Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

02
Эрта никоҳга қаршимиз!

Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Эрта никоҳга қаршимиз!” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

“Обод турмуш йили” муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори Н.Холова маъруза қилиб, оила муқаддас даргоҳ, оналар ва балалар саломатлигини мустаҳкамлаш зарурлиги, оталик ва оналик ўзи билан биргаликда фарзандларини бахтли ва соғлом кўриш ҳиссиётини уйғотиши бу дунёдаги барча инсонларга хос истак эканини таъкидлади. Зеро, президентимиз таъкидлаганларидек, “Соғлом она-соғлом бола тушунчасини тизимли равишда аҳолининг онгига етказишни амалга ошириш зарур”.

26
Аёл ва бола ҳуқуқлари

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижроси юзасидан “Аёл ва бола ҳуқуқлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

25
Идоравий қонун ижодкорлиги

Адлия вазирлигининг яна бир муҳим вазифаси идораларнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятига услубий кўмак бериш ҳисобланади. Шу сабабли, Адлия вазирлиги томонидан Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари қабул қилиниб давлат рўйхатидан ўтказилган.

19
Ҳуқуқий ҳимоя асослари

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси асослари” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси, вилоят адлия, солиқ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Бухоро ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этдилар.

14
Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмаси томонидан “Обод турмуш йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВ иштироки мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, тадбирда вилоят адлия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими бошқармалари, ОАВ вакиллари ҳамда талабалар иштирок этдилар.

14
Шахс ҳуқуқ ва манфаатлари – қонун ҳимоясида

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизими ва соҳага оид қонунчиликнинг халқаро андозаларга мос тарзда такомиллаштирилаётгани фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётир.

13
Энг яхши маслаҳатчи аниқланди

Бухорода маҳаллаларнинг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

10
Хайр, Бухоро! Салом, Фарғона!

Бухоро шаҳрида “Универсиада – 2013” спорт мусобақаларининг финал босқичи якунланди.

31
Эрта турмушнинг салбий оқибатлари

Ғиждувон туман маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

30
Ҳуқуқий билимлар куни

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар малакасини ошириш, шунингдек, уларни янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва Адлия вазирининг ҳамда адлия бошқармаси бошлиғининг буйруқлари билан таништириб бориш белгиланган бўлиб, бу борада бошқарма ходимлари билан мунтазам равишда ҳуқуқий билимлар куни ташкил этилиб келинмоқда.