Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Долзарб масалалар муҳокамаси


Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимлари, вилоят ташкилотлари, корхоналари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсанов бошқарди.

Маърузада вилоятда Президентимизнинг "Қишлок жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш, давлат эҳтиёжлари учун дон етказиб бериш, пахта хомашёсини сотиш бўйича шартномавий режаларнинг бажарилиши, вояга етмаганлар ва иқтисодий соҳаларда йўл қўйилган сусткашлик ва қонунбузилиш ҳолатлари, оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, товламачилик, ўғрилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, диний экстремизм ва терроризм йўналишида содир этилган жиноятлар сабаблари батафсил таҳлил килинди.

Кенгаш раиси ушбу масала муҳокамасида қайд этилган жиноятчилик сабалари ва унинг илдизига алоҳида эътибор қаратиб, аҳоли тинчлиги, осойишталиги, фаровон яшашини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг бурчи эканлигини таъкидлади ҳамда бунинг учун аввало жиноятга олиб борадиган сабаб ва омилларни бартараф этиш, хусусан янги иш ўринларини яратиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга мансуб қатламларига ёрдам кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2012 йил 17 февралда Тошкентда "Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти" мавзуида ўтказилган халкаро конференцияда сўзлаган маърузаларидан келиб чиқадиган вазифалар асосида касб-ҳунар коллежлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича белгиланган тадбирларнинг ижроси тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, Юртбошимизнинг халкаро конференцияда сўзлаган нутқидан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг 2012 йил 30 майдаги қўшма сессиясида тегишли қарор қабул қилган эди. Мазкур қарор асосида вилоятдаги касб-хунар коллежлари, академик лицейларда қатор ишлар амалга оширилган.

Сессияда "Халк депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2013 йил учун иш режаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида", "Бухоро вилояти ҳокимининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида" ҳамда "Халк депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясини тайёрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.