Ўзбекча
Бухоро вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 65) 223-78-51
(+998 65) 223-21-20
(+998 65) 223-74-16

Муҳим саналар

МИЛЛИЙ БАЙРАМЛАРИМИЗ
14 январь -Ватан ҳимоячилари куни

Мустақил Ўзбекистонда ушбу кун ўз қуролли кучларини ташкил этишга бағишланган. 1992 йил 14 январда мамлакатимиз парламенти ҳудуддаги ҳарбий ўқув юртлар ва бошқа ҳарбий қисмларнинг барча қисмлари ва бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтиши тўғрисида қарорни қабул қилди. Шундай қилиб миллий қуролли кучлар ташкил этилди. 1993 йилдан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни

Ўзбекистонда ушбу байрам аёлларга нисбатан севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонланади.

21 март – Наврўз

Наврўз қадимий миллий байрами (форс тилидан таржима қилинганда "янги кун" маъносини англатади) 21 март куни нишонланади ва янги йилнинг бошланиши ҳисобланади. Ушбу кун кеча билан кундузнинг тенглашган пайтидир. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ўзбек халқининг қадимий урф - одатлари ва анъаналари кучга кирди, жумладан Наврўз байрамини нишонлаш ўзига хос тусга эга бўлди. Бу байрам барча халқларнинг дўстлик ва бирлик рамзига эга бўлган умумхалқ байрамидир. Наврўз байрами ҳар йили Алишер Навоий майдонида кенг нишонланади.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

1999 йили 9 май куни Тошкентда Хотира майдони очилди ва шу кундан буён 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланмоқда. Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида қахрамонона ўлкамизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқнинг тинчлиги учун курашган ватандошлар хотирасига бағишланган. Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, шунингдек Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро каби қаҳрамонлар ва асрлар давомида халқ орзу қилган эркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбудий, Муннавар-қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий қаҳрамонларимиз руҳи шод этилади.

1 сентябрь – Ўзбекистон Давлат Мустақиллиги куни

Ўзбекистон Республикасининг асосий миллий байрами – Мустақиллик кунидир. Ушбу байрам 1 сентябрь куни миллий байрам сифатида кенг нишонланади. Миллий байрам дўстлик, хайрия ва ҳар томонлама хурматга таянган ўзбек халқининг барча орзуларини номоён этадиган байрамдир.

1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни

Ҳар йили Ўзбекистонда Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда. Мактаб ва ўқув муассасаларининг ўқувчилари ҳаётнинг илк билимларини берган устозларга чуқур иззатдадир. Ушбу кунда ўқувчилар миннатдорчилик ила гуллар ва совғалар билан ҳаёт йўлида машаққатли меҳнат учун устозларни табриклайдилар.

8 декабрь – Конституция куни

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакат Парламенти томонидан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Ушбу байрам бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг нишонланади.

Рамазон Ҳайити (Ийд-ал-Фитр)

Ушбу байрам Рўза ҳайити сифатида танилган ва мусулмон (Хижрий) календарининг 9-ойига тўғри келади. Байрам 30 кундан иборат бўлиб, руҳий ҳамда маънавий покланиш ойидир. “Рамазон ҳайити”нинг биринчи куни дам олиш куни ҳисобланади.

Қурбон Ҳайити (Ийд-ал-Адха)

Мусулмонлар томонидан нишонланадиган дунёдаги энг катта диний байрамлардан биридир. Байрам кунлари кишилар узоқ яқинда яшовчи кишилар ҳолидан хабар оладилар, муҳтожларга ёрдам берадилар. “Қурбон ҳайити”нинг биринчи куни дам олиш куни ҳисобланади.

Халқаро ва миллий миқёсдаги муҳим саналар

1 январь Янги йил байрами

27 январь Бутунжаҳон божхона куни

9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

14 февраль – Заҳириддин Бобур таваллуд топган кун

21 февраль Халқаро она тили куни

1 март – Бутунжаҳон фуқаро муҳофазаси куни

1 март – Ўзбекистонда UNICEF ваколатхонасининг очилган куни

2 март БМТга Ўзбекистон Республикасининг аъзо бўлган куни

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

14 март – Халқаро плотинага қарши ҳаракат куни

15март Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни

22 март Бутунжаҳон сув ресурслари куни

24 март Бутунжаҳон силга қарши кураш куни

27 март Халқаро театр куни

2 апрель Халқаро болалар китоблари куни

7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни

9 апрель – Соҳибқирон Амир Тумур таваллуд топган кун

18 апрель – Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойлар куни

23 апрель – Бутунжаҳон китоблар ва муаллифлик ҳуқуқи куни

3 май – Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни

15 май – Халқаро оила куни

18 май – Халқаро музейлар куни

21 май – Маданиятни ривожлантириш учун Халқаро ЮНЕСКО куни

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

5 июнь – Халқаро атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни

17 июнь – Халқаро чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни

26 июнь – Халқаро гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши кураш куни

27 июнь – Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

23 июль – Халқаро олимпиада куни

1 август – Ўзбекистонда темир йўлчилар куни

7 август – Ўзбекистонда маҳалла куни

12 август – Халқаро ёшлар куни

31 август – Ўзбекистонда қатағон қурбонлари хотираси куни

1 август – Халқаро тинчлик куни

27 сентябрь Халқаро туризм куни

1 октябрь Халқаро қариялар куни

октябрь Халқаро мусиқа куни

5 октябрь  Халқаро ўқитувчилар куни

16 октябрь Бутунжаҳон озиқ-овқат куни

18 октябрь Самарқанд куни

20 октябрь Хива куни

24 октябрь Халқаро БMT куни

25 октябрь Халқаро мактаб кутубхоналари куни

25 октябрь Ўзбекистонда ички ишлар ходимлари куни

11 ноябрь Халқаро тинчлик ва фан ҳафталиги

13 ноябрь Халқаро кўзи ожизлар куни

14 ноябрь Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари куни

16 ноябрь Юнеско таълими куни

16 ноябрь Халқаро бағрикенглик куни

17 ноябрь Халқаро талабалар куни

18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

20 ноябрь Болалар ҳуқуқлари бўйича Конвенция қабул қилинган кун

20 ноябрь Халқаро бола куни

25 ноябрь Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни

1 декабрь  Халқаро ОИТС га қарши кураш куни

10 декабрь Инсон ҳуқуқлари куни

11 декабрь UNICEF ташкил топган кун

29 декабрь Халқаро биологик хилма-хиллик куни 



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi