Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Қонунлар тарғиботи


Юксак ҳуқуқий маданият демократик-ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Зеро, фуқароларнинг қабул қилинаётган ва амалдаги қонунлар, қарорлар, фармон ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етиши ва ўзларининг ҳуқуқлари, бурчлари ва мажбуриятларини тўла-тўкис адо этиши, қонунларни ҳурмат қилиши ҳуқуқий-демократик давлатнинг муҳим шартидир.Биринчи Президентимиз И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда “Барча тузилмалар, аввало, мансабдор шахсларнинг қабул қилинаётган қонунларни ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш бўйича жавобгарлигини кучайтириш зарур”, дея таъкидлаб ўтган эдилар.

1.jpg

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўртасида тарғибот режа ва календарь режа тасдиқланган.

Ушбу календарь режага мувофиқ жорий йилнинг 13 декабрь куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасида адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, давлат бошқаруви органлари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-411-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Жиноят кодекси 1411-модда “Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланиши”, “Давлатга хоинлик қилиш” 157-модда 1-қисми диспозициясининг ўзбекча матни “Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш” янги таҳрирда баён этилганлиги, 1881-модда “Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият”, 2591-модда “Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик”, 461-модда “Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш”, 2101-модда “Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик”, 2154-модда “Архив иши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” каби бир қатор янги моддалар билан тўлдирилганлиги ҳақида гапириб ўтилди.

1.jpg

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, жумладан шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида; агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса; агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса; агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса; агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкинлиги, шунингдек 26-моддаси “чет эл фуқароси бўлган, ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан фарзандликка олинаётган бола бошқа давлат фуқаролигидан чиққан тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади” мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.