Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Мурожаатлар натижалари

Мурожаат:

Бухоро туман “Юринболо” ҚФЙ, “Юринболо” қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.Аллоева ўзи ишлаб турган қишлоқ врачлик пункти раҳбари томонидан унинг розилигисиз иш ставкаси қисқартирилганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия бошқармаси аралашуви билан фуқаро Ҳ.Аллаеванинг иш ставкаси қайтиб тиклаб берилиб, қишлоқ врачлик пункти раҳбари томонидан йўл қўйилган қонунбузилишларни бартараф қилиш юзасидан тақдимнома ҳамда жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун маъмурий таклиф берилди.

Мурожжат:

Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган “Меҳр шифомаскани” МЧЖ раҳбари Ф.Бафоевнинг Бухоро шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси мансабдор шахслари томонидан унга тегишли бўлган Бухоро шаҳар Навоий кўчасида жойлашган турар жойини нотурар жойга қайта ихтисослаштириб берилмаётганлигидан норози бўлиб Бухоро вилоят адлия бошқармасининг ишонч телефони (1008)га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Бухоро шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан тадбиркорга тегишли бўлган мазкур уй турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида тегишли ташкилотлар билан биргаликда хулоса берилиб, нотурар уй-жой тоифасига ўтказилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Олот туманида яшовчи фуқаро А.Жумаев “Олот машина трактор парки” АЖга тегишли бўлган бино-иншоотни аукцион савдолари орқали сотиб олган бўлсада, Олот туман ҳокимлиги томонидан қайта қуришга рухсат берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижаси бўйича юқоридаги ҳолатда мол-мулк сотишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ва акциядорлик жамияти манфаатларига зарар етказилганлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига жиноий таклиф киритилди.

Шу билан бирга мазкур мурожаат юзасидан Олот туман ҳокимлиги томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талаблари бузилганлиги аниқланиб, туман ҳокимлиги бош мутахассиси Қ.Расуловга нисбатан МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Олот туман судига юборилди.

Мурожаат:

Ғиждувон тумани “Тахтахон” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.Ҳусенов “Тахтахон” МФЙ ходимлари томонидан ўғлига 2 ёшгача бола парваришлаш учун нафақа пули ажратилмаганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия бошқармаси аралашуви билан “Тахтахон” МФЙ раиси Ҳ.Тоҳировга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида, яъни 130.240 (бир юз ўттиз минг икки юз қирқ) сўм жарима жазоси қўлланилди.

Мурожаат:

Когон туман “Ниёз ҳожи” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Н.Ахмедова туман ҳокимлиги заҳира ерлари учун бўлиб ўтган танловда иштирок этиб, 58-лойиҳа ғолиби бўлган бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан 69,86 гектар ер майдонининг 14,6 гектари бошқа фермер хўжалигига олиб берилганлигидан норози бўлиб ариза ёзган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Когон туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, туман ҳокимининг 11.12.2015 йилдаги 1445-сонли қарори бекор қилинди ва 11.12.2015 йилдаги 1450-сонли қарори амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилди.

Мурожаат:

“Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамияти Шофиркон туман ҳокимлиги томонидан тумандаги “Нурмуҳаммад Нуржавоҳир” фермер хўжалигидан мавжуд қарздорликни ундириб беришда амалий ёрдам берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида Суд департаментининг вилоят ҳудудий бошқармасига тақдимнома киритилди. Шофиркон туман суд ижрочилари бўлимининг 17.01.2013 йилдаги қарори бекор қилиниб, хўжалик судининг “Нурмуҳаммад Нуржавоҳир” фермер хўжалигидан “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамияти фойдасига жами 6 704 396 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати чақириб олиниб, мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилди.

Мурожаат:

Шофиркон туман “Хўжаориф” маҳалласи “Сарирўт” қишлоғида яшовчи А.Махмудов деҳқон хўжалиги ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлигига қилган мурожаатига жавоб олмаганлигидан норози бўлиб адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Шофиркон туман прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси МжТкнинг 43-моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш тўғрисида таклиф киритилди. 


Мурожаат:

Анджижон вилоятининг Избоскан туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор И.Абдувохидов ТИФ “Миллийбанк” Избоскан туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кура , адлия органининг аралашуви билан банк муассасаси томонидан тадбиркорга ўз фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига дон ва ун маҳсулотларини етказиб бериш учун айланма маблағини шакллантиришга 25 миллион сум миқдорида кредит маблағи ажратилиб берилиб,2015 йилнинг август ойида банк филиалига қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан огоҳнома киритилди.

Мурожаат:

Арнасой туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор Х.Маратова АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси: АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали фаолиятидан норози булиб қилинган мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича 2015 йил 15 декабрда қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва тақдимнома натижасига кўра банк рахбарининг буйруғига асосан кредитлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси Ж.Умировга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Хўжайли туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қалиллаева Зулайха АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали бошқарувчиси номига адлия органи томонидан тақдимнома киритилиб, якка тадбиркорга 25млн сўм кредит ажратилишига эришилди.

Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Оригинал тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари А.Нуриддинов АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиали томонидан 145.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб берилмаганлиги сабабли пеня ундириб беришни сўраб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат ўганиб чиқилиб, адлия органи томонидан 2015 йилнинг май ойида АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиалига нисбатан 8.700.000 сўм пеня ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилинди.

Хўжалик судининг 2015 йил июл ойида чиқарган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 8.700.000 сўм пул маблағи тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланди.

Мурожааат:

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “UZ ASIA TRADE” МЧЖ вакили В.Қундузова Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари томонидан таъсис ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиб бермаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижада: Адлия органи томонидан Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекциясига қонун бузилиши ҳолатларни такрорланмаслигини олдини олиш тўғрисида огоҳнома киритди.

Мурожааат:

Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖ қошида “замонавий кушхона” ташкил этиш бўйича лойиха маҳаллий дастурга киритилган бўлиб, унга асосан АТБ “Агробанк” томонидан жамиятга Хитой Халқ Республикасидан йирик ва майда шохли молларни сўйиш технологиясини сотиб олиш учун кредит ажратилиши назарда тутилган бўлсада АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан кредит маблағларининг ажратилиши пайсалга солинаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъекти адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖга 950 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Тайлоқ туманида фаолият юритаётган ЯТТ С.Бахронов АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан ЯТТ С.Бахроновга 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат: Ангор туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор З.Каримов ер солиғини қишлоқ жойларида тўланиши белгиланган ставкада тўлаб келаётган бўлсада, Ангор туман ДСИ томонидан шаҳар ҳудудида тўланадиган ставка бўйича солиқ қарздорлиги ҳисобланганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”ги мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органи томонидан Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди, ушбу тақдимнома натижасига асосан туман ДСИ ходими Б.Хўшбоқовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо қўлланилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Invest trading plys” МЧЖ раҳбари Х.Дадабаевнинг ТИФ “Миллий банк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия органининг “ишонч телифони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви орқали мурожаат ижобий ҳал этилиб, ушбу МЧЖга кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро И.Рахимов Ғиждувон туман Архитектура ва қурилиш бўлими томонидан унинг қилган мурожаатларига жавоб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Ғиждувон туман Архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи Ш.Джалаловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига юборилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан Ғиждувон туман Архитектура ва қурилиш бўлимига қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди

Мурожаат:

Бухоро туман Гала Осиё шаҳри “Нурафшон” кўчаси ¾-уйда яшовчи Ҳ.Маликова “Назира Парвина Сабрина” МЧЖ томонидан ойлик иш ҳақи тўловларини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида 2 нафар ходимларнинг 810000 сўмлик иш ҳақлари тўланмаганлиги ҳолатлари аниқланиб, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризалари киритилди. Суднинг ҳал қилув қарорларига асосан даъво аризалари қаноатлантирилди.

Шунингдек, ушбу ҳолатда корхона томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлиги сабабли Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритилди ҳамда корхона раҳбари Т.Саломов маъмурий жаримага тортилди.

Мурожаат:

Когон туман “Сиёз поён” ҚФЙ ҳудудидаги “Агросаноат Ҳосил Сервис” фермер хўжалиги бошлиғи Б.Ғуломов фермер хўжалигига ажратилган ер майдони олиб қўйилганлигидан норози бўлиб мурожаат қил

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида мазкур камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан Когон туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди ва тақдимномага асосан Когон туман ҳокимининг қарори бекор қилинди.

Мурожаат:

Олот туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Юлдашев АТБ “Агробанк” Олот туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида “Агробанк” Олот туман филиалидан кредит ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси 14 уйда жойлашган “Рустам Камол плюс” МЧЖ раҳбари Р.Очилов “Ўзавтодарётранс” агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими томонидан МЧЖга лицензия берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида “Ўзавтодарётранс” агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими томонидан “Рустам Камол плюс” МЧЖга белгиланган тартибда лицензия олиб берилди.

Мурожаат:

Ғиждувон туман Соктари қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро М.Шаропов Ғиждувон туманидаги “Кўкча” наслчилик ширкат хўжалиги томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасининг ишонч телефонига мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат Бухоро вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда “Кўкча” наслчилик ширкат хўжалиги ходимлари томонидан фуқаро М.Шароповнинг ижара шартномаси асосида берилган яйлов чегаралари белгилаб берилиб, мурожаат қаноатлантирилди. 


Мурожаат:

Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган “Махсус автохўжалик” МЧЖ директори Ш.Рўзимуратов бир нечта маҳалла фуқаролар йиғини томонидан мурожаатига жавоб хати берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш МЖтКнинг 43-моддаси кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан юқоридаги МФЙларга қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 4 нафар ходим маъмурий жавобгарликка, 4 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди.

Мурожаат:

Қоракўл туманида яшовчи фуқаро О.Шомиев ва бошқалар Қоракўл туман ҳокимлигига мурожаат қилганлиги, аммо мурожаатига жавоб хати берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш давомида Қоракўл туман ер ресурслари ва давлат кадстри бўлими бошлиғи А.Рўзиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судига юборилди ва суд қарорига асосан ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.

Мурожаат:

Жондор туман Фермерлар Кенгаши раиси Я.Рахмонов тумандаги пахта ҳосили етиштириш бўйича юқори ҳосилдорликка эришган ва имтиёзга эга бўлган фермер хўжаликларига навбатсиз автомашина берилмаётганлигидан норози бўлиб, вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида “Бухороавтотеххизмат” акциядорлик жамиятига тақдимнома киритилиб, етказиб бериладиган автотранспорт воситаси учун тўловларни тўлиқ амалга оширган “Ботиров Акрам замини”, “Саид Жавохир Мирзо”, “Жамшид”, “Обод Гулистон Саховати”, “Бозорбобо Жондорий”, “Гафурова Сидиқа Зиядуллаевна” ва “Чорвадор Иброхим Шариф” фермер хўжаликлари белгиланган моделдаги автотранспорт воситалари билан таъминланди.

Мурожаат:

Якка тартибдаги тадбиркор Б.Қодировнинг ДТ “Халқ банк” Олот филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони” орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш давомида ДТ “Халқ банк” Олот филиали томонидан якка тартибдаги тадбиркорга “Кичик техника соҳасида техника, ускуна воситалари сотиб олиш учун” 19 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Ғиждувон туман Соктари қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро М.Шаропов Ғиждувон туманидаги “Кўкча” наслчилик ширкат хўжалиги томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида мазкур мурожаат юзасидан вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда “Кўкча” наслчилик ширкат хўжалиги ходимлари томонидан фуқаро М.Шароповнинг ижара шартномаси асосида берилган яйлов чегаралари белгилаб берилиб, мурожаат қаноатлантирилган.

Мурожаат:

Ғиждувон туманидаги “Исмоил Ғани омад” фермер хўжалиги раҳбари А.Ўринов фермер хўжалигига тегишли бўлган ерларни Ғиждувон туман ҳокимлиги томонидан бошқа фуқарога берилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, Бухоро вилоят хўжалик судига Ғиждувон туман ҳокимининг қарорини бекор қилишни сўраб даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан Ғиждувон туман ҳокимининг 2013 йилдаги 175-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилди. 

Мурожаат:

Бухоро вилоят Олот туманида яшовчи фуқаро Н.Йўлдошев ОАТБ “Микрокредитбанк” Олот туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлгидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг ишонч телефонига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, ОАТБ “Микрокредитбанк” Олот туман филиалига адлия бошқармаси томонидан сўров хати юборилди ва натижада фуқаро Н.Йўлдошевга 15.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиб берилиши таъминланди.

Мурожаат:

Бухоро вилоят Олот туманида яшовчи фуқаро Б.Қодиров тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида ДТ “Халқ банки” Олот туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг ишонч телефонига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, ДТ “Халқ банки” Олот туман филиали томонидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун фуқаро Б.Қодировга 36 ой муддатга йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 19.000.00 сўм миқдорида кредит ажратилди.

Мурожаат:

Бухоро вилоят Когон шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.Элов “Ғарбгазтаъминот” “Когонгаз” филиали томонидан ҳисобланган 518.888 сўм қарздорликдан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, қонунбузилишларни бартараф қилиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида “Когонгаз” филиалига тақдимнома киритилди. Натижада “Когонгаз” филиали масъул ходимига нисбатан интизомий чора кўрилиб, фуқаро Ф.Эловнинг 55.545 сўм олдиндан тўлови мавжудлиги аниқланди. 


Мурожаат:

Пешку туманида фаолият юритаётган “Турсунов Насилло” оилавий корхонаси раҳбари Ғ.Турсунов ОАТБ “Микрокредитбанк” Ромитан туман филиали томонидан кредит ажратилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра “Микрокредитбанк” Ромитан туман филиалига кредит ажратиш чораларини кўриш юзасидан тақдимнома киритилди, банкнинг масъул ходими интизомий жавобгарликка тортилиб, “Турсунов Насилло” оилавий корхонаси раҳбарига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сум кредит ажратилди.

Мурожаат:

Жондор тумани Бўрибоғи қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Зарипов “Бухоро-Навоий” халқаро ва давлат аҳамиятидаги ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш корхонаси томонидан унинг иш ҳақи пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра “Бухоро-Навоий” халқаро ва давлат аҳамиятидаги ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш корхонаси директори А.Жалилов маъмурий жавобгарликка тортилиб, фуқаро Қ.Зариповнинг иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди.

Мурожаат:

Олот туман “Талқон-саёт” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Козим Камрон” фермер хўжалиги (фермер хўжалиги бошлиғи Г.Ибрагимова) номидан фуқаро А.Рўзиевнинг фермер хўжалиги томонидан 40 центнер пахта маҳсулотини шартнома асосида пахта заводига топширган бўлсада, “Бухоропахтасаноат ҲБ” ОАЖ томонидан фермер хўжалигига пул маблағлари ўз вақтида тўланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра Олот туман пахта тозалаш заводи МЧЖ томонидан 2014 йил 30 май кунидаги 384-сонли тўлов топшириқномаси билан топширилган пахта хом ашёсининг 10 фоизлик қиймати ҳисобидан тўланмай қолган 3.500.000 сўм пул маблағи тўланиб, фермер хўжалиги томонидан топширилган пахта хом ашёси учун тўлов тўлиқ амалга оширилди.

Мурожаат:

Бухоро туманида фаолият юритаётган Ўзбекистон-Қозоғистон “Гала-Ривер” қўшма корхонаси раҳбари “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК компанияси юк ва тижорат ишлари бошқармаси томонидан жарима қўлланилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТКга 2014 йил 6 майда тузилган қўшимча шартноманинг 6.6-бандини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилди. Мазкур тақдимномага асосан қўшма корхона ҳамда “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК билан тузилган вагонларни ижарага бериш тўғрисидаги шартноманинг 6.6-банди бекор қилиниб, вагонлар меъёрдан ортиқ туриб қолганлиги учун қўшма корхонага ҳисобланган 25 525 735 сўм ҳисобидан қўшма корхонанинг дебиторлик қарзи камайтирилди.

Мурожаат:

Якка тартибдаги тадбиркор М.Иргашева ДТ “Халқ банк” Қоракўл туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, якка тартибдаги тадбиркор М.Иргашевага савдо фаолиятини ривожлантириш учун 25 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилди. 


Мурожаат:

Олот туманида яшовчи фуқаро З.Қурбонова газ тўловлари учун қарздорлиги нотўғри ҳисобланганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига мурожаат қилган

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатда фуқаронинг табиий газдан фойдаланилмагани ҳолда унга асоссиз равишда 1 326 918 сўмлик қарздорлик ҳисобланганлиги ҳамда филиал томонидан берилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, мазмунан бир-бирига зид бўлган ҳужжатлар тақдим этилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Адлия бошқармаси томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларнинг қонунда белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик масаласини ҳал этиш юзасидан Бухоро вилоят прокуратурасига жиноят ишини қўзғатиш ҳақида таклиф киритилди.

Мурожаат:

Олот туманида фаолият юритувчи “Араб бобо” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ибодов фермер хўжалиги фаолиятини давом эттиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича адлия бошқармаси томонидан Олот туман ҳокимининг 2013 йил 13 декабрдаги 642-сонли қарорини бекор қилишни сўраб тақдимнома киритилган. Мазкур тақдимномага асосан Олот туман ҳокимининг2013 йил 13 декабрдаги 642-сонли қарори бекор қилинди.

Мурожаат:

Ўзбекистон-Россия “Темур имкон дизайн” қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Ғиждувон туман ҳокимлиги ходимлари ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича адлия бошқармаси томонидан Ғиждувон туман ҳокимлиги ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарикка оид иш қўзғатиш ҳақида туман прокуратурасига таклиф, шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси талаблари бузилганлиги сабабли Ғиждувон туман ҳокимига тақдимнома киритилди.

Мурожаат

Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган “Алмаз” хусусий фирмаси раҳбари Д.Файзиева Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича адлия бошқармаси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича 2014 йил 4 мартда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича тақдимнома киритилди.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг 2014 йил 19 мартдаги 1/15-979-сонли хатига кўра бошқарманинг масъул ходимлари А.Шадиев ва М.Асадовлар интизомий жавобгарликка тортилиб, бошқарманинг 2014 йил 7 февралдаги 5-а-сонли буйруғи бекор қилиниши таъминланди. 


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Ромитан туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Алимардон” фермер хўжалиги раҳбари К.Файзиев фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонлари туман заҳира ерлари фондига олиб қўйилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижа:

Ўрганиш натижасига кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан Ромитан туман ҳокимининг 2013 йил 7 октябрь кунидаги “тумандаги “Алимардон” фермер хўжалигига пахта ва ғаллачилик йўналишида фойдаланиш учун ижарага ажратилган ер майдонининг бир қисмини туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисида”ги қарорини бекор қилиш юзасидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан, Ромитан туман ҳокимлиги томонидан туман ҳокимининг 2013 йил 7 октябрь кунидаги “тумандаги “Алимардон” фермер хўжалигига пахта ва ғаллачилик йўналишида фойдаланиш учун ижарага ажратилган ер майдонининг бир қисмини туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисида”ги қарори бекор қилинди. 


Мурожаат:

Олот туман “Жумабозор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Тўрақул Ҳамроев” фермер хўжалиги раҳбари М.Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Олот туман ҳокими томонидан фермер хўжалигига тегишли бўлган ер участкалари ноқонуний равишда туман ҳокими заҳира ер фондига олинганлигини ҳамда ушбу ер участкаси танловсиз бошқа фермер хўжалигига қўшиб берилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижа:

Ўрганиш якунларига кўра, қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш тўғрисида 2013 йил 15 апрель куни Олот туман ҳокими номига тақдимнома киритилди. Мазкур тақдимнома Олот туман ҳокимлиги томонидан қаноатлантирилиб, 2013 йил 18 май кунидаги Олот туман ҳокимининг 308-сонли қарори билан Туман ҳокими заҳира ер фондига олинган ер майдонларини фермер хўжаликларига ажратиб бериш (реализация қилиш) комиссиясининг 2013 йил 2 мартдаги 5-сонли баённомаси ҳамда туман ҳокимининг 2013 йил 6 мартдаги 150-сонли қарори бекор қилинди.

Мурожаат:

Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро А.Насуллоев ушбу ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган “Шерали Шавкат замини” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ш.Атоев томонидан фермер хўжалигига тегишли ер участкаларида ўзбошимчалик билан ғишт заводи қурилганлиги, фуқароларга уй-жой қуриш учун ер майдонлари сотилганлиги ва бошқа қонунбузулишлар ҳақида мурожаат қилган.

Натижа:

Ўрганиш якунига кўра, 2013 йил 17 апрель кунида қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш тўғрисида Бухоро вилоят ҳокими номига тақдимнома, мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун Бухоро вилоят прокуратурасига таклиф юборилди. Мазкур тақдимномага асосан Бухоро вилоят ҳокимининг 2013 йил 3 май кунидаги 95-сонли фармойишига асосан Ғиждувон туман ҳокими Б.Зияевга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 
30 фоизи миқдорида жарима белгиланган.

Бундан ташқари, Ғиждувон туман прокуратураси томонидан “Шерали Шавкат замини” фермер хўжалиги мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши кўзғатилган.

Мурожаат:

Чандир ҚФЙда яшовчи фуқаро Д.Самиева Шофиркон туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш инспекциясида рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижа:

Адлия бошқармаси томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш натижасида Шофиркон туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясига кўрсатма хат киритилиб, фуқаро Д.Самиева якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Мурожаат:

Бухоро туманида яшовчи фуқаро А.Ибодов Бухоро туман ҳокимлигидан “деҳқон хўжалиги очиб беришда” амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатига муддатида жавоб берилмаётганидан норози бўлиб “Ишонч телефонига” мурожаат қилган.

Натижа:

Адлия бошқармаси ходимлари томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш натижасида Бухоро туман ҳўжалик ҳисобидаги Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ДУКга тақдимнома Бухоро туман прокуратурасига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги таклиф киритилиб, Бухоро туман 
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ДУК мутахассиси З. Турсуновга маъмурий ва интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Мурожаат:

Якка тартибдаги тадбиркор С.Қодирова Олот туман ҳокимлиги ва туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари хатти-ҳаракатларидан ҳамда суд қароридан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижа:

Адлия бошқармаси ходимлари томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш натижасида Олот туман Давлат солиқ инспекциясига қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, Олот туман ДСИ ЮШСТБ бошлиғи М.Жумаевга ҳамда туман ДСИ ЖШССБ УДСИ ходими Ҳ.Ибодовга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан жарима интизомий жазоси қўлланилди.

Мурожаат:

“Сигнал” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Назаров АТ “Агробанк” Қоракўл бўлими суднинг қарорига асосан қўйилган 82-сонли инкассо топшириқномасини муддатида ижро қилмаётганлигидан норози бўлиб Бухоро вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижа:

Адлия бошқармаси томонидан мазкур мурожаат жойига бориб ўрганиб чиқилиши натижасида АТ “Агробанк” Қоракўл бўлими томонидан жами 48.139.342 сўм “Сигнал” хусусий корхонасининг асосий ҳисоб рақамига тўлаб берилди.


Мурожаат:

“Бекажон Маржона” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Р.Бешимов “Когон Коммунал хўжалик ва техник хизмат кўрсатиш” давлат унитар корхонасидан қарзини ундириб беришни сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижа:

Ўрганиш натижасида Бухоро вилоят хўжалик судига жамиятни манфаатини кўзлаб даъво аризалари киритилди. Хўжалик судининг ҳал қилув қарорларига асосан жами 24.800.000 сўм “Бекажон Маржона” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундирилиб, даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилди.


Мурожаат:

Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор М.Рамазонова ОАТБ “Ҳамкорбанк” Бухоро филиали Тўқимачи минибанки томонидан нақд пул берилмаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефонига” мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш натижасида ОАТБ “Ҳамкорбанк” Бухоро филиалига огоҳнома киритилди. Кўрилган чоралар натижасида якка тартибдаги тадбиркор М.Рамазоновага банк томонидан белгиланган тартибда нақд пул берилиши таъминланди.


Мурожаат:

Жондор туманида яшовчи фуқаро Н.Рахимова тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида Жондор туман Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан қайта рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам беришни сўраб адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган

Натижаси:

Мурожаати ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижасида 2013 йил 
11 мартда инспекцияга кўрсатма киритилган. Натижада инспекция томонидан “Рахимова Нафиса” якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.


Мурожаат:

Бухоро тумани, Лутфий кўчасида яшовчи фуқаро С.Элова оилавий тадбиркорликни кенгайтириш учун Бухоро туманидан ер майдони ажратилишига амалий ёрдам беришни сўраб адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Гала-Осиё шаҳри, Бухоро шоҳ кўчасида жойлашган Гала-Осиё бош бекати ҳудудидан 80 кв.м ер майдонини ажратилиши бўйича қонунда белгиланган тартибда фуқаро С.Элованинг аризаси олиниб, туман ҳокимлигига тақдим қилинди.


Мурожаат:

Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Bukhara brilliant Silk” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси Бухоро вилоят адлия бошқармасига шикоят билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида вилоят божхона бошқармаси томонидан инкассо топшириқномаси асосида олинган 295.739.435 сўм маблағни қўшма корхона фойдасига қайтаришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Натижаси:

Мазкур мурожаатга асосан, қўшма корхона манфаатларини кўзлаб Бухоро вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган. Мазкур даъво аризаси Бухоро вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан қўшма корхона фойдасига 293.884.896 сўм асосий қарз ҳамда 12.196.025 сўм зарар жами 306.083.421 сўм маблағ ундирилган.


Мурожаат:

Когон туманида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон-Германия “Бухорогипс” қўшма корхонаси директори Ж.Нурмуҳамедов вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида Когон туман Сувоқова корхонаси томонидан 11.119.360 сўм миқдорида жарима ундириш бўйича вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилганлигидан норози эканлигини билдириб, қўшма корхонанинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Натижаси:

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам чоралари натижасида 2012 йилнинг 4 декабрь куни кўриб чиқилган хўжалик ишида даъвогар, яъни Когон туман Сувоқова корхонасининг даъвоси асоссиз деб топилиб, тўлиқ рад этилиши таъминланди.


Мурожаат:

Когон туманида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон-Германия “Бухорогипс” қўшма корхонаси раҳбари адлия бошқармасига Когон туман Сувоқова корхонасидан 500.000 сўм маънавий зарарни ундириш бўйича мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, Бухоро вилоят хўжалик судига жорий йилнинг 28 март куни Когон туман Сувоқова корхонаси раҳбаридан маънавий зарарни ундириш бўйича даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

“Шамшод-Шариф” МЧЖ раҳбари С.ҚурбоновгаБухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га 2013 йил 26 февралда қилган мурожаатида янги ташкил этилаётган қўшма корхонанинг устав фонди миқдори юзасидан тушунтириш беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур мурожаат бўлим томонидан кўриб чиқилиб, мурожаат муаллифига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги “Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида”ги ПФ-1652-сонли Фармони юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.


Мурожаат:

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Шофиркон туманида яшовчи Ғ.Абраевнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги веб сайтига фермер хўжалиги таркибида “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш” цехи ташкил қилиш тартибини сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари юзасидан фуқаро Ғ.Абраевга фермер хўжалиги таркибида “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш” цехи ташкил қилиш тартиби маълум қилиниб, зарур ҳуқуқий тушунтириш берилди.


Мурожаат:

Когон туманидаги “Юлдашев Комил боғи” фермер хўжалиги раҳбари К.Юлдашевнинг Когон туман ҳокимлиги томонидан унга тегишли бўлган 3,8 гектар боғзор ноқонуний равишда туман ҳокимлиги заҳирасига олинганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари юзасидан тўпланган ҳужжатлар Бухоро вилоят прокракурасига юборилди.


Мурожаат:

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ромитан туманида фаолият юритиб келаётган “Озод” фермер хўжалиги раҳбари фермер хўжалигини юритишда сув таъминотида муаммолар юзага келаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари юзасидан Ромитан туман “Қумработ Чортуғ” СИУга кўрсатма киритилди.


Мурожаат:

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Обидов Ахмат” фермер хўжалиги раҳбари Х.Обидованинг Когон туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани жўнатиш муддатлари ва тартибига тўлиқ риоя қилинмаганлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилиш бўйича туман давлат солиқ инспекциясига кўрсатма киритилди.


Мурожаат:

Бухоро туманда яшовчи фуқаро М.Файзуллаеванинг Бухоро туманидаги “Саид Даврон Нодир” фермер хўжалиги иш ҳақларини берилмаганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига ёзган шикояти ўрганиб чиқилган.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида “Саид Даврон Нодир” фермер хўжалиги томонидан фуқаро М.Файзуллаевага 1110000 сўм иш ҳақи ўрганиш кунига қадар берилмасдан келинганлиги аниқланиб, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судига фермер хўжалигидан М.Файзуллаева фойдасига иш ҳақи ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш тўғрисида даъво ариза киритилган. Мазкур даъво аризаси юзасидан суд томонидан кўриб чиқилиб, М.Файзуллаевага иш ҳақи ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.


Мурожаат:

Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Р.Ҳайитовнинг туман Бюджетдан ташқари пенсия бўлими ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ғиждувон туман бўлимига тақдимнома киритилиб, туман пенсия бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш комиссиясининг фуқаронинг пенсиясидан ҳар ойда 50% чегириб олиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди, шунингдек, пенсия миқдори қайта тикланиб, чегириб олинган пенсия миқдори тўлиқ тўлаб берилди.

Бундан ташқари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро вилоят бошқармасининг йўл қўйган масъул ходим Б.Ахтамовга “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.


Мурожаат:

Ғиждувон туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Д.Шарипова ва бошқалар тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабидан хизмат сафари харажатлари берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилганлар.

Натижаси:

Ўрганиш жараёнида Ғиждувон тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабидан хизмат сафари харажатлари берилмаётганлиги аниқланиб, 27 нафар фуқаролар манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судига хизмат сафари харажатларини ундириш тўғрисида 2.954.067 сўмлик ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш тўғрисида даъво ариза киритилган. Мазкур даъво аризаси қаноатлантирилиб, 27 нафар мактаб ўқитувчиларига 2.954.067 сўм хизмат сафари харажатлари ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди. 


Мурожаат:

Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро А.Боймуродов Ғиждувон туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиб беришда амалий ёрдам сўраб адлия бошқармасининг “Ишонч телефон”ига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижа:

Мурожаатни ўрганиш давомида Ғиждувон туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига ёзма кўрсатма киритилди. Натижада Ғиждувон тумани Фиришкон ҚФЙда яшовчи фуқаро Боймуродов Азимжон Олимжон ўғли 2013 йил 13 март куни №9846 реестр рақами билан рўйхатга олиниши таъминланди.


Мурожаат:

Жондор туманида яшовчи фуқаро Ж.Бўриев Жондор туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиб беришда амалий ёрдам сўраб адлия бошқармасининг “Ишонч телефон”ига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижа:

Мурожаатни ўрганиш давомида 2013 йил 11 март куни Жондор туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига ёзма кўрсатма киритилди. Натижада Жондор тумани яшовчи фуқаро Ж.Бўриевдан низомда белгиланган тартибда ҳужжатлар қабул қилиниб, фуқаро №5132 реестр рақами билан рўйхатга олинган.  


Мурожаат;

Жондор туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Қаҳрамон Абдулло Кўклам” фермер хўжалиги раҳбари Н.Кўкламов қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш мақсадида кўчирган пул маблағи асоссиз равишда ушлаб қолинганлиги учун Республика қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлари базасидан пеня ундириб беришни сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси;

Ўрганиш натижалари бўйича шартномада кўрсатилган пеня ҳамда етказилган моддий зарарни ундириб бериш тўғрисида фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги фойдасига 13.187.112 ўн уч миллион бир юз саксон етти минг бир юз ўн икки) сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган.


Мурожаат;

Бухоро туманида фаолият кўрсатаётган “Янгиер Янгиобод” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Маҳмудовнинг “Қоракўлдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан 2011 йил якунлари бўйича олинган соф фойда тақсимоти бўйича унга ажратилган дивиденд пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси;

Ўрганиш натижасида “Қоракўлдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятига нисбатан ушлаб қолинган дивиденд пулларини ундириш тўғрисида Бухоро вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

Мазкур даъво ариза қаноатлантирилиб “Қоракўлдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан фермер хўжалиги фойдасига 19.912.289 (ўн тўққиз милион тўққиз юз ўн икки минг икки юз саксон тўққиз) сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган.


Мурожаат;

Бухоро туманида фаолият юритаётган оилавий тадбиркор С.Элованинг Бухоро туман ҳокимлиги мансабдор шахслар хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилган.

Натижа:

Мурожаат жойига чиқиб ўрганилиб, ўрганиш давомида туман ҳокими биринчи ўринбосари З.Тохиров ҳамда туман бош меъмори Т.Бозоровлар томонидан Гала-Осиё шаҳри, Бухоро шоҳ кўчасида жойлашган Гала-Осиё бош бекати ҳудудидаги болалар боғчаси ёнидан 80 м2 ер майдонини қонунда белгиланган тартибда ажратиб бериш таклиф қилинганди, ушбу таклифга асосан Оилавий тадбиркор 2013 йил 16 январда ер ажратиб беришни сўраб ариза билан туман ҳокимлигига мурожаат қилиб мазкур мурожаат тегишли тартибда қаноатлантирилган..


Мурожаат;

Қоракўл туман ТЙХПФК ишчи хизматчилари А.Муротова ва бошқаларнинг ТИФ “Миллий банк” Қоракўл туман филиали ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилган.

Натижа:

Мурожаат жойига чиқиб ўрганилиб, ўрганиш давомида Қоракўл ТЙХПФКнинг 22626-махсус ҳисоб рақамидан банкнинг масъул ходимлари томонидан мижознинг банк олдидаги қарздорлигини қоплаш учун мемориал ордер билан операцияси амалга оширилганлиги аниқланди. ТИФ “Миллий банк” Қоракўл туман филиалига тақдимнома киритилиб, банк ходимлари С.Холов ва Н.Жўраевларга нисбатан жарима жазоси қўлланилган. 


Мурожаат:

Когон туманида фаолият кўрсатаётган “Файз-КМ” МЧЖ раҳбари Б.Ҳамроевнинг Когон туман молия бўлими ходимлари ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилган. 


Натижа:

Ўрганиш жараёнида Когон туман молия бўлими томонидан “Файз-КМ” МЧЖнинг мурожаатига асосан ортиқча тўланган солиқ белгиланган муддатда қайтарилмаганлиги аниқланиб, молия бўлимига қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тақдимнома ва туман прокуратурасига маъмурий таклиф киритилган. Когон туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан 2012 йил 5 мартда 31 ва 32-сонли тўлов топшириқномалари ОАТБ “Қишлоқ-қурилиш банк” Когон туман филиалига тақдим қилиниб, мазкур маблағлар жамиятга қайтарилган.


Мурожаат:

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро С.Сирожевнинг Бухоро шаҳридаги “Заргарон” МЧЖдан дивидент олаётганлиги сабабли Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро шаҳар бўлими томонидан 2012 йил январь ойидан олаётган пенсия пули 50 фоиз камайтирилганидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бухоро вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.


Натижа:

Мурожаат ўрганиб чиқилиб, натижаси юзасидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро шаҳар бўлимига тақдимнома киритилган.
Мазкур тақдимнома юзасидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро шаҳар бўлимининг 2012 йил 13 мартдаги 01/346-сонли хатига асосан 2012 йил март ойида фуқаро С.Сирожевнинг пенсия пули 100 фоиз миқдорида етказилганлиги ва олдинги ушланган маблағлар тўлиқ фуқарога қайтарилганлиги, шунингдек фаолиятида қонунбузилишига йўл қўйганлиги учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро шаҳар бўлими гуруҳ раҳбари Л.Лучинская ҳамда мутахассис М.Ризаеваларга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилганлиги маълум қилинган.


Мурожаат:

Бухоро туманида яшовчи фуқаро М.Нуриддинова Бухоро шаҳридаги “Умид” кредит уюшмасига шартнома асосида омонатга қўйилган маблағларини қайтариб ололмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.


Натижа:

Мурожаат ўрганиб чиқилиб, натижаси юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига даъво аризаси киритилган. Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2012 йил 15 июндаги ҳал қилув қарорига асосан “Умид” кредит уюшмасидан фуқаро М.Нуриддинова фойдасига 11 000 000 сўмлик омонат пули ундирилган. 


Мурожаат:

Олот туманида фаолият кўрсатаётган “Ҳасан Файз плюс” фермер хўжалиги раҳбари А.Худаевнинг “Агробанк” ОАТБ Олот филиали ходимлари томонидан фермер хўжалигининг ҳисоб-рақамидан банк хизмати учун ноқонуний равишда 1 411 000 сўм пул маблағи олинганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.


Натижа:

Ўрганиш якунига кўра “Агробанк” ОАТБ Олот филиалига аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, унга асосан қонунбузилишларга йўл қўйгани учун “Агробанк” ОАТБ Олот туман филиал бош ҳисобчиси Ш.Ҳамдамов ва иш юритувчи Н.Бакироваларга “хайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
Шунингдек, фермер хўжалиги ҳисоб-рақамидан банк хизмати учун ортиқча олинган 1 141 800 сўм пул маблағи 2012 йил 20 февралдаги 004-сонли мемориал ордер орқали фермер хўжалиги ҳисоб-рақамига қайтарилган.


Мурожаат:

Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан Қоровулбозор туманида фаолият юритиб келаётган “Саидбек Жумаев” фермер хўжалиги раҳбари О.Жумаевнинг “Қишлоқхўжаликкимё” Қоровулбозор тумани филиали томонидан ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалиги билан минерал ўғит етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилмаётганлигидан, натижада эса филиал томонидан фермер хўжалигига минерал ўғитлар етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.


Натижа:

Ўрганиш натижаларига кўра ҳақиқатдан ҳам “Қишлоқхўжаликкимё” Қоровулбозор туман филиали томонидан фермер хўжалиги билан шартнома қилинмаганлиги ва бунинг натижасида фермер хўжалигига минерал ўғитлар етказиб беримаганлиги аниқланди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Қишлоқхўжаликкимё” Қоровулбозор туман филиалига нисбатан аниқланган қонунбузилишларни бартараф қилиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Натижада, Қишлоқхўжаликкимё” Қоровулбозор туман филиали томонидан  тақдимномада кўрсатилган камчиликлар бартараф қилиниб, “Саидбек Жумаев” фермер хўжалиги билан минерал ўғит етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилди ҳамда фермер хўжалигига минерал ўғитлар етказиб берилди.
Бундан ташқари, “Қишлоқхўжаликкимё” Қоровулбозор туман филиали томонидан тақдимномада кўрсатилган камчиликларга йўл қўйган филиал ҳуқуқшуноси И.Шодмоновга нисбатан “хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.