Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати


Маълумки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў – эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади.1.jpg Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир. Уни ишлаб чиқишда шахсан Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлик қилган бўлсалар, муҳокама этишда, бутун халқимиз иштирок этди.

Туб моҳиятига кўра ўзида илғор миллий ва умуминсоний ғояларни мужассам этган, бутун халқ ва барча қатламларнинг манфаатларини ифодаловчи мустақил Ўзбекистон Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берди.

Хусусан, куни кеча юртимизда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов фикримизнинг ёрқин далилидир. Унда фуқаролар ўзларининг Конституциясида белгиланган сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланиб, ватанимиз, халқимиз ҳаётидаги муҳим воқеанинг фаол иштирокчиси сифатида тараққиёт йўлимизни янада мустаҳкамлашга, Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишга, шу мақсад йўлида халқни бирлаштиришга қодир, деб билган муносиб номзодга овоз бердилар.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги муносабати билан Бухоро муҳандислик-технологиялари институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди.

1.jpgТадбирда адлия бошқармаси масъул ходимлари, институт ўқитувчи ва талабалари, муассаса, ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

Дарҳақиқат, Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, бугун Ўзбекистонимиз босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлини холисона баҳолар эканмиз, ўтган давр мобайнида биз эришган, дунё жамоатчилиги тан олган оламшумул ютуқ ва марралар, авваламбор, изчил ривожланаётган иқтисодиётимиз ва унинг барқарор ўсиш суръатлари, аҳоли фаровонлигининг йилдан - йилга ошиб, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў - эътиборининг тобора юксалиб бораётгани – буларнинг барчаси Конституциямизнинг асосига қўйилган, чуқур ва пухта ўйланган мақсад, тамойил ва нормаларнинг ҳаётбахш самараси десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Конституция асосида халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи қонунлар қабул қилишнинг ўзбекона йўли шаклланди.

Конституция асосида бутунлай янги, демократик бошқарув тизими яратилди, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи экани, давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши тамойили белгиланди. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга устуворлик берилди.

Бош Қомусимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

1.jpgУнга кўра ҳар ким эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Аҳоли бандлиги ҳамда тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бериш мақсадида вилоятимизда эркин иқтисодий зона ташкил қилиниши режалаштирилмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш - ислоҳотларнинг муҳим ва асосий йўналишларидан бирига айланди.

Суд инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя этишга хизмат қиладиган том маънодаги мустақил давлат институтига айлантирилди.

Жиноят процессининг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш кафолатланди.

1.jpgШунингдек, жамиятда адолат ва одил судловни таъминлаш орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида 2016 йил 21 октябрь куни “Суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни ишончли ҳимоя қилиш кафолатларни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентимиз фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида суд органлари ваколатини янада кенгайтириши ҳамда масъулиятини ошириши билан аҳамиятлидир.

Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда онгу-тафаккуридаги ўсиш суръатлари-Конституциямизда белгиланган қоида ва тамойиллар шарофатидандир.

Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар томонидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.