъул ходимларидан ташқари оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, уларнинг ишлари ҳақида ахборот олишдан манфаатдор юридик ҳамда жисмоний шахслар ушбу жараённинг иштирокчилари саналади. Айни пайтда, ҳуқуқий тажрибани ўтказиш ишлари олиб борилаяпти. Яъни тажрибанинг ташкилий-ҳуқуқий базаси тайёрланиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун лойиҳаси нормаларида белгиланган очиқлик тартибида фаолият кўрсатишига доир регламентлари такомиллаштирилаяпти. Жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтларини мазкур услубнинг мақсад ва вазифалари, тартиби ва бошланиши ҳақида хабардор қилиш бўйича тадбирлар ташкил этилаяпти.

Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизда олиб борилаётган деморатик ислоҳотларнинг бу каби мантиқий давоми сифатида ҳуқуқий механизмларни ривожлантириш, замонавий ахборот маконига эга бўлиш, самарали жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда ўзига хос аҳамият касб этиши муқаррар.

(Ўз мухбиримиз) 


Фаолиятнинг такомиллашуви

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Фармойишига мувофиқ Бухоро ва Самарқанд вилоятларида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси нормаларининг синови бўйича ҳуқуқий эксперимент доирасида, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида “Фуқаролар ўзини–ўзи бошқариш органлари фаолиятининг такомиллашуви” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.IMG_4263.jpg

Маълумки, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш - қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мустақиллик йилларида шаклланди ва тараққий этди. Эндиликда жамият ривожида уларнинг муносиб ўрни ва улуши бор. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини-ўзи бошқариш тизимининг таянчи, фуқаролик жамиятининг энг самарали ва халқчил, фуқароларни миллий ғоя, эзгу мақсад атрофида жипслаштиришга қодир бўлган тузилмага айланиб бораётир. Сўнги йилларда маҳалла институтининг роли ва нуфузини ошириш, ҳуқуқ ҳамда ваколатларини кенгайтириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва уни амалда қўллаш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти идораларида ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби ҳақида журналистларга атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланиши, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлиши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши кераклиги, шу муносабат билан юқоридаги Қонунга мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида, қабул қилинган Ҳукумат қарорида эндиликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди.IMG_4277.jpg

Анжуманда қайд этилганидек, ушбу Низомда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш, ҳисобга олиш фуқаролар йиғини жойлашган ҳуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, яъни туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилиши белгиланди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳам аниқ белгилаб берилди.

Тадбир давомида вилоят Статистика бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ходимлари янги тартиб ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Анжуман давомида инспекциялар томонидан ҳисобга олиш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида соҳага оид қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш, ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни жорий этиш, фуқаролар йиғини ҳисобга олинган кундан бошлаб маълумотларни тегишли давлат статистика, солиқ хизмати органларига доимий тақдим этиб бориш амалиётини йўлга қўйиш, белгиланган шакл ва тартибда фуқаролар йиғинларининг тегишли реестрини юритиш ҳамда уларга зарур маълумотларни киритиб бориш юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

 Адлия вазирлиги Ахборот хизмати 


Ҳуқуқий тажриба самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Бухоро ва Самарқанд вилоятларида мамлакатимиз парламенти томонидан ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мазкур ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбир ҳуқуқий тажрибани ўтказиш жараёнининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, уни амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш, бу борада бўлиб ўтаётган тадбирлар самарадорлигини оширишга бағишланди. Унда мазкур ишчи комиссияси, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги ишчи гуруҳлари аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият органларининг масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, ишчи комиссияси раҳбари Д.Тошмуҳамедова бошқарди.

Мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар давлат бошқаруви органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат институтларига ижобий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди. Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида лойиҳаси ишлаб чиқилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Қонун жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураларини белгилайди, унда аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлар тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг мазкур қарорлар сифати учун масъулиятини ошириш, жамиятимизда фикрлар хилма-хиллиги, сўз ва сайлов эркинлигини кенгайтиришга ёрдам бериши даркор.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба давлатимиз раҳбарининг шу йил 20 мартда қабул қилинган фармойишига мувофиқ амалга оширилмоқда. Бу қонун ижодкорлигининг замонавий услубларидан бири бўлиб, қонун лойиҳаси қоидаларига амалий ишлов бериш, қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилаётган ҳуқуқий нормаларини ҳаётга самарали татбиқ этиш бўйича жамият ва давлат қурилиши соҳасидаги реал амалиёт билан боғлиқ, илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган. Қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича тажриба нафақат таклиф этилаётган қонунчилик нормаларини бажаришга доир амалий ҳуқуқни қўллаш механизмини яратиш, балки жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг ижро интизоми ҳамда масъулиятини ошириш имконини беради.

Ўзбекистон ҳуқуқий амалиётида илк бор ўтказилаётган ушбу тажриба ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳасида амалга оширилаётган демократик туб ўзгаришларнинг мантиқий давомидир. Бундан ташқари, унинг сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилиши оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, айрим фуқароларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиши бўйича янги имкониятлар очиб беради. Масалан, янги талабларга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш ҳақидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш принципи “электрон ҳукумат” концепциясининг услубий қисмига айланади. Президентимиз Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил январда бўлиб ўтган мажлисида ушбу концепцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Ғойиров, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари В.Раҳимов ва бошқалар шулар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқий тажриба қандай амалга оширилаётгани, бу борада ўтказилаётган тадбирлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида гапирди.

Ҳуқуқий тажрибани ўтказиш тартибига биноан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари жорий йилнинг май ойидан ноябрь ойигача қонун лойиҳаси талабларига мувофиқ янги режимда ишламоқда. Ҳуқуқий тажриба бир неча босқичда амалга оширилмоқда. Мисол учун, биринчи босқич давомида уни ўтказиш бўйича ташкилий тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бу борада салмоқли ишларни бажарди.

Қонун лойиҳаси нормаларини муваффақиятли бажариш учун давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, ахборот хизматлари ва девонхоналарнинг масъул ходимлари, расмий веб-сайтларни юритиш учун жавобгар шахсларга кўрсатмалар берилди. Бухоро вилоятида жами 860, Самарқанд вилоятида 985 киши шундай йўриқнома олди. Жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтларини қонуннинг синовдан ўтказилаётгани, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органларидан ахборот олиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида кенг хабардор қилиш мақсадида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида фуқаролар иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари веб-сайтларида ахборот жойлаштириш, фуқароларга оғзаки ва ёзма ахборот тақдим этиш, оммавий ахборот воситаларида давлат бошқаруви органлари фаолияти ҳақидаги ахборотни ёритиш ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича масалаларни тартибга соладиган меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Ҳуқуқий тажриба субъектлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-кутубхона ҳамда архив фондлари орқали зарур маълумотларни тақдим этишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини жонлантириш зарурлиги ҳам қайд этилди. Улар фаолият кўрсатаётган ўз веб-сайтларини тизимли асосда такомиллаштириб, мунтазам янгилаб бориш билан бирга, матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирлар ўтказмоқда. Ушбу тадбирлар давомида аҳоли ўз ҳудудининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида тўлиқ ва холис ахборотга эга бўлаётир.

legalexperiment.uz манзили бўйича лойиҳанинг “Ҳуқуқий тажриба” деб номланган веб-сайти ишга туширилиши натижасида жамоатчиликни ҳуқуқий тажриба ўтказиш тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш, қонун лойиҳаси нормаларини моддама-модда муҳокама қилиш, тажриба ўтказиш билан шуғулланаётган ҳокимият органлари вакилларига рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг саволларини юбориш имконияти пайдо бўлди. Бу борада оммавий ахборот воситалари ҳуқуқий тажриба субъектларининг фаолияти ҳақида автоматик тарзда тарқатиладиган ахборот материалларини олиши мумкин.

Ишчи комиссияси ва ишчи гуруҳлари аъзоларининг сўзларига кўра, бу ҳудудларда фуқароларнинг сиёсий ва ахборот олиш фаоллиги ошгани, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ёзма ҳамда оғзаки мурожаатлар сони кўпайгани кузатилмоқда. Статистика шуни кўрсатадики, 2013 йилнинг иккинчи чорагида бундай мурожаатлар сони биринчи чоракка нисбатан икки баробар ошган, Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 1514, Бухоро вилоятида эса 1230 ни ташкил қилган.

Мажлисда оммавий ахборот воситаларида бу борада ўтказилаётган тадбирларни кенг ёритиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди. Бухоро ва Самарқанд вилоятларида фаолият юритаётган журналистлар, шунингдек, уларнинг республика оммавий ахборот воситаларида ишлаётган ҳамкасбларининг самарали меҳнати натижасида аҳоли ўтказилаётган синовлар тўғрисида тезкор ва долзарб ахборотга эга бўлмоқда. 2013 йилнинг иккинчи чорагида ҳуқуқий тажриба мавзусига оид қарийб олти юздан зиёд ахборот материали чоп этилган ва эфирга узатилган. Ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш бошланган апрель-май ойларида асосан ахборот хусусиятига эга материаллар чоп этилган бўлса, июнь ойида эълон қилинган нашрларнинг аксариятини таҳлилий материаллар ташкил этди.

Мажлис қатнашчилари аҳолининг ўтказилаётган ҳуқуқий тажриба самарадорлиги ва ахборотнинг очиқлигини таъминлаш бўйича тажриба субъектлари фаолиятини қандай баҳолаётганини аниқлаш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар ўтказишга ҳам эътибор қаратди. Бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижтимоий сўровларни самарали ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди, кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Мажлис иштирокчиларининг фикрича, ҳуқуқий тажрибанинг ўтказилаётгани мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қарор топтириш, қонунчиликни такомиллаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш жараёни узлуксиз амалга оширилмоқда, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши муҳимлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.

Ҳуқуқий тажриба ўтказиш бўйича ишчи комиссиясининг мажлиси якунига кўра, бу борада ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, ҳуқуқий тажриба қандай амалга оширилаётгани ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қилишга тааллуқли тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎзА


12 йиллик мажбурий таълим кафолатлари

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги фармойиши ижроси юзасидан “Ёшлар ва қонун” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.IMG_4201.jpg

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мутасаддилари, ҳуқуқшунослар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Матубот анжуманида қайд этилганидек, бола томонидан аввал умумтаълим мактабида, кейинчалик эса касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда мажбурий равишда таълим олиш давлат таълим сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Бепул умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Шуниси эътиборга сазоворки, бундай ижтимоий-иқтисодий кафолат ривожланган давлатлар тажрибасида ҳам кам учрайди.

Юртимизда амалга оширилаётган таълим моделининг принципиал хусусияти аввало шундаки, умумтаълим мактабидаги 9 йиллик ўқишдан сўнг ўқувчилар кейинги 3 йил давомида ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таҳсил олиб, уларнинг ҳар бири умумтаълим фанлари билан бирга меҳнат бозорида талаб қилинадиган 2-3 та мутахассислик бўйича касб-ҳунарларни ҳам эгаллайди. “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида ўтган йили пойтахтимизда ўтказилган халқаро конференция иштирокчилари ҳам мамлакатимизнинг бу борадаги тажрибасига юқори баҳо бердилар.

Сўзга чиққанлар мажбурий 12 йиллик таълим тамойилининг ҳуқуқий асосларини ташкил этиш мақсадида зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база шакллантирилганлигини аниқ мисоллар орқали тушунтириб бердилар. 2013-2014 ўқув йилларида мамлакат бўйича 9-синфни, яъни 533 минг битирувчини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш муҳим вазифа эканлиги таъкидланди.IMG_4202.jpg

Адлия органлари томонидан ўтказилган ўрганишларда айрим ота-оналарнинг фарзанди таълим-тарбиясига етарли эътибор қаратмаслиги, таълим муассасаси раҳбарларнинг ўз ишига нисбатан эътиборсизликлари ёшларнинг узлуксиз таълим олиш сифатига салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқ мисолларда иштирокчилларга тушунтирилди. Айрим ҳолларда 9-синф битирувчиларининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиниши тўғрисидаги маълумотларнинг нотўғри шаклланиши, шу билан айрим коллеж ва академик лицейларда ўқувчиларнинг давомати пастлиги ҳамда битирувчиларнинг иш билан тўлиқ таъминланмаганлиги аниқланди. Бу каби камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таъсир чоралари қўлланилган.

Тадбирда ўқувчиларни анкета сўровидан ўтказиш касбга йўналтириш бўйича тадбирларнинг таркибий қисмларидан бири эканлиги, ушбу чора нафақат у ёки бу таълим йўналишига бўлган талабни аниқлашга, балки ўқувчиларнинг таълим олишни давом эттиришига ва асосий касб эгаси бўлишига қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлиши қайд этилди.

Таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ, ота-оналар болаларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасида ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганликлари учун жавобгарлик белгиланган.

Анжуманда мажбурий 12 йиллик таълим олиш биринчи навбатда ўқувчиларнинг манфаатларига хизмат қилиши, мажбурий умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ёшларга нафақат бепул касб-ҳунар билим олиш ва зарур малакага эга бўлиш имконини беради, балки ёшларни ижтимоий муҳофазасини кучайтириш орқали миллий иқтисодиётимизни ривожланишига хизмат қилиши, бу борада оммавий ахборот воситалари билан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини янада кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати 


Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш

Бухоро вилоятида “Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВнинг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди. Семинар-тренинг Словениянинг Regional Dialogue” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг матбуот хизмати ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тадбир аввалида тренерлар томонидан иштирокчилардан бугунги семинардан қандай натижа кутаётганликлари тўғрисида фикрлари тингланди.IMG_4150.jpg

Семинар-тенингда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ва ҳуқуқий эксперимент доирасида слайдлар намойиш этилиб, бу орқали ахборот хизмати ходимларининг масъулияти қай даражада юқори экани, ходимларнинг асосий вазифаси ва бу борадаги Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан таништириб ўтилди.

Шунингдек, семинарда адлия бошқармаси ходими томонидан веб-сайтларга жойлаштириладиган маълумотлар ва уларга қўйиладиган талаблар, ахборотни оммага етказиш усуллари, ахборот хизмати ходимларининг ОАВ билан алоқа жиҳатлари, фаолиятнинг метод ва шакллари тўғрисида аниқ тушунчалар бериб ўтилди.IMG_4163.jpg

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, медиа-режа тузиш ҳамда матбуот анжумани ташкил қилиш вазифаларини муҳокама этдилар. Ҳар бир гуруҳ ташкил этган ишларини тақдим этдилар, тақдимотлар юзасидан тренерлар ва экспертлар томонидан иштирокчиларга тавсиялар берилди.

Тадбир сўнгида “Regional Dialogue” халқаро нодавлат ташкилоти раҳбари Мьюша Север ҳуқуқий эксперимент давомида қилинаётган ҳамкорликдан мамнунлигини ҳамда ахборот хизмати ходимлари ва ОАВ вакиллари томонидан ҳакорликни бунданда кенгроқ йўлга қўйишлари борасида тавсиялар бериб ўтди. 



Ҳуқуқий экспериментнинг аҳамияти

Мамлакатимизда истиқлол йилларида демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш давомида халқаро стандартларга жавоб берадиган қонунчилик базаси яратилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сўз эркинлиги ҳамда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгиланган. Бу қоида ва принциплар қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа ҳужжатларида ўз ифодасини топган.

Мамлакатимизда ахборот оҳасини жадал ва эркин ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ва моддий техник шароитлар яратилган. Президентимиз томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да ушбу соҳани янада эркинлаштириш ва ҳамда демократлаштириш мақсадида миллий қонунчилигимизни янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, хусусан “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг ҳуқуқий тартиб-таомиллари ва механизмларини аниқ тартибга солиши, аҳоли, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг улар томонидан қабул қилинадиган қарорлар, энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлар тўғрисидаги ахборотлардан кенг фойдалашини таъминлаши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба ўтказишга оид фармойишининг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг янги ҳуқуқий амалиётида ноёб тажриба бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳасида амалга оширилаётган демократик туб ўзгаришларнинг мантиқий давоми бўлиб ҳисобланади.

Ҳуқуқ амалиётида жорий этилаётган мазкур янги услуб Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги назарияси ва амалиётини тизимли такомиллаштириш жараёнида мамлакатимизда ижтимоий ҳаётни демократлаштириш жараёнлари мукаммаллигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрсида”ги Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Ф-3987-сонли Фармойиши аҳамияти шундаки,

Биринчидан, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш, энг аввало қонун ижодкорлиги фаолиятини демократлаштиришни таъминлайди;

Иккинчидан, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш – бу Қонунга масъулият билан ёндашишн мустаҳкамлайди;

Учинчидан, Конституциянинг барча давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқароларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар ва қарорлар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериш мажбуриятини мустаҳкамлайди;

Тўртинчидан, ҳуқуқий эксперимент Қонун лойиҳасидаги қоидаларни синовдан ўтказиш ва Қонун нормаларини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган бўлади.

Ҳуқуқий эксперимент қонун лойиҳасининг сифатини ошириб, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасидаги бўшлиқларни бартараф этади, қонун лойиҳасининг зарурлигини ва самарадорлиги даражасини кўрсатиб, лойиҳа ижросининг дастлабки мониторингини олиб бориш имконини беради ҳамда Қонуннинг барқарорлигини таъминлаб, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш имконини беради.

Ҳуқуқий тажриба самарадорлигини таъминлаш учун уни ўтказиш бўйича ишчи комиссиядан ташқари Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларида ҳам ишчи гуруҳлар ташкил этилди ва бу борадаги ишлар жадал олиб борилмоқда.

Мазкур Фармойишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармасида 2013 йил 2 апрелда бошқарма бошлиғи томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда турли мавзуларда матбуот анжуманлари ўтказиш, фаолиятни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида тизимли ёритилиши ҳамда тажриба-синов жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳамда қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилган. Ушбу чора-тадбирлар режаси доирасида 2013 йил давомида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида кенг жамоатчиликни бевосита хабардор қилишнинг самарадор шакллари ва механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда ташкил этиш мақсадида ОАВлар билан ҳамкорликда жами 7 та матбуот анжуманларини ўтказиш режалаштирилган.

Шунга асосан “Тадбиркорга таянчмиз”, “Хорижий инвестиция ва имтиёзлар” ҳамда “Аёл ва бола ҳуқуқлари” мавзуларида матбуот анжуманлари ташкил этилиб, бошқарма бўлимлари ўз фаолияти доирасида олиб борилаётган ишлар борасида ахборот бериб ўтдилар.

Шу билан бирга, бошқарма бошлиғининг буйруғи билан “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент доирасида ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилиниб, унга асосан Бухоро вилоят адлия бошқармаси иш юритувида “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент доирасида 1 та Муваққат низом ва 5 та йўриқнома тасдиқланиб, бошқарма ҳамда тизимдаги барча идораларга етказилди.

Бундан ташқари www.buxoro.adliya.uz расмий веб-сайтда бошқарма ҳақида бўлими мавжуд бўлиб, ушбу бўлимда бошқарманинг вазифа, функция, ҳуқуқлари, бошқарма тузилмаси, раҳбарият, бошқарма ҳужжатлари, статистик маълумотлар, эълонлар ва бошқарма ҳақида маълумотлар, иш режалар тўлиқ акс эттирилган ҳамда бошқарманинг бўлимлари томонидан олиб борилаётган фаолият ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконияти ҳам мавжуд.

Шунингдек, расмий веб-сайтида янгиликлар, интерактив хизматлар, фотогалерея, мурожаат натижалари, нашрлар, боғланиш, электрон мурожаатлар, қонунчилик янгиликлари бўлимлари мавжуд бўлиб, бошқарма бўлимлари низомлари, бошқарма тузилмаси, давлат нотариал, идоралари, ФХДЁ бўлимлари, адвокатуралар, юридик шахслар реестрлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатига олиш реестри, бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан ташкил этилган тадбирлардан фотолавҳалар, “Обод турмуш йили” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20-мартдаги Ф-3987-сонли Фармойиши ижроси юзасидан тадбирлар ва мақолалар, тадбиркорларнинг мурожаатлари, қонунчиликдаги янгиликлар акс эттирилган ҳамда бошқарма билан қандай алоқа воситалари орқали боғланиш мумкинлиги ёритилган.

Ушбу веб-сайтида “Лойиҳа амалиётда” деб номланган кичик бўлим ташкил этилиб, тажриба-синов ҳақидаги маълумотлар ҳамда бошқа муҳим ахборотлар жойлаштириб борилмоқда.

Уч босқични ўз ичига олган эксперимент давомида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор бўлган шахсларга, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситаларига, нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бундай турдаги ахборот олишда кенг имкониятлар очиб берилади.

Тўлқин Очилов,

Бухоро вилоят адлия бошқармаси

бошлиғи ўринбосари  


Қонун лойиҳаси синовларининг дастлабки натижалари

ЎзА

Бухоро ва Самарқанд вилоятларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нормалари синовдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ўртасида ташкил этилган онлайн-видеоконференцияда ушбу ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда депутатлар, ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи комиссияси аъзолари, миллий экспертлар, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг масъул ходимлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Ғойиров ва Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари В.Раҳимов тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тажрибанинг роли ва аҳамияти, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг муҳим йўналишлари ҳамда эришилаётган ютуқлар ҳақида сўзлаб берди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Президентимиз Ислом Каримов томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураларини белгилайди, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлар тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлашни кўзда тутади. Ҳуқуқий тажриба мазкур ҳужжатнинг у ёки бу нормаси амалда қандай самара бериши ҳақида билиш имконини беради.

Тадбирда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳуқуқий тажриба ўтказиш тартибига биноан, жорий йилнинг май ойидан ноябрь ойигача қонун лойиҳаси талабларига мос янги тартибда ишлаши қайд этилди. Масалан, янги талабларга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш ҳақидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтларини қонуннинг қандай синовдан ўтказилаётгани, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органларидан ахборот олиши бўйича янги имкониятлар ҳақида кенг хабардор қилиш мақсадида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида фуқаролар иштирокида 120 дан зиёд учрашув ўтказилган. Ушбу вилоятлар ҳокимликлари ва бошқа давлат органлари бошқарув аппарати ходимларига ҳуқуқий тажриба ўтказиш қоидалари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ишчи комиссияси аъзоларининг сўзларига кўра, тажриба яқиндан буён ўтказилаётган бўлса-да, ушбу ҳудудларда фуқароларнинг сиёсий ва ахборот олиш фаоллиги ошгани, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ёзма ҳамда оғзаки мурожаатлар сони кўпайгани кузатилмоқда. Статистика шуни кўрсатадики, 2013 йилнинг иккинчи чорагида бундай мурожаатлар сони биринчи чоракдагига нисбатан икки баробар ошган ва бу кўрсаткич Самарқанд вилоятида 1514, Бухоро вилоятида эса 1230 тани ташкил қилди.

Яқинда эса legalexperiment.uz манзили бўйича лойиҳанинг “Ҳуқуқий тажриба” деб номланган веб-сайти ишга туширилди. Бунинг натижасида жамоатчиликни ҳуқуқий тажриба ўтказиш тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш, қонун лойиҳаси нормаларини моддама-модда муҳокама қилиш, тажриба ўтказиш билан шуғулланаётган ҳокимият органлари вакилларига рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг саволларини юбориш имконияти пайдо бўлди. Матбуот анжуманида иштирокчиларга ушбу сайтда оммавий ахборот воситаларини аккредитациядан ўтказиш тартиблари ва долзарб ахборот олиш имкониятлари ҳақида йўл-йўриқлар берилди.

Шуни таъкидлаш керакки, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ишлаётган журналистларнинг самарали меҳнати натижасида ушбу ҳудудлар аҳолиси ўтказилаётган синовлар тўғрисида тезкор ва долзарб ахборотга эга бўлмоқда. Айни пайтда Бухоро вилоятида 41, Самарқанд вилоятида 59 оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан ҳуқуқий тажрибага оид қарийб икки юзта ахборот ва таҳлилий материал чоп этилди, эфирга узатилди, уларнинг сони кун сайин кўпайиб бораётир.

Шунингдек, тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини жонлантиришга ҳам эътибор қаратилди. Ушбу хизматлар фаолият кўрсатаётган веб-сайтларни такомиллаштириб, мунтазам янгилаб бормоқда, матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирлар ўтказмоқда. Бу тадбирлар давомида аҳоли ўз ҳудудининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида тўлиқ ва холис ахборотга эга бўлмоқда.

Конференцияда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди. 


Лойиҳа муҳокамасига бағишланди

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда вилоят Халқ таълими бошқармаси ва туман бўлимлари ахборот хизмати бўйича масъул ходимларига ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ш.Бафаев очиб берди ва “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий экспериментнинг аҳамияти ва Қонун лойиҳаси тўғрисида маълумотлар берди.

IMG_4104.jpg

Шунингдек, семинарда Қонун лойиҳасининг моддалари бирма-бир тушунтириб берилди.

Бундан ташқари, тадбирда вилоят адлия бошқармаси расмий веб-сайти мисолида веб-сайтга киритилиши лозим бўлган маълумотлар яъни давлат ҳокимияти ва бошқарув органининг вазифа, функция, ҳуқуқлари, тузилмаси, раҳбарият тўғрисидаги маълумотлар, янгиликлар, қилинган ишлар тўғрисида маълумотлар киритиб бориш лозимлиги, маълумотларнинг янгиланиш муддати ҳафтада камида бир маротабани ташкил этиши, давлат дастурлари ва давлат ҳокимияти ва бошқарув органининг режа дастурлари киритиб борилиши ва қилинган ишлар даврийлиги билан жойлаштириб борилиши борасида тушунтириш берилди ва адлия бошқармасининг расмий веб-сайтидаги бўлим ва кичик бўлимлар бирма-бир таништириб ўтилди.

Шунингдек, ҳуқуқий эксперимент доирасида вилоятда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилиб, тадбирда халқ таълими бўлимларида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, юзага келаётган муаммолар ва мавжуд камчиликлар юзасидан тавсиялар берилди.

Ўқув-семинар сўнгида халқ таълими бўлимлари масъул ходимлари томонидан тегишли таклифлар берилди.

Тадбир савол-жавоб тарзида фикр мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги

хорижий давлатларнинг қонунчилик таҳлили

Мамлакатимиз Конституциясида Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги ҳақидаги муҳим норма мустаҳкамлаб қўйилган (30-модда). Қолаверса, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси, иккинчи қисмида ҳам давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахс­лар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаб беришга, мақбул ахборот ресурслари яратишга, фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бош­қа масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашга мажбур эканликлари белгилаб қўйилган. Бироқ мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини кучайтириш тақозо этилмоқда. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари томонидан 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунниқабул қилиш зарурлиги асослантириб берилди.

Мазкур қонун лойиҳаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш каби мақсадларни назарда тутади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг улар фаолия­ти тўғрисидаги ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш шаклларини кенгайтириш, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида хабардор қилиш тартиб-таомилларини белгилаш “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун ло­йиҳасининг асосийвазифалари этиб белгиланди.

Миллий қонунчилик таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги вақтларда қабул қилинган қонунларда уларда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг мазмунини баён этувчи алоҳида модда назарда тутилмоқда. Шундай экан, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқ­лиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ҳам унда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг таснифини бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Хорижий давлатларнинг шунга ўхшаш қонунларида унда қўлланилган асосий тушунчаларнинг таснифи берилганлигини кўриш мумкин. Масалан, Германияда 1998 йил 10 мартда қабул қилинган “Расмий ҳужжатлар билан танишиш ва ахборот олиш ҳуқуқи тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасида ахборот олиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг таърифи ҳамда уларнинг аниқ рўйхати ўз ифодасини топган. Унга кўра, ахборот олиш ҳуқуқига ҳар қандай шахс, шу жумладан, чет эл фуқароси ҳам эга бўлиши белгиланиб, ахборотдан фойдаланувчи субъектлар доираси чекланмаган. Бельгия­нинг “Маъмурият соҳасида ошкоралик тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида ҳам худди шунга ўхшаш норма мустаҳкамлаб қўйилганлигини кўриш мумкин. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 446-II-сонли қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида ҳам хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу Қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги норма мустаҳкамлаб қўйилган. Шундай экан, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасида унда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг мазмунини ифодаловчи алоҳида нормада ахборотдан фойдаланувчиларнинг рўйхатини кенгайтириш мақсадида ахборот олиш ҳуқуқига ҳар қандай шахс эга бўлиши ҳақидаги нормани белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хорижий давлатлар қонунчилик тажрибаси ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, улар фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқини амалга ошириш устидан назорат қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Бу каби назорат аксарият давлатларда парламент томонидан тайинланадиган ихтисослаштирилган омбудсманлар томонидан амалга оширилади. Масалан, Ирландияда ахборот масалалари бўйича комиссарга (англо-саксон анъаналари бўйича омбудсманни комиссар, деб аташ қабул қилинган) ахборот олиш ҳуқуқи бузилган шахс ариза билан мурожаат қилиши мумкин бўлиб, комиссарнинг бу борада қабул қилган қарори мажбурий кучга эга бўлади. Канадада комиссарнинг бу борада қабул қилган қарори мажбурий кучга эга бўлмаса-да, бироқ у текшириш ишларини амалга ошириши ва давлат органлари ҳамда мансабдор шахслар томонидан бу борада йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларининг рўйхатини оммавий равишда эълон қилиши белгилаб қўйилган. Ундан ташқари, ахборот олиш ҳуқуқи масалалари бўйича комиссар ҳар йили давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан “Ахборот олиш ҳуқуқи тўғрисида”ги қонун талаблари қандай бажарилаётганлиги ҳақида парламент олдида маъруза тайёрлайди. Комиссарнинг ушбу маърузаси унинг сайтида эълон қилинади ва у барча учун очиқ ҳисобланади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқликни кучайтириш ва бу борада хорижий давлатларнинг илғор қонунчилик тажрибаси асосида миллий қонунчилигимизни янада ривожлантириш бир вақтнинг ўзида қатор мақсадларга эришишга хизмат қилади. Биринчидан, давлат бошқарувини демократлаштириш, фуқаролар учун ахборот олишда очиқлик ва шаффофлик таъминланади. Иккинчидан, давлат аппарати фаолиятининг самарадорлигини оширишга имкон яратилади. Учинчидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати белгиланади.

Дарҳақиқат, жамоатчилик назорати қонунларнинг самарали ишлашини таъминлашга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишга ва уни ҳимоялашга даъват қилади, давлат тузилмаларининг барча даврларда такомиллашувини таъминлайди, жамоатчилик назорати ор­қали мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ва масъуллиги ошади.

Музаффар МАМАСИДДИҚОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари

мониторинги институти бўлим бошлиғи,

юридик фанлар доктори


Илмий-амалий конференция

ЎзА

Тошкентда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги: илмий-назарий асослар ва халқаро тажриба” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси нормаларини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш ишчи комиссияси ҳамда ишчи гуруҳлари аъзолари, миллий ва халқаро экспертлар, ҳуқуқшунос олимлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш давомида халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сўз эркинлиги принциплари ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқининг рўёбга чиқарилишини кафолатлайдиган қонунчилик базаси яратилди. Чунончи, Асосий Қонунимизнинг 30-моддасида барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгиланган. Ушбу қоида ва принциплар қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда ахборот соҳасини жадал ва эркин ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник шароитлар яратилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев ҳамда бошқалар шу ҳақида гапирди.

Айни пайтда Бухоро ва Самарқанд вилоятларида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нормалари синовдан ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси ижтимоий ҳаётни янада эркинлаштириш ва демократлаштиришда муҳим ҳужжатлардан биридир. Қонун лойиҳасида жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедуралари белгиланган бўлиб, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлар тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг мазкур қарорлар сифати учун масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Тадбир қатнашчилари ҳуқуқий тажрибаларнинг ўтказилиши қонун ижодкорлиги фаолиятининг замонавий ва самарали услубларидан бири эканини таъкидлади. Мазкур тажрибадан халқаро амалиётда кенг қўлланилмоқда ва бу ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий нормаларининг ҳаётийлигини таъминлаш бўйича жамият ҳамда давлат қурилиши амалиёти билан узвий боғлиқ бўлган, илмий жиҳатдан асосланган тавсияларга эга бўлиш имконини беради. Ҳуқуқий тажрибаларни ўтказиш усулидан фойдаланиш миллий қонун ижодкорлиги жараёнини демократлаштиришга кўмаклашади.

Бухоро ва Самарқанд вилоятлари жамоатчилигига ҳуқуқий тажриба бошлангани ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш тартибининг ўзгаргани тўғрисида маълум қилинди. Масалан, янги талабларга биноан жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш ҳақидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт. Бунда ахборот олиш талаблари ёзма, жумладан, электрон ҳамда оғзаки шаклда бўлиши ва бевосита, ахборот олишдан манфаатдор шахсларнинг ваколатли вакиллари орқали юборилиши ҳам мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш принципи “электрон ҳукумат” концепциясининг муҳим услубий қисмидир. Президентимиз Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил январда бўлиб ўтган мажлисида ушбу концепцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурлигини таъкидлаган эди. Конференция қатнашчилари “электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, Корея Республикасида “электрон ҳукумат”ни ташкил этиш жараёни тўғрисида маърузалар тингланди.

– Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш давлат бошқаруви органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга ёрдам беради, – деди Ўзбекистон ва Кореянинг АКТ соҳасида ҳамкорлик лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Ан Хён Су. – БМТнинг жаҳонда “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш ҳолати тўғрисида яқинда эълон қилинган ҳисоботида мамлакатингизда “электрон ҳукумат”ни жорий этиш, жумладан, тегишли ҳуқуқий асосларни мунтазам такомиллаштириш ҳамда ҳукумат порталини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган.

Тадбирда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури экспертларининг турли мамлакатларда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш услуби тўғрисидаги маърузалари тингланди. Шунингдек, конференция иштирокчиларига жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга доир лойиҳаларни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида амалга ошириш амалиёти ҳақида ахборот тақдим этилди.

Конференция якунида ҳуқуқий тажрибаларни ташкил этиш услубларидан фойдаланиш асосида миллий қонун ижодкорлиги тизимини такомиллаштириш, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашга доир вазифаларни самарали амалга оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Ҳуқуқий экспериментда ННТлар иштироки

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида “Ҳуқуқий экспериментни амалга оширишда ННТларнинг иштироки ва муносабатининг муҳим масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.IMG_3994.jpg

Тадбир “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятиинг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси нормаларини апробациядан ўтказиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2013 йил 20 мартдаги Ф-3987-сонли фармойиши ижросини таъминлашга бағишланди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бухоро вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, ушбу ҳуқуқий эксперимент қонун ҳужжатларининг барқарорлигини таъминлаш билан бирга Ўзбекистонда жорий этилган демократик институт экани таъкидланди. Шунингдек, ҳуқуқий эксперимент давомида олдимизда турган асосий вазифалардан бири бу ахборотлашган жамиятни қуриш ва кадрлар барқарорлигига эришишдир.

Илмий-амалий семинар қатнашчилари муҳокама қилинаётган масала бўйича фикр алмашиб, ҳар бир идорада ахборот хизматига алоҳида эътибор бериш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини кенгроқ очиб бериш, матбуот орқали ёритиб берилган муаммоли материалларнинг натижасини кўрсатиб бериш лозимлиги айтиб ўтилди.IMG_3988.jpg

Шу билан бирга нодавлат нотижорат ташкилотлари - ҳуқуқий эксперимент давомида қонун лойиҳасида оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлашнинг тегишли механизмлари ишлаб чиқилишидан ва кейинчалик қонун лойиҳасида кенг акс эттирилишидан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Бу, шубҳасиз, давлат органлари раҳбарлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати учун уларнинг масулиятини ошириши айтиб ўтилди.

Таъкидландики,фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ижодий салоҳиятларини руёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини фаол таъминлашда кўмаклашмоқда. Давом этаётган ҳуқуқий тажрибада ҳам ННТларнинг роли жуда муҳим.

Семинар якунлари бўйича иштирокчилар ҳамкорликда ҳуқуқий тажрибани Бухоро вилоятида амалга ошириш бўйича тегишли тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси 

 Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими 


Аёл ва бола ҳуқуқлари

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижроси юзасидан “Аёл ва бола ҳуқуқлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.IMG_3906.jpg

Анжуманда вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят, туман ва шаҳар Хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ва бошқа бир қанча ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни раислик этувчи вилоят адлия бошқармаси бошлиғи кириш сўзи билан бошлаб, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бугунги кунда вилоятида қай даражада ўз самарасини бераётгани, Президент фармойиши ижроси бўйича қандай ишлар амалга оширилгани ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида сўз юритди.

Сўзга чиққанлар томонидан ҳар жиҳатдан етук ва баркамол авлодни шакллантириш мамлакат келажагини белгилаши, ёшларни тарбиялаш ва вояга етказиш эса энг аввало аёлларимизнинг самарали меҳнатида эканлиги, истиқлол йилларида бола ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг самарали ҳуқуқий механизмлари яратилгани, бу борада қатор қрнун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилингани, мамлакатимизда ушбу соҳадаги универсал халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ва унга бўлган иккита факультатив протокол, Аёлларга нисбатан ҳар қандай камситишларга қарши Конвенция, Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенция, Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенциялар ратификация қилингани айтиб ўтилди.IMG_3925.jpg

Тадбир давомида ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг шахсий фикрлаш қобилиятини юксалтириш, талабаларнинг билим олиш жараёнини янада такомиллаштириш, ёшларни тўғри касбга йўналтириш, ёш кадрларни иш билан таъминлаш борасида Юртбошимиз томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, 2013 йил “Обод турмуш йили” муносабати билан бугунги кунда ёшларимизга берилаётган имкониятлар, аёллармизга яратиб берилаётган шарт-шароитлар борасида тўхталиб, фарзандлар тарбиясида оналарнинг роли муҳим экани, тарбияни аввало ёшликдан бошлаш лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари тадбирда ОАВ вакиллари, хотин-қизлар қўмиталари ходимлари томонидан никоҳ ёшини қизлар учун ўн саккиз ёш деб белгиланиши, вояга етмаганлар орасида жиноятчилик учун таълим муассасаларининг ходимларига ҳам қатъий чора белгиланиши борасида бир неча таклифлар берилди. Қонун лойиҳа доирасида янада кенгроқ тарғибот ишларини олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир сўнгида юртимиздаги тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш, четдан кириб келаётган ёд эътиқодларга қарши курашиш, ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш энг олий вазифамиз эканлиги таъкидланди.  


Ҳуқуқий ҳимоя асослари

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси асослари” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси, вилоят адлия, солиқ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Бухоро ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этдилар.IMG_3835.jpg

Семинарда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқуқрлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси вазифаларидан келиб чиққан ҳолда демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнида тадбиркорларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари таъминланишини комплекс механизмларини мустаҳкамлаш борасидаги мавжуд муаммоларни кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча шароитлар мавжуд. Ҳуқуқий норматив базани ўрганиш шуни кўрсатадики, иқтисодиётни ислоҳ қилиш соҳасидаги жами 500 дан ортиқ қонунлар иқтисодиётни модернизация ва либераллаштиришда мустаҳкам пойдевор бўлиб қолмасдан, балки бозор ислоҳотларига ўтишда кафолат бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир иштирокчилари тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан танишдилар.IMG_3827.jpg

Шунингдек, тадбир давомида вилоят адлия бошқармаси томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент жараёни ҳақида ҳам фикр юритилиб, ушбу лойиҳанинг Бухоро ва Самарқанд вилоятларида амалда эканлигини инобатга олиб, бугунги кунда тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммолар борасида мурожаатлар ошкора ва холисона ечиб берилаётгани, мурожаат натижалари бевосита вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайти орқали кенг ёритиб берилаётгани хусусида ҳам маълумот берилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш-бизнинг бош мақсадимиздир” маърузасида белгиланган устивор вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимизда тинчлик осойишталик ва хавфсизликни, миллатлараро ҳамда диний аҳиллик, ҳамжиҳатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидладилар.


Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси томонидан “Обод турмуш йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВ иштироки мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, тадбирда вилоят адлия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими бошқармалари, ОАВ вакиллари ҳамда талабалар иштирок этдилар.Изображение 485.jpg

Тадбир давомида Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ҳудудий бўлими, адлия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими бошқармаларининг масъул ходимлари сўзга чиқиб, ўз маърузаларида Давлат дастури ижроси юзасидан ҳар бир соҳада диққатга сазовор ишлар амалга оширилаётгани бораси гапириб ўтдилар. Хусусан, ОАВларида ушбу мавзуларда чиқишлар ташкил этилиб, Олот туман ФҲДЁ бўлими инспектори О.Набиеванинг “Тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти” мавзусидаги мақоласи бугунги кундаги муаммоларни туман миқёсида ва аниқ мисоллар орқали ёритиб берилгани, аҳолининг босма ОАВ қизиқишларини ошириш мақсадида ”Китоблар байрами” тадбири ташкил этилгани, “Обод турмуш йили”га бағишлаб кўплаб чиқишларда бугунги кунда жамиятимизда юзага келаётган муамммолар ечиб берилаётгани айниқса ўз ижобий самарасини бераётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, дастур ижроси юзасидан вилоят миқёсида 7 та йўналишда бўш иш ўринлари яратилиб, касб-ҳунар таълими битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида жами 120 та, шундан 48 та ихтисослашган бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этиш белгиланиб, бунда 704 та корхона ва ташкилотлар иштирок этиши кўзда тутилгани, соғлиқни сақлаш борасида эса, дастурнинг ижроси юзасидан 17 миллиард сўм маблағ ажратилгани, бугунги кунда амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг 68 фоизи бажарилгани, тез тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилаётгани, тиббиёт ходимларининг малакаси оширилиб борилаётгани, бунинг натижасида эса, республика миқёсида вилоятда касалликка чалииниш, ногиронлик, оналар ва болалар ўлими 50 фоизга камайгани ижобий натижа экани таъкидланди.Изображение 505.jpg

Вилоят адлия, Халқ таълими бошқармалари томонидан ҳам Давлат дастури бўйича бир қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, ОАВ орқали кенг ёритиб борилгани таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ш.Бафаев томонидан Бухоро ва Самарқанд вилоятларида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилаётгани, бу борада кўплаб ишлар амалга оширилаётгани, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти ОАВ орқали кенг ёритиб берилаётгани хусусида маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир сўнгида адлия бошқармаси, ОАВ вакиллари томонидан турли таклифлар киритилиб, тегишли қарор қабул қилинди.. 


Фуқаролик жамиятини ривожлантириш

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида очиқликни талаб этади

Маълумки, Президентимиз томонидан илгари сурилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда ҳамда очиқ фуқаролик жамияти, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш жараёнларини давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Шуниси муҳимки, Концепцияда ҳозирги даврда жамият ва давлат бошқарувининг турли соҳаларида зарур бўлган 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклиф этилди. Уларнинг қабул қилиниши ва ҳаётга жорий этилиши ўз навбатида Ўзбекистоннинг ўз мустақил тараққиёт йўлида изчил, тадрижий ва барқарор ривожланишини, аҳолининг турмуш шароити янада яхшиланишини таъминлайди, шунингдек мамлакатимизга жаҳоннинг ривожланган демократик давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаш имконини беради.

Хусусан, Концепцияда фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқини кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини кучайтириш мақсадида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш зарурлиги қайд этилган эди.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида ва халқимиз орасида юқоридаги Қонун лойиҳаси атрофида билдирилаётган фикр-мулоҳазалар ушбу Қонун фуқароларнинг ахборот соҳасидаги эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган демократик ҳуқуқий жамият қуриш концепциясининг муҳим элементларидан бири эканлигини кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, кенг жамоатчиликни юртимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ҳақида хабардор этиш мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш, кучли фуқаролик жамиятини қуришнинг асосий йўналишларидан бири саналади.

Айни пайтда, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини ўзида мужассам этиб, бу Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга эканлиги, 30-моддасида эса Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича кенг миқёсли ташкилий-ҳуқуқий чоралар мажмуи амалга оширилди.

Ахборот соҳасининг самарали фаолиятини таъминлашга қаратилган 
10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунлари ва бошқа бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларини ахборотни эркин, монеликсиз олиш, текшириш ва тарқатиш имконини бермоқда.

Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва мустаҳкам қонунчилик базаси асосида юртимизда кейинги ўн йилнинг ўзида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 2 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони эса 7 баробар кўпайди. Бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 1300 дан ортиқ оммавий ахборот воситасининг 60 фоизи нодавлат ахборот оммавий воситаларидир. Шунингдек, 1000 га яқин интернет хизматини кўрсатувчи провайдер, 171 та давлат ахборот ресурси ҳамда 100 дан ортиқ давлат органи ва хўжалик бошқаруви идоралари расмий веб-сайти ташкил этилгани, аҳолига 340 турдаги давлат интерфаол хизмати кўрсатилиши, Интернетдан фойдаланувчилар сони 8 миллион нафардан ортгани ҳам аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот манбаларидан кенг фойдаланишини таъминланмоқда.

Ўз навбатида амалдаги қонун ҳужжатларида давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги масаласига ҳам тегишли талаблар белгиланган. Жумладан, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига кўра, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари билан, шунингдек, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. Ушбу Қонуннинг 5-моддасида ҳар ким ахборот олишни сўраб бевосита ўзи ёхуд қонуний вакиллари орқали мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги, 8-моддасида эса мурожаат этувчининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот унинг сўровига биноан текинга берилиши ўз ифодасини топган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида (44-моддаси) фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Маълумки, ижтимоий-сиёсий жараёнлар шаффофлигини таъминловчи самарали ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга доир норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришнинг муҳим хусусиятидир.

Шу нуқтаи назардан, давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси миллий ахборот соҳасини янада либераллаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатининг очиқлигини таъминлаш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлар тўғрисида аҳолини хабардор этишда оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш йўлидаги навбатдаги долзарб қадамдир.

Ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги 
Фармойиши асосида юқоридаги Қонун лойиҳасининг 2013 йил давомида Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти органлари негизида синовдан ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, мазкур Фармойиш билан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш Тартиби тасдиқланди.

Давлатимиз Раҳбари Фармойишининг аҳамияти шундаки, ҳуқуқий экспериментни ўтказиш, биринчи навбатда, қонун ижодкорлиги фаолиятини демократлаштиришни таъминлашга қаратилган усуллардан бири бўлиб, Қонун лойиҳаси сифатини ошириш, уни рўёбга чиқариш бўйича дастлабки мониторингни юритиш каби мақсадларни кўзлайди, иккинчидан, фуқароларнинг Қонун лойиҳаси ҳақидаги ҳуқуқий онгини шакллантириш ҳамда лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш учун зарур шароит яратади.

Мазкур фармойиш ижроси юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Фармойиш ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 29 мартида тегишли буйруқ қабул қилинди, чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Мазкур режага асоан 2013 йил давомида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида кенг жамоатчиликни бевосита хабардор қилишнинг самарадор шакллари ва механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда ташкил этиш мақсадида ОАВлар билан ҳамкорликда жами 7 та матбуот анжуманларини ўтказиш режалаштирилди. Шу давр мобайнида ўтказилган 2 та матбуот анжумани қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспериментига бағишлангани, фармойишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ушбу масалага чуқур ёндашиш зарурлиги таъкидланиб, барча ОАВ жалб этилгани аҳамиятлидир.

Шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент доирасида ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ қабул қилиниб, унга асосан Бухоро вилоят адлия бошқармаси иш юритувида “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент доирасида 1 та Муваққат низом ва 5 та йўриқнома тасдиқланиб, бошқарма ҳамда тизимдаги барча давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ органларига ижро учун етказилган.

Шу билан бирга бошқарманинг www.buxoro.adliya.uz расмий веб-сайти ташкил этилган бўлиб, ушбу веб-сайтда 10 дан ортиқ бўлим ташкил этилган бўлиб, улардан бири бевосита ҳуқуқий эксперимент ижросига бағишланган.

Умуман, ҳуқуқий эксперимент қонун ижодкорлиги фаолиятининг хориж ва халқаро ҳуқуқ амалиётида қўлланилаётган муҳим демократик ҳамда ўзига хос услубидир. Унинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятида татбиқ этилиши қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳаётийлиги бўйича илмий асосланган, жамият ва давлат бошқаруви амалиёти билан узвий боғланган тавсиялар ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Зеро, Президентимизнинг Фармойиши асосида миллий ҳуқуқ амалиётига илк бор жорий этилаётган бундай эксперимент давомида Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти учун алоҳида “ҳуқуқий тартиб” амалга киритилади. Бу эса уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини жиддий равишда кенгайтиради.

Хусусан, ҳуқуқий эксперимент давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги улар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишнинг комплекс усуллари орқали таъминланиши кўзда тутилган.

Эксперимент ўтказиш билан боғлиқ махсус ҳуқуқий режимга мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборот тақдим этиш ҳақидаги расмий талаби у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда, оммавий ахборот воситаларининг давлат органлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш тўғрисидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Бир сўз билан айтганда, ҳуқуқий тажрибанинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг реал фаолиятида синовдан ўтказилади. Давлат тузилмаларидан ташқари оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, уларнинг фаолияти ҳақида ахборот олишдан манфаатдор юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳам мазкур тажрибада иштирок этади.

Таъкидлаш жоизки, юқоридаги Қонун лойиҳаси ижодкорлари Президентимизнинг Фармойиши асосида Бухоро ва Самарқанд вилоятлари мисолида мазкур ҳужжат лойиҳасининг қоидаларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ҳақиқий синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди.

Қолаверса, эксперимент унинг иштирокчилари, айниқса давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари зиммасига жуда катта масъулият юклайди. Бинобарин, экспериментда иштирок этаётган давлат органлари ўз фаолиятининг шаффофлиги, ошкоралиги, очиқлиги ва ишончлилиги тамойилига риоя қилган ҳолда, биринчидан, ҳуқуқий тажрибани ўтказиш мақсад ва вазифалари билан боғлиқ талаблар ижросини тўлиқ таъминлаш, иккинчидан, юқоридаги Қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ва эксперимент ўтказиш жараёни тўғрисида аҳолини хабардор этиб бориш, учинчидан, синов давомида юзага келган ижтимоий муносабатлардан келиб чиқиб, Қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш вазифаларини амалга оширишлари лозим бўлади.

Эътироф этиш керакки, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга бўлган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган муҳим қонун ҳужжати сифатида халқаро экспертлар томонидан муносиб баҳоланмоқда.

Хулоса ўрнида, юқоридаги Қонун лойиҳаси ва ушбу ҳужжат синови бўйича ҳуқуқий экпериментнинг ўтказилаётганлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, 
очиқ-ошкоралигини таъминлаш имконини беради. Бу эса демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий мезонларидан бири саналади. Ўз навбатида, Қонун лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Акром ХАЛИЛОВ,

Бухоро вилоят адлия

бошқармаси бошлиғи 


Фуқароларнинг мурожаатлари – инсон ҳуқуқларини таъминлаш асоси

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқароларнинг мурожаатларига доир қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш, уни такомиллаштириш энг устувор вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида “давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул” эканлиги белгилаб қўйилган. Бинобарин, фуқароларнинг давлат органлари ва мансабдор шахсларга мурожаатлари айнан инсон ҳуқуқлари устуворлиги, ҳар бир шахснинг давлат ҳимоясида эканлиги тўғрисидаги конституциявий принципларни амалга оширишни кафолатлашга қаратилган.

Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида мустаҳкамланиб, унга кўра ҳар бир шахс бевосита ўзи ёки жамоа тарзида давлат органларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. Гарчанд Асосий қонунимизда фуқароларнинг мазкур ҳуқуқи сиёсий ҳуқуқлар қаторига киритилган бўлса-да, ўз моҳиятига кўра у нафақат сиёсий, балки шахсий, иқтисодий ва ижтимоий хусусият ҳам касб этади. Зеро, фуқаронинг ушбу ҳуқуқдан фойдаланиши айни пайтда унинг шахсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини амалга оширишга ёки ҳимоя қилишга қаратилган бўлиши ҳам мумкин. Фуқаро давлат органига ариза билан мурожаат этганида ўз хоҳиш-истаги, эрки-иродасини ифода этиш, таклиф билан мурожаат этганида давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш, шикоят билан мурожаат этганида эса бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш имкониятлари мавжуд бўлади.

“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни фуқароларнинг давлат органлари ва муассасаларига ариза, таклиф ва шикоят билан мурожаат этишга оид конституциявий қоидани амалга оширишни таъминловчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланиб, давлат органларининг фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Қонунда фуқаролар мурожаат этиш ҳуқуқининг кафолатлари, хусусан, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрийлик асосида амалга оширилиши, фуқаролар мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланаётганда камситишга йўл қўйилмаслиги, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг мажбурийлиги, фуқароларнинг мурожаатлари муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги, фуқароларнинг мурожаат этиши муносабати билан уларнинг хавфсизлиги кафолатлари, шунингдек фуқароларнинг аризалар, таклифлар ва шикоятлар бериш ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби, мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ўз ифодасини топган.

Шуни айтиш керакки, мазкур Қонун фуқароларнинг давлат органлари ва муассаларига, жу шумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал қилишга оид қоидаларни мустаҳкамлайди. Бироқ ушбу Қонуннинг амал қилиш доираси юқорида назарда тутилган субъектлар билан чекланмайди, балки Конституция ва қонунларнинг устуворлиги тамойилидан келиб чиққан ҳолда жамоат бирлашмалари, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона, муассаса, ташкилотлар учун ҳам амал қиладиган умумий қоидаларни белгилайди.

Ушбу Қонунда белгиланган тартиб асосида мурожаат этиш ҳуқуқидан Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча фуқаролар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам фойдаланишлари мумкин. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга ҳамда қонун олдида тенг ҳисобланиб, улар мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланаётганда жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб камситиш тақиқланади.

Фуқаро бирон бир давлат органига нафақат ёзма, балки оғзаки ариза, таклиф ва шикоят билан ҳам мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Фуқароларнинг оғзаки мурожаати унинг ёзма тарздаги мурожаати билан бир хил аҳамиятга, яъни мақомга эгадир. Бунинг мазмуни шундан иборатки, мурожаат қандай шаклда қилинганидан қатъий назар, албатта, қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт. Мурожаат қилишда оғзаки ёки ёзма шаклдан фойдаланиш фуқаронинг ҳуқуқи ҳисобланади ва унга мурожаат шаклини ўзгартириш бўйича талаб қўйилиши мумкин эмас.

Қонун фуқароларнинг давлат органларига ихтиёрий ва эркин мурожаат этиш ҳуқуқини кафолатлайди. Бунда бирон бир шахснинг фуқарони давлат органларига ариза, таклиф ёки шикоят билан мурожаат қилишга мажбурлаши ёки бундай мурожаатдан воз кечишга ундаши, шунингдек мурожаатга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбурлаши каби хатти-ҳаракатларнинг ғайриқонунийлигини англатади.

Таъкидлаш жоизки, фуқаролар ўзларининг давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқларини амалга оширишда бошқа шахслар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмасликлари шарт. Бундай мажбурият Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси мазмунидан келиб чиқади. Унга кўра ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишида бошқа шахслар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига зарар етказмаслиги лозим. Ушбу қоидани бузган шахс, шунингдек фуқаронинг туҳмат ва ҳақоратдан иборат ариза, таклиф ёки шикоят берганлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Фуқаро мурожаатини кўриб чиққан давлат органи мурожаат муаллифига мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабар бериши лозим. Айни пайтда, фуқаро мурожаат қилишда унинг шаклини (оғзаки ёки ёзма) танлаш ҳуқуқига эга бўлгани ҳолда мурожаатни кўриб чиққан давлат органи ва унинг мансабдор шахси ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ёзма шаклда жавоб бериш мажбурияти сақланиб қолади.

Фуқароларнинг мурожаатлари давлат органларида белгиланган тартибда умумлаштирилиб, таҳлил этиб борилиши айниқса муҳимдир. Зеро мурожаатларнинг таҳлили фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш, амалиётда такрорий мурожаатларнинг кўпайишини олдини олишда катта аҳамият касб этади. “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқувчи давлат органлари аризалар, таклифлар ва шикоятларни умумлаштиришлари ҳамда таҳлил этиб боришлари белгиланган. Бу ўз навбатида, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Шу мақсадда муҳтарам Президентимиз И.Каримов томонидан 2012 йил 12 ноябрдаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепциясида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонун қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур қонунни қабул қилиш натижасида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини берибгина қолмай, балки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулияти ҳам маълум даражада ошишига ёрдам кўрсатади.

Шу билан бирга ушбу қонун давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш тартиби, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришларини таъминлайди.

Мазкур қонун лойиҳасини тажриба-синовдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Ф-3987-сонли Фармойиши қабул қилинди.

Қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини янада тўлиқ таъминлаш, аҳолини мамлакатимизни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилиш жараёнлари ҳақида хабардор қилишда фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ОАВнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган нормаларининг самарадорлигини амалиётда текшириб кўриш имконини беради. Бу борада барча давлат органлари учун умумий бўлган мурожаатларни таҳлил қилиб боришнинг мезонлари ва тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш мақсадга мувофиқдир.

Демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида фуқаролар мурожаатларининг ваколатли давлат органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши ҳамда улар юзасидан қонуний қарорларнинг қабул қилиниши – инсон ҳуқуқларини таъминлаш асосларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Ў.Назаров,

Бухоро вилоят адлия бошқармаси

Ташкилий назорат ва таҳлил шўъбаси мудири  


Ҳуқуқий билимлар куни

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар малакасини ошириш, шунингдек, уларни янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва Адлия вазирининг ҳамда адлия бошқармаси бошлиғининг буйруқлари билан таништириб бориш белгиланган бўлиб, бу борада бошқарма ходимлари билан мунтазам равишда ҳуқуқий билимлар куни ташкил этилиб келинмоқда.IMG_3628.jpg

Жумладан, ташкил этилган ўқувда мамлакатимиз миқёсида содир бўлаётган янгиликлар, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари билан таништирилди.

Хусусан, яқинда Австрия парламентининг қуйи палатаси - Миллий Кенгашда мамлакатимизда сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтгани, Ўзбекистон Республикасининг Венадаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда, давлатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашнинг “ўзбек модели” доирасида ҳаётга тадбиқ этилаётган чора-тадбирлар, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини риволантириш концепцияси”нинг асосий мазмун-моҳияти, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи - маҳалла институти фаолияти ҳақида маълумотлар асосий мавзу ҳисоблангани, ушбу концепция доирасида ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги” тўғрисидаги Қонуни лойиҳасининг бугунги кундаги аҳамияти, бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар, ўтказилаётган матбуот анжуманларининг қай даражада аҳамиятли экани, бўлимлар томонидан оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш лозимлиги хусусида сўз юритилди.

Шунингдек ўқув давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш бўйича киритилган моддалар билан таништириб ўтилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 майдаги 118-сонли Қарори билан таништириб ўтилди.

Ўқув сўнгида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ҳуқуқий тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши доирасида бошқарма ходимларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. 


Хорижий инвестиция ва имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ҳуқуқий тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Хорижий инвестиция ва имтиёзлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.IMG_3552.JPG

Анжуманда, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят Божхона бошқармаси, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси, туман ва шаҳар тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларининг масъул ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши доирасида вилоят адлия бошқармаси ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни ОАВ вакиллари эътиборига еткзишдан иборат бўлди.

Тадбирда давлат органлари вакиллари томонидан мамлакатимизда демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритилиб, ахборот эркинлигини ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ошкораликни таъминланмасдан туриб фуқаролик жамиятини қуриш имконияти мавжуд эмаслиги таъкидланди. Зеро, Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек, “Ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши тасаввур этамиз. Фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи инсоннинг ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий фикрини тарқатиш ҳуқуқи ва эркинлигини ўзида мужассам этган бўлиб, бу Ўзбекистонда демократик жамият асосларини барпо этишнинг муҳим шарти, таъбир жоиз бўлса, тамал тоши ҳисобланади”.IMG_3558.JPG

Шу мақсадда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонун қабул қилиш зарурлиги таъкидланди. Мазкур Қонуннинг асосий мақсади фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтиришга қаратилгани таъкидланди.

Фармойиш ижроси юзасидан ташкил этилган ушбу анжуманда бугунги кунда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга берилаётган имтиёзлар, уларни амалга ошириш тартиблари, божхона соҳасидаги имтиёзлар, давлат солиқ идоралари томонидан яратиб берилаётган имтиёз ва шароитлар хусусида сўз юритилиб бу борада юзага келаётган муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда ҳамкорликда ОАВда телекўрсатувлар, эшиттиришлар, мақолалар ташкил этиш лозимлиги хусусида бир қатор мавзулар йўналиши белгилаб олинди.

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


Фуқаролар йиғинлари ўқуви

Мамлакатимизда оила мустаҳкамлигиқиллиги, унда маънавий соғлом муҳитини қарор топтириш, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш, оилавий бизнесни ривожлантиришда жамият бошқарувининг соф ўзбекона модели-маҳалланинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Жамият ҳаётида тобора нуфузи ва мавқеи ортиб бораётган ушбу тузилма фаолиятини янада яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш соҳада иш олиб бораётган ходимларнинг касбий малакасини чуқур ўзлаштиргани, тизимга оид қонунчилик ҳужжатларидан тўла бохабар эканлигига боғлиқ.Scan10008.JPG

Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида Фуқаролар йиғинлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича унинг раислари (оқсоқоллари), масъул котиблари, йиғиннинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ва “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари иштирокида ўқув семинарлари ташкил этилди.

Мазкур тадбирда янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти, ушбу қонунда белгиланган ваколатларни амалга ошириш механизмлари, қонун ижросини таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг масъулияти ва жавобгарликлари, янги таҳрирдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, сайловни ташкил этиш ва ўтказишнинг тартиб-таомиллари мавзуларида маърузалар қилинди.Scan10010.JPG

Шунингдек, фуқаролар йиғинлари томонидан нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тўғрисидаги масалаларни амалга ошириш тартиби, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни доирасида миссионерлик ва прозелитизмга қарши курашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари олдида турган долзарб масалалар бўйича амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди.

Ўқув жараёнларида адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Ф-3987-сонли Фармойиши қабул қилингани, Қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини янада тўлиқ таъминлаш, аҳолини мамлакатимизни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилиш жараёнлари ҳақида хабардор қилишда фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ОАВнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган нормаларининг самарадорлигини амалиётда текшириб кўриш имконини бераётгани алоҳида таъкидланди.


Чорак якунлари муҳокамаси

Бухоро вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2013 йил I-чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 1-чораги давомида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган 145 та қарорлари давлат ҳисобига олинган. 18 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

Адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 127 та ўрганишлар ўтказилиб, жами 10.868 дан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, назорат қилувчи органлар томонидан 3 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг фаолияти рухсат олинмасдан, ноқонуний текширилганлиги, шунингдек, 81 та ҳолатда текширишлар тартиби бузилганлиги аниқланди.

Аниқланган барча қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 145 та тақдимнома, 336 та огоҳнома ва 130 та кўрсатмалар киритилди.

Натижаси бўйича 98 нафар айбдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 8 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 16 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 6 та ноқонуний ҳужжатлар ижроси тўхтатилди ва бекор қилинди.

Судларга киритилган жами 65 даъво аризаларига асосан 384.415 минг сўм маблағларнинг ўз эгаларига қайтарилиши белгиланди.

Давлат нотариал идоралари томонидан жорий йилнинг 2013 йил 1-чораги давомида жами 54.540 та нотариал ҳаракатлар ва ҳуқуқий хизмат амалга оширилган бўлиб 3.158,9 млн. давлат божи, 123,2 млн. герб йиғими, 71,4 млн. пуллик хизмат ундирилган.

ФҲДЁ органлари томонидан жорий йилнинг 2013 йил 1-чораги давомида жами 14.530 та нотариал ҳаракатлар ва ҳуқуқий хизмат амалга оширилган бўлиб 149,6 млн. давлат божи, 210,5 млн. герб йиғими, 5,6 млн. пуллик хизмат ундирилган.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида бошқарма ҳамда тизимдаги идоралар билан биргаликда 1.092та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Шунингдек, ҳайъат йиғилишида бошқарма бошлиғи А.Халилов тотомнидан бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиши Бухоро ва Самарқанд вилоятларида амалда экани, ушбу қонун лойиҳасининг асосий мақсади, вазифалари, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида тўхталиб, хусусан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 29 мартда 44-ум-сонли буйруғи қабул қилингани, мазкур Фармойишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга юзасидан 2013 йил 2 апрелда чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, унда адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда турли мавзуларда матбуот анжуманлари ўтказиш, фаолиятни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида тизимли ёритилиши ҳамда тажриба-синов жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳамда қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилганини таъкидлади.

Бундан ташқари ушбу чора-тадбирлар режаси доирасида 2013 йил давомида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида кенг жамоатчиликни бевосита хабардор қилишнинг самарадор шакллари ва механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда ташкил этиш мақсадида ОАВлар билан ҳамкорликда жами 7 та матбуот анжуманларини ўтказиш режалаштирилгани ҳамда белгиланган тартибда ўтказилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, бошқарма расмий веб-сайтида “Лойиҳа амалиётда” деб номланган кичик бўлим ташкил этилиб, тажриба-синов ҳақидаги маълумотлар ҳамда бошқа муҳим ахборотлар билан таъминлаб борилаётгани, жумладан, веб-сайтда бошқарманинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, бошқарма тузилмаси, бошқарманинг ички ҳужжатлари, статистик маълумотлар, бошқарма раҳбарияти тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 8 турдаги интерактив хизматлар рўйхати жойлаштирилган бўлиб, Фармойишга асосан ахборот олувчиларнинг конституциявий ҳуқуқлари таъминлаб борилаётгани айтиб ўтилди. Бу борада масъул ижрочиларнинг ахборотлари тингланди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


Ҳуқуқий эксперимент: тайёргарлик босқичи якунланди

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойи­ҳаси синови бўйича Бухоро ва Самарқанд ви­лоятлари давлат ҳокимияти органлари негизида ўтказилаётган ҳуқуқий экспериментнинг асосий босқичи бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларга ўз ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини яратиб бериши белгиланган. Мазкур меъёр асосида мамлакатимизда ахборот тизими босқичма-босқич ислоҳ этиб келинмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ахборот соҳасини эркинлаштиришга қаратилган механизмларни янада мустаҳкамлайди. Қонун лойиҳаси синови бўйича ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент уни такомиллаштиришга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқишга асос бўлади.

Мамлакатимиз қонунчилик амалиётида жорий этилаётган мазкур янги услуб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш ҳамда ундан эркин фойдаланишни таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинган қарорлар учун жавобгарлигини, масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Ҳуқуқий тажрибани самарали ташкил этиш мақсадида Бухоро вилоятида тайёргарлик босқичи кенг кўламда олиб борилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мутасаддилари иштирокида қатор амалий семинарлар ташкил этилди.

Маълумки, қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш усуллари аниқ белгилаб қўйилган. Семинарларда мазкур усулларни амалга ошириш билан боғлиқ механизмлар ҳақида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъул ходимлари кенг жамоатчиликка тушунтиришлар берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ишчи комиссия аъзоси Дилбар Холиқова давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги сўровлар ҳамда сўровга қўйиладиган мезонлар ҳақида тушунча берди.

Ахборотдан фойдаланувчи бевосита ёки ваколатли ўз вакили орқали оғзаки ёхуд ёзма шаклдаги сўров билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, деб таъкидлади у. Бу сўров электрон шаклда ҳам бўлиши мумкин.

Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатга олингандан бошлаб ўн беш кундан кечиктирилмаган муддат ичида кўриб чиқилиши лозим. Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш, шунингдек, мансабдор шахсларнинг интервью беришларини ташкил қилиш тўғрисидаги сўрови етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

Агар сўров давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ваколатига кирмаса, сўров рўйхатга олингандан бошлаб уч кун давомида бу ҳақда фойдаланувчига ёзма равишда хабар қилинади.

Сўровга жавоб бериш рад этилган тақдирда, фойдаланувчига бунинг сабаблари асосланган ҳолда жавоб қайтарилади.

Хўш, сўровда нималар қайд этилиши керак? Жисмоний шахснинг сўровида фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Юридик шахснинг сўровида эса тегишли ташкилотнинг номи, юридик манзили, ташкилот мансабдор шахсининг фамилияси ва исми-шарифи кўрсатилиши, сўров моҳияти баён этилган бўлиши лозим.

Ахборотдан фойдаланувчини идентификация қилиш имконини берадиган, талаб этиладиган маълумотлар акс этмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Сўров давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига ёки сўровда қўйилган масалалар бўйича ахборотни тақдим этиш ваколатига эга мансабдор шахсга юборилади. Белгиланган тартибда берилган сўров кўриб чиқилиши шарт.

— Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши мамлакатимизнинг ҳуқуқ амалиётида ноёб тажриба бўлиб, у ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳасида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб беради, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Ҳусниддин Ғоиров. — Шу боис ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш мақсадида қонун лойиҳаси синови билан боғлиқ қатор ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар режалаштирилган. Давлат ҳокимияти органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, ахборот хизматлари фаолиятини таҳлил қилиш, расмий веб-сайтларни ахборотлар билан мунтазам тўлдириб бориш масалалари юзасидан социологик тадқиқотлар ўтказиш белгиланган. Шу асосда вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарида кенг кўламли ишлар олиб борилиб, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари зарур тадбирларни амалга ошираяпти.

Қонун лойиҳаси нормалари ва қоидаларини такомиллаштиришга, жойларда уларни самарали қўллаш механизмларини яратиш мақсадида лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқилмоқда.

— Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотнибарча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштириш тартиби ҳақидаги Муваққат низом тасдиқланган, — дейди халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва алоқа ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари доимий комиссияси раиси, ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Шамшиддинхўжа Сайдаҳмедов.

— Унда ахборотни жойлаштиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг асосий принциплари белгиланган. Яъни, ахборот шаффофлиги, ошкоралиги, очиқлиги, эркинлиги ҳамда фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигига, шаъни ва ишчанлик обрўси ҳимоя қилинишига бўлган ҳуқуқларига, юридик шахсларнинг ўз ишчанлик обрўси ҳимоя қилинишига бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, асосий босқичда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ахборотдан фойдаланувчилар фаолияти эксперимен ўтказиш тартибига мувофиқ ташкил этилади. Ушбу тузилмалар томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги вазифаларни амалга ошириш масалалари ҳамда жамоатчилик учун қизиқарли бўлган бошқа масалалар бўйича интервью, матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиш, шунингдек, қонун лойиҳаси нормаларининг самарадорлиги бўйича комплекс баҳолар олинади.

«Ўзбекистон овози» газетасининг 2013 йил 4 май кунги сонидан олинди.


Ҳуқуқий тажриба – муваффақиятли демократлаштириш жараёнлари самарасидир

Тошкентда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ҳуқуқий тажрибани амалга оширишнинг назарий ҳамда амалий масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Онлайн-видеоконференция шаклида ўтган мазкур тадбирда депутатлар, мамлакатимиз ва АҚШ, Франция, Буюк Британия, Венгрия каби давлатлардан халқаро экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев ҳамда бошқалар ҳуқуқий тажриба ўтказишни амалиётга жорий этиш мамлакатимизда ижтимоий ҳаётни демократлаштириш бўйича муваффақиятли амалга оширилаётган жараёнлар натижаси эканини таъкидлади.

Айни пайтда Бухоро ва Самарқанд вилоятларида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нормалари синовдан ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси ижтимоий ҳаётни янада эркинлаштириш ҳамда демократлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Қонун лойиҳасида жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураси белгиланган, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлари тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг ушбу қарорлар сифати учун масъулиятини оширишга хизмат қилади.

МДҲ ва Европа мамлакатлари бўйича Халқаро нотижорат ҳуқуқ маркази вице-президенти Н.Боржеллининг айтишича, ҳуқуқий тажриба давомида Ўзбекистон қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришга доир ноёб тажрибага эга бўлади. Ҳуқуқий тажриба муайян қонуннинг қабул қилиниши қандай оқибатларга олиб келиши, уни ҳаётга татбиқ этиш давомида яхши натижаларга эришиш учун унинг нормаларига қандай ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги ҳақида билиш имконини беради.

Анжуман қатнашчилари мамлакатимизда бундай тажрибани ўтказиш учун барча зарур ҳуқуқий база мавжудлигини қайд этди. Бухоро ва Самарқанд вилоятлари жамоатчилигига ҳуқуқий тажриба бошлангани ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш тартибининг ўзгаргани тўғрисида маълум қилинди. Масалан, янги талабларга биноан жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш ҳақидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Илмий-амалий конференция якунлари бўйича ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш услубларидан фойдаланиш ҳисобидан миллий қонун ижодкорлиги тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. 

ЎзА


Тадбиркорга – таянчмиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ҳуқуқий тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Хўжалик суди биносида “Тадбиркорга таянчмиз” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.IMG_3242.jpg

Анжуманда Бухоро вилояти адлия бошқармаси, Хўжалик суди, солиқ ва божхона бошқармалари, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ошкораликни кенг таъминлаш, тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида гапириб ўтдилар.

Журналистларга вилоят адлия бошқармаси, Хўжалик суди, солиқ ва божхона бошқармалари томонидан бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Жумладан, юртбошимизнинг бевосита раҳбарлигида ва Ҳукуматимизнинг эътибори натижасида тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш бўйича зарур ҳуқуқий асослар яратилгани, тадбиркорлик субъектлари учун солиқ, божхона ва бошқа йўналишларда бир қатор имтиёз ва преференциялар берилиб, улар фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Сўнгги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари натижасида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилиб, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини фақат солиқ идоралари текшириши мумкинлиги ва тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланган.

Шунингдек, ҳисобот тақдим этишнинг барча шакллари ва турлари, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ва текширишлар сони кескин қисқартирилгани, республикамизда тадбиркорлик субъектлари ривожланиши учун яратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва шарт-шароитларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида авваламбор давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдалана олишларини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот учун конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш шаклларини кенгайтириш муҳим вазифа ҳисобланиши таъкидланди.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши қабул қилингани ва ушбу Қонун лойиҳасининг асосий мақсади ва вазифалари, принциплари тўғрисида алоҳида тўхталиб, ушбу фармойиш негизида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш лозим.

Анжуманда таъкидланишича адлия бошқармаси томонидан бошқа идоралар билан ҳамкорликда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг имтиёз ва шарт-шароитларни тушунтириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам бериш, уларнинг кундалик фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2013 йилда жами 30 дан ортиқ “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилган.IMG_3213.jpg

Шунингдек, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида 2013 йил давомида жами 40 дан ортиқ қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигига киритилган.Қайд этилганидек, адлия бошқармасига жами 203 та, шундан “Ишонч телефони”га 16 та мурожаатлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 140 таси ёки 64 фоизида важлар ўз исботини топганлиги сабабли қаноатлантирилиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган. Аммо, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, жойлардаги айрим мутасаддилар томонидан тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний текширувлар ўтказиш ва уларга тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳали-ҳануз учраётгани, хусусан, ўтказилган ўрганишлар давомида назорат қилувчи органлар фаолиятида жами 600 га яқин турли қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқлангани, кўрилган чоралар натижасида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чеклаган давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг 6 та ноқонуний қарорлари бекор қилингани, адлия бошқармасининг таклифларига асосан 8 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка, 82 нафар шахс эса интизомий жазо чораларига тортилиб, судларга 36 та даъво аризалари киритилган.

Шу билан бирга анжуман қатнашчиларига бошқарманинг веб-сайти таништириб ўтилиб, сайтнинг афзалликлари, мурожаатларни электрон жўнатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиблари тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар, ушбу фармойиш ижроси юзасидан бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, ушбу соҳада тадбиркорларга берилган имтиёзлар, бошқармаларнинг веб-сайтлари орқали мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш, товарларни электрон расмийлаштириш тартиблари тўғрисида кенг тушунчалар бериб ўтдилар.

Тадбир сўнгида якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан соҳага оид турли саволлар берилиб, мутахассислар томонидан асосли жавоблар олинди. 


Очиқ ва ошкора фаолият 

фуқаролик жамиятининг муҳим омили

МАЪЛУМКИ, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш ва ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳисобланади. Бунинг учун, энг аввало, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятидаги очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, аҳолини сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисида тақдим этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да ана шу мақсадларга йўналтирилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш мақсадида “Дaвлaт ҳокимияти вa бошқaруви оргaнлaри фaолиятининг очиқлиги тўғрисидa”ги қонунни қaбул қилиш таклиф этилган эди.

Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, асосий вазифалар сифатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг улар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдалана олишларини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш шаклларини кенгайтириш, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида хабардор қилиш тартиб-таомилларини белгилаш назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича миллий ва хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилгани, бунда, авваламбор, ҳар кимнинг давлат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳукуқини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан диққатга сазовордир.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва ҳаётга жорий этилиши мамлакатимиз ҳамда дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида фикрлар хилма-хиллиги принципига амал қилган ҳолда давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг шаффофлигини тўлиқ таъминлаш имконини яратади. Шу билан бирга, фуқаролар ва жамоатчиликни давлат органларининг фаолияти ҳақида хабардор қилиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, биринчи навбатда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тегишли бўлган қарорларининг ошкоралиги ва очиқлиги таъминланади. Давлат органлари томонидан тарқатиладиган расмий ахборотдан ҳамма тенг фойдалана олишига етарли ҳуқуқий кафолатлар ҳам яратилади.

Яна шуниси аҳамиятлики, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат ва жамоат ташкилотларининг ахборот хизматлари, медиа-структуралари фаолиятининг фаоллашишига кўмаклашади. Яъни, фуқароларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида объектив, тезкор, холис, ҳаққоний ва янада тўлиқ хабардор қилиш ҳамда бу органлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари кенгаяди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали турли медиа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш йўли билан жамоатчилик онгида мамлакатда турли соҳаларда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тўғрисидаги ижобий тасаввурлар ва объектив фикрлар шаклланади.

Айни вақтда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад эса, қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш ва маромига етказиш, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий муаммоларнинг ечимини топиш юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олиб бораётган фаолиятдан фуқароларнинг хабардорлигини ошириш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга доир вазифаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, омма­вий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаб қўйишдир.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, ушбу қонун лойиҳасини ҳар икки вилоятда синовдан ўтказиш жараёнида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан бир қаторда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда уларнинг фаолияти ҳақида ахборот олишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳуқуқий тажрибадан ўтказилаётгани бир қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертлар томонидан қонун ижодкорлигининг замонавий усулларидан бири сифатида юқори баҳоланаётганини эътироф этиш жоиз.

Зеро, мамлакатимизда илғор демократик давлат барпо этиш, ижтимоий ҳаётимизни демократлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига очиқлик, ошкоралик бериш орқали улар ишининг самарадорлигини ошириш, фуқаролар ҳаётига дахлдор масалалар бўйича қабул қилинаётган қарорларнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, пировардида, ушбу қонун лойиҳасига аниқ, асосли таклиф ва тавсиялар олишда мазкур ҳуқуқий тажриба беқиёс аҳамият касб этади.

Шуҳрат ДЕҲҚОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги – жамоатчилик назоратини таъминлашнинг муҳим шарти

Пойтахтимизда бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий семинар ушбу мавзуга бағишланди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш масалалари, бу борадаги миллий ва халқаро тажрибани муҳокама этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат эди.

Семинар Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

Унда Европа Иттифоқи давлатларидан экспертлар, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган элчихоналар ва халқаро ташкилотлар ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, кенг жамоатчиликни Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳақида хабардор этиш мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш, кучли фуқаролик жамиятини қуришнинг муҳим йўналишлари экани таъкидланди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сўз эркинлиги ҳамда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлайдиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”, “Ахборотлаштириш тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларини ахборотни эркин, монеликсиз олиш, текшириш ва тарқатиш имконини бермоқда, шунингдек, ахборотдан, жумладан давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолияти ҳақидаги ахборотдан умумий фойдаланиш, унинг очиқлиги ва ишончлилиги принциплари белгилаб берилган.

Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда кейинги ўн йилнинг ўзида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 2 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони эса 7 баробар кўпайди. Бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 1320 дан ортиқ оммавий ахборот воситасининг 60 фоизи нодавлат ахборот оммавий воситаларидир. Уларнинг 200 дан ортиғи электрон шаклга эга бўлиб, ҳар куни мамлакатимиз ва хорижда рўй бераётган воқеалар ҳақидаги долзарб ахборот, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсйи масалалар бўйича таҳлилий материаллар бериб боради. Бундан ташқари, аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот манбаларидан, жумладан, уларнинг ахборот хизматлари ва веб-сайтлари орқали кенг фойдаланиши таъминланмоқда. Бу фуқароларда давлат ҳокимияти органлари фаолияти, шунингдек, давлат бошқаруви самарадорлиги тўғрисида яхлит ҳамда холис тасаввурни шакллантиришга хизмат қилаётир.

Мамлакатимиз экспертлари Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи, ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг янада очиқ-ошкоралигини таъминлаш, бу вазифани ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этаётганини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонун алоҳида аҳамиятга эгадир. Қонунда жамоатчиликни давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедуралари аниқ белгилаб берилади. Қонун аҳоли, оммавий ахборот воситалари ва жамоат бирлашмаларининг ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлашга хизмат қилади.

Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши сиёсий плюрализм, мамлакатимиз ва хорижда содир бўлаётган воқеалар ҳақида фикрлар хилма-хиллиги эътиборга олинган ҳолда, ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ички ҳамда ташқи давлат сиёсатининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш имконини беради.

Ушбу илмий-амалий семинар жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш бўйича миллий ҳамда хорижий тажрибани, мазкур органларнинг фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, уларнинг оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигининг янги моделларини муҳокама этиш имконини берди.

– Бундай халқаро илмий-амалий семинарнинг ташкил этилиши фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ёрдам беради, – дейди Бундестаг илмий бўлими раҳбари Рожер Клосс (Германия). – Тадбир биз учун жуда долзарб. Негаки, бизнинг мамлакатимизда ҳам фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг архив ахбороти, ҳужжатларидан фойдаланишини таъминлашга қаратилган янги қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Мазкур семинар бизга ахборот соҳасини ислоҳ этиш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон тажрибаси билан танишиш имконини берди.

Семинарда демократик жамият қуришнинг муҳим вазифаси сифатида матбуот, сўз ва ахборот эркинлиги, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш ҳамда сайлаш эркинлигини таъминлаш, шунингдек, тегишли халқаро нормаларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш соҳасида қонунчиликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича мамлакатимиз тажрибаси кўриб чиқилди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. Уни тайёрлашда ривожланган демократик давлатлар тажрибаси ўрганилган, ахборот ҳуқуқи соҳасида фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар тавсиялари инобатга олинган. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси, хусусан, хорижий экспертлар иштирокида кенг муҳокама этилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган қирқдан ортиқ конференция, семинар ва давра суҳбатлари якунлари бўйича мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштиришга оид юзга яқин таклиф умумлаштирилди.

– Мазкур қонун ғоят муҳимлигини таъкидламоқчиман, – дейди Франция Маданият ва оммавий коммуникациялар вазирлигининг босма матбуот бўйича директори ўринбосари Сильви Клеман-Кузен. – Бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, очиқ-ошкоралигини таъминлаш имконини беради. Мазкур тадбирда иштирок этиш, янги қонун лойиҳаси билан танишиш мен учун жуда фойдали бўлди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қоидаларини такомиллаштириш, муҳим социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал этиш бўйича давлат органлари фаолияти ҳақида аҳолини хабардор қилиш, мамлакатимизни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилишга доир вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳамда аҳамиятини ошириш мақсадида Президентимиз Ислом Каримов томонидан мазкур қонун лойиҳасининг нормаларини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба ишларини амалга оширишга қаратилган фармойиш қабул қилинган.

Ҳуқуқий тажрибанинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, у Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг реал фаолиятида синовдан ўтказилади. Давлат тузилмаларидан ташқари оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, уларнинг фаолияти ҳақида ахборот олишдан манфаатдор юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳам мазкур тажрибада иштирок этади.

Приморск-Люблян университети профессори Сандра Басик Хрватиннинг (Словения) айтишича, Ўзбекистонда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нормаларини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажрибани ўтказиш қонун ижодкорлиги фаолиятининг замонавий услубларидан бири бўлиб, мамлакатда ижтимоий ҳаётни демократлаштириш жараёнлари тобора такомиллашиб бораётганидан далолат беради. Шу сабабли бундай тажрибанинг икки вилоятда ўтказилаётгани жудаям муҳимдир. Бу ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси бўйича асосли тавсиялар олиш, сўнгра уни ҳаётга муваффақиятли жорий этиш имконини беради.

Халқаро илмий-амалий семинар якунлари бўйича фуқаролар ва оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдаланишини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик субъектлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, ахборот соҳасини ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосларини амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқилди.

ЎзА


Ҳуқуқий эксперимент:

Қонун ижодкорлигининг демократик усули

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, юридик фанлар доктори, профессор Акмал САИДОВ билан суҳбат

2013 ЙИЛ 20 мартда Президентимиз томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси нормаларини тажрибадан ўтказиш бўйича ҳуқуқий экспериментни ташкил этишга йўналтирилган Фармойиш қабул қилинди.

Фармойиш юзасидан жорий йил мобайнида ҳуқуқий эксперимент ўтказиладиган ҳудудий-маъмурий бирликлар сифатида Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳуқуқий эксперимент субъектлари этиб белгиланди. Мазкур ҳуқуқий эксперимент мазмун-моҳияти билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги томонидан тайёрланган мулоқотни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

—Президентимиз “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да ҳозирги даврда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий амалиёт томонидан талаб этилган 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси билан чиқди, — деди А.Саидов. — Уларнинг қабул қилиниши очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришда Ўзбекистоннинг изчил, тадрижий ва барқарор ривожланишини, аҳолининг турмуш шароити янада яхшиланишини таъминлайди, мамлакатимизга жаҳоннинг ривожланган демократик давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаш имконини беради.

Концепцияда фуқароларнинг ахборотга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда ва қабул қилинаётган қарорларнинг сифатини ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжати сифатида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурлиги қайд этилган. Қонун фуқароларнинг ахборот соҳасидаги эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган демократик ҳуқуқий жамият қуриш концепциясининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.

Ушбу қонун давлат ҳокимияти бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг ҳуқуқий тартиб-қоидалари ва механизмларини аниқ белгилашга, аҳоли, жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат органлари томонидан қабул қилинаётган ахборотдан ва энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборотдан кенг фойдаланилишини таъминлашга қаратилган.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси миллий ва хорижий экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди. Мамлакатимизнинг барча минтақаларида ўтказилган семинар ва давра суҳбатлари, халқаро конференция ва халқаро давра суҳбатлари якунлари бўйича қонунни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди. Қонун лойиҳасини тайёрлашда Австрия, Буюк Британия, Франция ва Германия сингари ривожланган демократик давлатларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот очиқлигини таъминлаш тажрибаси ўрганиб чиқилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича ЕХҲТ Вакили Бюросидан, Нотижорат ҳуқуқи халқаро Марказидан (АҚШ) олинган тавсиялар ҳам инобатга олинди.

— Ҳуқуқий эксперимент нима? Умуман, унинг моҳияти ҳақида изоҳ берсангиз.

— Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари улар фаолиятидан кенг хабардор бўлишига йўналтирилган қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган.

Ҳуқуқий эксперимент — бу экспериментал ҳуқуқий нормаларнинг самарадорлигини, фойдалилигини ва тежамлилигини текшириш ҳамда умумий амал қиладиган бўлғуси қонуннинг мақбул вариантларини пухта ишлаш учун чекланган географик ва вақт кўламида қонун лойиҳаси нормаларини апробациядан ўтказишдир. Қуйидагилар унинг асосий хусусиятлари ҳисобланади:

Биринчидан, ҳуқуқий экспериментдан фойдаланиш қонун ижодкорлиги фаолиятининг демократик усулларидан бири ҳисобланади. Ундан халқаро амалиётда кенг фойдаланилади. Бу усулдан фойдаланиш жамият ва давлат қурилишининг реал юридик амалиёти билан бевосита боғлиқ, илмий асосланган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий нормаларининг ҳаётийлиги ва самарадорлиги бўйича тавсиялар олиш имконини беради. Президент Фармойиши бир томондан, ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш учун янги имкониятлар очса, иккинчи томондан, қонун ижодкорлиги ташаббуси субъектларининг қонун ижодкорлиги фаолиятига янги, истиқболли, демократик тамойилларга асосланган экспериментал усулни кенг жорий этиш учун асосни шакллантиради.

Иккинчи хусусияти шундан иборатки, ҳуқуқий эксперимент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор шахсларга, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига зарур ахборотни олишнинг кенг имкониятларини беради.

Маълумки, ахборот соҳасининг нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳуқуқий эксперимент давомида қонун лойиҳасида оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлашнинг тегишли механизмлари ишлаб чиқилишидан ва кейинчалик қонун лойиҳасида кенг акс эттирилишидан манфаатдор. Бу, шубҳасиз, давлат органлари раҳбарлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати учун уларнинг масъулиятини оширади.

Учинчи энг муҳим жиҳати бу — давлатимиз раҳбарининг Фармойиши билан Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти учун алоҳида ҳуқуқий тартиб амалга киритилади. Бу уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олишда фуқароларнинг ҳуқуқларини жиддий равишда кенгайтиради. Жумладан, ахборот сўровлари ва талабларини кўриб чиқиш, уларга тегишли жавоблар тайёрлаш муддатлари норматив мустаҳкамланади. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари улар рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши, оммавий ахборот воситаларининг эксперимент ўтказиш субъектлари фаолияти, шунингдек, эксперимент ўтказиш субъектларининг мансабдор шахслари билан суҳбат ташкил этиш тўғрисидаги сўрови эса етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Шунингдек, ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотга бўлган сўровларни ёзма (шу жумладан, электрон) ва оғзаки шаклда, шунингдек, бевосита ўз вакиллари орқали юбориш ҳуқуқи мустаҳкамланади.

Тўртинчи хусусияти эса Ўзбекистонда фуқароларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда замонавий демократик тамойилларга жавоб берадиган қонунчилик базаси яратилган. Шубҳасиз, ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ахборот соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш тизимида ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди. Ҳуқуқий эксперимент давомида ушбу қонун лойиҳасининг амалдаги ахборот қонунчилигига ҳуқуқий мувофиқлиги масалалари ишлаб чиқилади.

Бешинчи жиҳат шуки,давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, амалга оширилаётган ҳуқуқий экспериментнинг ҳуқуқий механизмларини амалга ошириш тегишли технологик инфратузилма мавжуд бўлишини талаб этади. Бу жараёнлар мамлакат Президентининг ташаббуси билан ишлаб чиқилаётган “электрон ҳукумат” концепциясининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.

Олтинчи хусусияти. Фуқароларнингдавлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланиш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш мураккаб ва кўп қиррали жараён. Ҳуқуқий эксперимент давомида ижтимоий муносабатларнинг бевосита ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган қисмигина апробациядан ўтказилиб қолмай, балки журналистларнинг касб одоб-ахлоқи кодексларига ва ўзаро ишонч тамойилларига асосланган муносабатлар ҳам апробациядан ўтказилади.

Ва еттинчи муҳим жиҳат ҳақида тўхталадиган бўлсак,ҳуқуқий эксперимент давомида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаши бўйича, шу жумладан, хорижий мутахассислар ва экспертлар иштирокидаги социологик тадқиқотлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилади. Қонун лойиҳаси нормалари муҳокама қилинади ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади.

— Акмал Холматович, ҳуқуқий эксперимент вазифаларини самарали амалга ошириш юзасидан бугунги кунда қандай чора-тадбирлар бажарилмоқда? Хусусан, мазкур жараёнда оммавий ахборот воситаларининг иштироки ва улар учун яратиладиган эркинлик ҳамда имкониятлар ҳақида ҳам тўхталсангиз.

— Ҳуқуқий эксперимент вазифаларини самарали амалга ошириш учун ихтисослаштирилган интернет-сайт яратилади. Унда ҳар бир киши эксперимент амалга оширилишининг бориши билан танишиши, қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама қилишда қатнашиши, оммавий ахборот воситалари вакиллари эса пресс-релизлар, бюллетенлар ва шу кабиларда эълон қилинадиган ҳуқуқий эксперимент субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборот материалларини жўнатишнинг автоматик режимида олишлари мумкин бўлади.

Мазкур жараёнда ОАВнинг эркин ва самарали иштироки ҳақида тўхталганда, аввало, давлатимиз раҳбари “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” қонун қабул қилиш зарурлиги ҳақида ғояни илгари сурар эканлар, ушбу қонун “фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтириши”га алоҳида урғу берганлигини эътироф этиш жоиз.

Эксперимент бориши давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишда жисмоний ва юридик шахслар учун янги имкониятлар яратилади. Булар нималарда акс этади? Жумладан, ўтказиладиган экспериментнинг самарадорлиги ва эскперимент ўтказиш субъектлари ўзининг ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича фаолияти юзасидан ахборотдан фойдаланувчиларнинг баҳоларини олишга доир социологик тадқиқотлар олиб бориш имкони юзага келади. Шунингдек, очиқликни таъминлашда қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама қилиш бўйича кенг жамоатчилик оммаси, хусусан, журналистлар учун конференциялар, брифинглар, матбуот анжуманлари ташкил этилади.

Бир сўз билан айтганда, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш якунлари бўйича барча олинган натижалар пухта таҳлил қилинади. Улар асосида қонун лойиҳаси матнини ишлаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Шу тариқа, ҳуқуқий эксперимент ҳуқуқий назария ва юридик амалиётни бирлаштириш шакли сифатида юзага чиқиб, ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг “назарий жиҳати” ҳамда бир вақтнинг ўзида назарий билиш ҳуқуқий жараёнининг “амалий жиҳати” ҳисобланади.

Улуғбек АСРОРОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири


ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ: БУХОРОДА ТАЙЁРГАРЛИК БОСҚИЧИ

изчил олиб борилмоқда

Юртимизда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишнинг механизмларини янада мустаҳкамлаш деaмократик тамойилларнинг чуқурлашуви ҳамда фуқаролик жамиятининг ривожига хизмат қилади.

Шу боис Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида Президентимиз томонидан «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» қонун қабул қилиш ғояси таклиф этилди. Бу фуқароларнинг ахборот олиш учун конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш шаклларини кенгайтириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдаланишини таъминлаш, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида хабардор қилиш процедураларини белгилаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини кучайтириш имконини беради.

Маълумки, мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда Президентимизнинг жорий йил 20 мартдаги Фармойишига мувофиқ, қонун лойиҳаси синови бўйича Самарқанд ва Бухоро вилоятлари давлат ҳокимияти органлари негизида ҳуқуқий эксперимент ўтказиш белгиланди.

Айни пайтда Бухоро вилоятида ҳам қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказишга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Қонун лойиҳаси бўйича ҳуқуқий эксперимент вилоятдаги 78 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ҳамда 13 та шаҳар ва туман ҳокимликларида олиб борилади.

Тайёргарлик босқичида экспериментнинг ташкилий-ҳуқуқий базаси тайёрланмоқда, жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари мазкур экспериментнинг вазифалари, мақсади, тартиби ва бошланиши ҳақида хабардор этилаяпти.

Акбар РУСТАМОВ, Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари:

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича вилоятда ишчи гуруҳи тузилди. Унинг зиммасига қатор вазифалар юкланди.

Хусусан, ишчи гуруҳи ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, экспериментни ўтказишда иштирок этаётган ташкилотлар, муассасалар, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштириши керак.

Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тузилмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш жараёнларининг ҳолати тўғрисидаги ахборот, эксперимент давомида ўтказиладиган социологик тадқиқотлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари, қонун лойиҳаси нормаларининг самарадорлигига доир эксперт баҳолар ҳар томонлама комплекс таҳлил этилиши, умумлаштирилиши белгиланди.

Эксперимент ўтказишда иштирок этадиган жамоатчилик, ОАВ, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш механизмларини амалга ошириш учун ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланишини мувофиқлаштириш ҳам ишчи гуруҳи вазифасига киради.

Яқинда вилоят ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг юқоридаги Фармойишига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар ва олдинда турган вазифалар муҳокама этилди. Ҳуқуқий эксперимент субъекти сифатида белгиланган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларига мазкур жараённи ташкил этиш, веб-сайтлар яратиш ва уларни мунтазам тўлдириб бориш, ахборот олиш хоналарини шакллантириш ва бошқа муҳим вазифалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Бундай тадбирлар туман ва шаҳарлардаги тегишли ишчи гуруҳлари томонидан ҳам ташкил этилаяпти.

Акром ХАЛИЛОВ,Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи:

Қонун лойиҳаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Ҳуқуқий экспериментнинг ўтказилиши эса давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида маълумот олишдан манфаатдор бўлган шахслар, хусусан, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти интитутларининг ахборотга эга бўлишлари учун кенг шароит яратади.

Таъкидлаш жоизки, бу муҳим ҳужжат нафақат жамиятимизда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, балки ижро ҳокимияти органларининг ўзлари қабул қилаётган қарорлар сифати учун жавобгарлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

Масалан, қонун лойиҳасининг 5-моддасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот қидираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи ҳисобланади. У давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ҳаққоний ахборот олиш, шунингдек, ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқини ва уни амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан белгиланган тартибда, шу жумладан, юқори турувчи органларга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, қонун лойиҳасида белгиланган мазкур меъёрларнинг амалда синаб кўрилиши уларни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Шуҳрат БАФАЕВ,Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро минтақавий бўлими раҳбари:

Фуқаролик жамияти бу, энг аввало, очиқ жамият дегани. Демак, бундай жамиятда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи таъминланиши керак. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бу борада мустаҳкам кафолатлар яратмоқда.

Бизнинг фикримизча, қонун лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент қатор афзалликларга эга. Масалан, ҳуқуқий эксперимент давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот узатишга қаратилган ахборот ресурсларининг тайёргарлик даражаси ўрганилади, бундан ташқари, ахборот олиш ва узатиш тизимини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади.

Бир сўз билан айтганда, қонун лойиҳаси, аввало, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг манфаатларига хизмат қилади. Улар томонидан юборилаётган сўровлар асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимли равишда ўз фаолиятини таҳлил қилиб, баҳолаб боради. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг ўз ишига бўлган масъулияти, жавобгарлигини оширишга олиб келади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси бўйича йил давомида ўтказиладиган ҳуқуқий экспериментнинг асосий иштирокчилари бир томондан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бўлса, иккинчи томонидан ушбу давлат органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор бўлган оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари, фуқаролар ва юридик шахслар ҳисобланади. Шу боис ишчи гуруҳлари нафақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини ўрганиши, балки кенг жамоатчилик билан мулоқотлар уюштириши ҳам белгиланган. Ҳар бир фуқаро қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама этишда иштирок этиши, ўз фикрини баён қилиши қонун лойиҳасини келгусида янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ҳуқуқий тажриба ҳақида гап кетганда, шуни таъкидлаш ўринлики, бу кенг миқёсли тадбир оммавий ахборот воситалари масъулиятини кучайтиришда ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, ҳуқуқий эксперимент журналистлар касбий фаолиятини ўзи тартибга солиши, ўзаро ишонч принциплари қарор топиши учун имкон яратади. Ахборот маконида холислик ва ҳаққонийлик тамойилларига амал қилиш, ахборот бериш масъулиятини чуқур ҳис қилиш, жамият олдидаги жавобгарликни зиммасига олиш бўйича турли механизмлар, янги шакллар ҳам синаб кўрилади.

Лобар ҚИЛИЧЕВА,Бухоро вилоят телерадиокомпанияси катта муҳаррири:

Давлатимиз раҳбари Фармойиши билан тасдиқланган ҳуқуқий тажрибани ўтказиш тартибига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари қатъий белгиланган.

Бу эса оммавий ахборот воситалари учун яна бир қулайлик яратади. Масалан, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўрови у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари интервьюсини ташкил қилиш бўйича сўрови эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Бунда ахборот олиш талаблари ёзма, жумладан, электрон ҳамда оғзаки шаклда бўлиши ва бевосита ахборот олишдан манфаатдор шахсларнинг ваколатли вакиллари орқали юборилиши ҳам мумкин.

Буларнинг барчаси фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти жиҳатдан ахборот соҳасида фуқаро ва давлат ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамиятга эга.

Айниқса, қонун лойиҳаси бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари амалга оширилишининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришга кенг йўл очади.

Шундан келиб чиқиб, вилоятда ташкил этилган ишчи гуруҳлари қонун лойиҳаси эксперименти бўйича белгиланган вазифаларни комплекс равишда амалга оширишга қаратилган қатор чоралар устида иш олиб бораяпти.

Бу эса сўз ва ахборот эркинлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида илк бора қўлланилаётган ҳуқуқий экспериментни самарали амалга оширишга имкон яратади.

Лазиза ШЕРОВА.

«Ўзбекистон овози» газетасининг 2013 йил 20 апрель сонидан олинди.


Ҳуқуқий эксперимент субъектлари билан ўқув семинар

Бухоро вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депуталари хамда ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида ҳуқуқий эксперимент субъектлари ходимлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.

Тадбирга вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Ғойиров раислик қилди. Йиғилишда вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъул ходимлари иштирок этишди.

Унда аввало Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва асосий мақсади тушунтириб ўтилди.

Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Оқилов. сўзга чиқиб, ўтказилаётган семинарнинг мақсади ва вазифалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг турли услублари ҳамда ҳисобот шаклларини ўз вақтида ҳаққоний тўлдириб борилиши бўйича ишлаб чиқилган инструкциялардаги қоидларни аниқ бажариш муҳимлиги хусусида сўз юритиб, ахборот фойдаланувчининг сўровига кўра ахборотларни ёзма ва оғзаки шаклларда тақдим этилишини таъминлаш борасида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Холиқова томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни барча учун кириши мумкин бўлган жойларда жойлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ошкор этиш тартиби хусусида сўз юритди.

Шу билан бирга тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни расмий веб-сайтда жойлаштириш, янгилаб бориш тартиби ҳамда бунга доир йўриқнома билан таништириб ўтилди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни архив фондлари орқали тақдим этиш, ҳайъат мажлисларида ахборот фойдаланувчилари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг иштирокини таъминлаш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилиб, ушбу жараёнлар ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровига асосан амалга оширилиши, агарда мажлисларда жой ҳамда турли муаммолар юзага келган тақдирда тўғридан-тўғри эфир орқали амалга оширилиши чораларни кўриш лозимлиги уқтириб ўтилди.

Тадбир сўнгида семинар қатнашчилари маърузачиларга турли саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавобларни олдилар.

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


Вазифалар белгилаб олинди

Бухоро вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда вилоят ҳокими М.Эсанов раислик қилди. Йиғилишда вилоятдаги барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этдилар.3.JPG

Тадбирда Президентимиз И.Каримов томонидан 2012 йил 12 ноябрдаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепциясида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонун қабул қилиш зарурлиги, шунингдек, мазкур қонунни қабул қилиш “ўз навбатида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтириши таъкидланди.

Ҳозирда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонуни лойиҳаси тайёрланган бўлиб, мазкур қонун лойиҳасини тажриба-синовдан ўтказиш мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши қабул қилинди.

Мазкур Фармойишда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасининг принципларига, қоидаларига амалий жиҳатдан ишлов бериш, унинг ҳокимият ва бошқарув тузилмалари субъектлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга доир нормалари самарадорлигини баҳолаш мақсади кўзланган.

Бундан ташқари тадбирда далат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари сўзга чиқиб, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида фикр юритдилар.

Хусусан адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов мазкур Фармойиш ва Қонуннинг аҳамияти, мазмун-моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек бу борада давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, ОАВлари билан биргаликда кенг жамоатчилик орасида учрашувлар, матбуот анжуманлари, давра суҳбатлари, ўқув семинарларини ташкил этиш Қонун лойиҳасининг ижроси юзасидан ўз самарасини бериши таъкидланди. Бундан ташқари мазкур Қонун лойиҳаси нормалари амалга оширилишининг давлат бошқаруви тизимида барқарор фаолият юритиши учун бир неча таклифлар киритилди:

Хусусан, вилоятдаги барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида тегишли веб сайтлар жорий қилиш, бу бўйича масъул ходим бириктириш, шунингдек, мавжуд веб сайтларни фаоллаштириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги юзасидан ахборот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш;4.JPG

вилоятдаги барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида фаолият кўрсатаётган ахборот хизмати ёки ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш функциясини бажарувчи маъсул шахсларни бу борада ҳуқуқий ва амалий билимларини ошириш мақсадида малака ошириш курслари ташкил қилиш;

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасини ўрганиб чиқиш мақсадида вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари, ОАВ ходимлари иштирокида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш.

Шунингдек, тадбирда Бухоро вилоят адлия бошқармасининг веб-сайти йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола қилиниб, ундаги бўлимларга бирма-бир изоҳ бериб ўтилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, бошқарма фаолиятининг очиқ ошкоралиги, фуқаролар ва давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро алоқани янада кенгайтиришдир.

Тадбир сўнгида ушбу Қонун лойиҳасини амалда кенг тадбиқ этиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. 


ОАВ фаолиятини такомиллаштириш

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мукстақил институтининг вилоят ҳудудий бўлинмасида “Амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида миллий ОАВ фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида давра-суҳбати бўлиб ўтди.

Маҳаллий ОАВ ҳамда давлат органлари, сиёсий партияларнинг вилоятдаги кенгашлари ахборот хизматлари ходимлари таклиф қилинган мазкур тадбир институтнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан ташкил этилди.

Ҳудудий бўлинма раҳбари Ш.Бафаев олиб борган давра суҳбати Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари бош муҳуррири Ж.Исмоилов, “Бухоро” нашриёти муҳаррири И.Субхонов ҳамда “Солиқ назорати” газетаси муҳаррири Д.Ҳалимоваларнинг кун тартибидаги мавзу юзасидан қисқача чиқишлари тингланди.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойҳиҳасини ҳуқуқий синовдан ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда унинг ижросини самарали таъминлаш бўйича вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр юритилди.

Давра-суҳбати ташкилотчилари томонидан адлия органлари ва кўпгина ахборот хизматлари томонидан ОАВ орқали олиб борилаётган ишлар ижобий баҳоланди. Аммо айрим давлат органларида ахборот хизматининг йўлга қўйилмагани боис улардан керакли маълумотларни олишда қийинчиликларга дуч келишаётганини ҳам таъкидлашди.

Тадбирда “Адолат” СДП матбуот хизмати раҳбари М.Назарова, “Миллий тикланиш партияси” масъул ходими Д.Шарипов, “Қоровулбозор тонги” газетаси муҳаррири Б.Солиев, “Ишонч” газетасининг вилоят муҳбири И.Ҳожиев ва бошқалар ҳам мавзуга оид фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Давра-суҳбати баҳс мунозарага бой бўлди. Унда ташкилотчилар йиғилганларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтардилар.


Ҳуқуқий тажриба қонун лойиҳасини такомиллаштиришга хизмат қилади

Мамлакатимиз парламенти давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга оширган ҳолда, ўз қонун ижодкорлиги фаолиятининг услублари ва сифатини тобора такомиллаштирмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси миллий ҳуқуқий амалиёт учун янги услуб – ҳуқуқий тажриба ўтказишни жорий этиш ташаббусини илгари сурди. Парламент аъзоларининг ушбу ташаббуси Президентимиз Ислом Каримов томонидан қўллаб-қувватланди. Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ишлаб чиқилган лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий тажриба ўтказиш тартиби ҳамда шартларини белгилаб берган фармойиши қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи комиссиянинг ташкилий мажлиси бўлиб ўтди.

Унда мазкур ишчи комиссия аъзолари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари қатнашди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, ишчи комиссия раиси Д.Тошмуҳамедова бошқарди.

Ишчи комиссия зиммасига юкланган вазифаларга биноан 2013 йил давомида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ўтказиладиган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажрибани ташкилий таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Мажлисда мамлакатимизда истиқлол йилларида демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш давомида халқаро стандартларга жавоб берадиган қонунчилик базаси яратилгани ва у Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сўз эркинлиги ҳамда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлаши таъкидланди. Хусусан, Асосий қонунимизнинг 30-моддасида барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгиланган. Бу қоида ва принциплар қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда ахборот соҳасини жадал ва эркин ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник шароитлар яратилган. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз, ахборот эркинлигини таъминламасдан бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши тасаввур этамиз. Ахборот соҳасини демократия асосида ривожлантириш Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ушбу соҳани янада эркинлаштириш ҳамда демократлаштириш мақсадида миллий қонунчилигимизни такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар белгилаб берилган. Жумладан, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси илгари сурилган. Янги қонунда жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураси белгиланган, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлари тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг бу қарорлар сифати учун жавобгарлигини оширишга, жамиятимизда фикрлар хилма-хиллигини, сўз ва сайлов эркинлигини кенгайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда ривожланган демократик давлатлар тажрибаси ўрганиб чиқилди, ахборот ҳуқуқи соҳасида фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар тавсиялари инобатга олинди. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси, хусусан, хорижлик экспертлар иштирокида кенг муҳокама этилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудида ўтказилган қирқдан ортиқ конференция, семинар ва давра суҳбатлари якунлари бўйича мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштиришга оид юзга яқин таклиф умумлаштирилди.

Президентимизнинг мазкур қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба ўтказишга оид фармойишининг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг янги ҳуқуқий амалиётида ноёб тажриба бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳасида амалга оширилаётган демократик туб ўзгаришларнинг мантиқий давомидир. У қонун лойиҳаси нормаларини янада такомиллаштириш, демократик принципларга асосланган янги ҳуқуқий ҳужжатларни синовдан ўтказиш услубини қонун ижодкорлиги фаолиятига кенг жорий этиш учун қўшимча имкониятлар очиб беради. Шуниси эътиборлики, мазкур услуб сўз ва ахборот эркинлиги, давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида илк бор қўлланилмоқда. Бу, шубҳасиз, фуқароларнинг ахборот олиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилади.

Ҳуқуқ амалиётига жорий этилаётган мазкур янги услуб Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги назарияси ва амалиётини тизимли такомиллаштириш жараёнидаги навбатдаги босқич, мамлакатимизда ижтимоий ҳаётни демократлаштириш жараёнлари мукаммаллигининг муҳим сифат кўрсаткичидир. Давлатимиз раҳбарининг ҳуқуқий тажрибани ўтказиш тўғрисидаги мазкур фармойиши ижросини таъминлаш жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг аҳоли, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ билан янада кенг муносабатлар ўрнатишига кўмаклашади.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсонов, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Ф.Абдухолиқов ва бошқалар буни алоҳида таъкидлади.

Ҳуқуқий тажрибанинг мазмун-моҳияти муайян вилоят, туман ҳамда шаҳар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг реал фаолиятида ушбу қонун лойиҳасини синовдан ўтказишдан иборат экани қайд этилди. Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат тузилмаларидан ташқари оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, уларнинг ишлари ҳақида ахборот олишдан манфаатдор юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳам мазкур тажрибанинг иштирокчилари ҳисобланади.

Ҳуқуқий тажриба қонун лойиҳасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини янада тўлиқ таъминлаш, аҳолини мамлакатимизни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилиш жараёнлари ҳақида хабардор қилишда фуқаролик институтлари, шу жумладан ОАВнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган нормалари самарадорлигини амалда текшириб кўриш имконини беради. Бундан ташқари, тажриба давомида журналистлар фаолиятининг сифати ва самарадорлигини изчил ошириш мақсадида уни журналистларнинг ўзи тартибга солиши бўйича турли механизмлар ҳам синаб кўрилади.

Давлатимиз раҳбари фармойиши билан тасдиқланган ҳуқуқий тажрибани ўтказиш тартибига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари қатъий белгиланган. Масалан, жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш тўғрисидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт. Бунда ахборот олиш талаблари ёзма, жумладан, электрон ҳамда оғзаки шаклда бўлиши ва бевосита, ахборот олишдан манфаатдор шахсларнинг ваколатли вакиллари орқали юборилиши ҳам мумкин. Буларнинг барчаси фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини янада кенгайтиради.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасини синаб кўриш вазифаларини комплекс равишда амалга оширишга қаратилган чоралар ҳам белгиланди. Жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтларини тажрибанинг бориши, жисмоний ва юридик шахслар учун ахборот олишнинг янги имкониятлари ҳақида кенг хабардор қилиш шулар жумласидандир. Ўтказиладиган тажриба самарадорлигини ва унинг субъектларининг ахборот ошкоралигини таъминлашга доир фаолиятининг аҳоли томонидан баҳоланишини аниқлаш учун ижтимоий тадқиқотлар ҳам ўтказилади. Шунингдек, қонун лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича, жумладан, чет эллик экспертлар иштирокида конференциялар, семинар ҳамда давра суҳбатларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Бу борада ташкил қилинадиган махсус сайтда ҳар бир одам қонун лойиҳасининг синаб кўрилиши қандай амалга оширилаётгани билан танишиши, унинг нормалари муҳокамасида қатнашиши, ОАВ вакиллари эса ҳуқуқий тажриба субъектлари фаолияти хусусида ахборот материалларини бемалол олиши мумкин.

Ҳуқуқий тажриба самарадорлигини таъминлаш учун уни ўтказиш бўйича ишчи комиссиядан ташқари, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларида шундай ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Тажриба давомида олинган натижалар таҳлили асосида қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Ишчи комиссия йиғилишида муҳокама якунлари бўйича “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни синовдан ўтказиш вазифаларини амалга оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

ЎзА