Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишининг ҳуқуқий асослари


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистларга бозор иқтисодиётининг Бош қомусимизда мустаҳкамланган ҳуқуқий асослари, жумладан давлат эҳтиёжлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишига оид амалиёт юзасидан маълумотлар тақдим этилди. 1.jpg

Ушбу тадбир нафақат оммавий ахборот воситалари вакилларини, балки бир қатор манфаатдор ташкилотлар - Республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, озиқ-овқатхолдинг компанияси, Ўзагроэкспорт акциядорлик жамиятидан мутахассисларни ўз атрофига жамлаганлиги унда кўтарилган мавзунинг долзарблигидан далолат беради.

Анжуман аввалида таъкидланганидек бундан 24 йил илгари қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жамиятда тинчлик-барқарорлик, миллатлараро тотувлик, хамжихатлик, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида Бош қомусимизда мустахкамланган хуқуқий нормалар давлатни модернизациялаш ва жамиятни демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларнинг асоси сифатида одамларни ягона мақсад йўлида бирлаштириб, янгидан–янги ташаббусларга руҳлантирувчи хаётбахш манбага айланди.

Маълумки, Конституциямизда ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги (36-модда), бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши ва хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги (53-модда) қатъий белгилаб қўйилган.

Конституция ва унинг негизида яратилган қонунлар асосида, ҳар бир шахс ўз мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир. Уларнинг қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан олган даромадлари ҳам хусусий мулк ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган ривожланишнинг ҳар томонлама асосланган мезонлари асосида айнан қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали ютуқларга эришилди. Мазкур соҳани ривожлантиришга қаратилган барча ҳуқуқий асослар яратилди.

Хусусан, “Мулкчилик тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ҳамда “Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари ва қишлоқ жойларида яшовчи бошқа фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий мезонларини белгилаб беришда зарур ҳужжатлар жумласига киради.

1.jpgУшбу Фармон асосида 1991 йилнинг сентябрига қадар ажратиб бериладиган томорқа участкалари расмийлаштирилишини таъминлаш, 1989-1990 йилларда ажратиб берилган барча томорқа ерларини қайта рўйхатга олиш, фойдаланилмаётган участкаларни муҳтож оилаларга бериш, ер участкалари ажратишда ижтимоий адолатга риоя этилишини қатъий назоратга олиш каби вазифалар белгиланган.

Бу каби саъй-ҳаракатлар, оқилона тадбирлар натижасида 1,5 миллион оила ўз томорқа ерларини кенгайтириш, 500 мингдан ортиғи янги томорқа олиш имкониятига эга бўлиб, ўртача 10 миллиондан зиёд қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муаммоси ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, ерни ҳақиқий эгасига бериш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш мақсадида ширкат хўжаликлари негизида фермер хўжаликлари ташкил қилиниши билан тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилиб, бугунги кунда юртимизда 160 мингдан зиёд, шундан 36 мингдан ортиқ кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини ривожлантириш ҳамда бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2006 йил 11 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжатлар асосида мева-сабзавот маҳсулоти ва узум етиштириш, уни комплекс қайта ишлашни ривожлантириш, самарадорлиги ва сифатини ошириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, зарур экспорт базасини яратиш ва унинг салоҳиятини ошириш, маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда ташқи савдода нисбий устунликка эришишнинг энг муҳим шартлари белгилаб олинди.

Шунга мувофиқ, мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган ширкатлар ўрнида мавжуд ихтисослашувни сақлаган ҳолда фермер хўжаликлари ташкил қилинишида боғ ва узумзорларни фақат ширкат пайчилари ва аъзолари ўртасида ўтказиладиган ёпиқ кимошди савдосида ўша ҳудуд аҳолисига сотилди.

1.jpgТадбир иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини ҳарид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига қаратилди. Унга мувофиқ мамлакатимиз қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан мунтазам таъминлаш, ички истеъмол бозорини йил давомида мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум билан барқарор тўлдириш, шунингдек, ташқи бозорларда харидоргир ва рақобатбардош бўлган ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида 2016 йилдан бошлаб ҳўл мева, сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилди. Маҳсулотлар тарафлар ўртасида тузиладиган контрактация шартномаси асосида етказиб берилади.

Ушбу янгиликни жойларда бир хилда ижро этилишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш бўйича контрактация, воситачилик-комиссия ҳамда экспорт шартномаларининг намунавий лойиҳалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланиш учун жойларга етказилди.

Контрактация шартномасига мувофиқ маҳсулотлар хўжаликлардан келишилган бозор нархларида, олдиндан камида 40 фоиз бўнак (аванс) бериш орқали сотиб олиниши назарда тутилди.

Шунингдек, ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини воситачилик (комиссия) шартномалари асосида экспорт қилиш фаолиятини тартибга солиш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ташкил этилди.

Бунда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқарилишини таъминлаш, уларни сотиш учун янги жаҳон бозорларни излаш ва ўзлаштириш, уларда республикада етиштирилган мазкур турдаги маҳсулотларга бўлган талаб ва таклифларни ўрганган ҳолда экинларни жойлаштириш тартибларини ишлаб чиқиш, ишончли хорижий харидорлар билан доимий алоқа ўрнатиш, янги ва қайта ишланган маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини амалга ошириш компания фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Юртимизда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари билан хорижий ҳамкорларни кенг кўламда таништириш, замонавий бозор механизмлари воситасида хорий харидорлар билан узоқ муддатли барқарор кооперацион алоқалар ўрнатиш орқали янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида “Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси” ўтказилди.

Журналистлар диққатига улар хақидаги далил ва рақамлар тақдим этилди. Хусусан,жорий йилнинг 12-14 июль кунлари ўтказилган халқаро мева сабзавотярмаркаси доирасида жами 270 та 2 млрд15 миллион АҚШ доллари қийматига 8-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтган халқаро ярмаркада эса 355 та 1 млрд 9 миллион АҚШ доллари қийматига тенг бўлган шартномалар тузилиши таъминланди.

1.jpgЭндиликда, ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси томонидан хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри тузилган экспорт шартномалари, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузиладиган воситачилик шартномалари бўйича экспорт қилинади.

Шунингдек, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясига янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини тузилган шартномалари бўйича олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан жамиятнинг чет элда очилган қўшма корхоналари ва савдо уйларига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар — импорт қилувчилар манзилига чиқариш ва сотиш ҳуқуқи берилди.

Қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга олдиндан 100 фоиз тўлаш ёки аккредитив очиш ёхуд харидорнинг молиявий барқарорлик даражаси юқори бўлган энг ишончли банклари кафолати билан, ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари эса олдиндан камида 30 фоиз тўлаш шартлари асосида етказиб берилади.

Хулоса қилиб айтганда, мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташқи бозорда ўзининг муносиб ўрнини ва истеъмолчисини топиш имконини беради.

Анжуманда Контрактация шартномалари муносабатларига оид масалаларга ойдинлик киритилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.