Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

ЮРИСКОНСУЛТЬ ТАЛАБИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ


ЮРИСКОНСУЛТЬ ТАЛАБИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

 

 Бухоро вилоят адлия бошқармасига Бухоро вилояти бўйича давлат архитектура қурилиш назорати инспекцияси юридик хизмати ходими А.Киличев мурожаат қилиб, ойлик иш ҳақига қўшимча ҳақ ва устамалар ҳамда мукофот пуллари тўлаб берилмаётганлигини билдириб, ушбу маблағларни ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Аниқланишича, А.Киличев инспекция бошлиғининг 2017 йил 29 августдаги 19-К-сонли буйруғига асосан инспекция ишга қабул қилиниб, у билан меҳнат шартномаси тузилган.

2018 йил февраль ойида малака ошириб, март ойида аттестациядан ўтган. Апрель ойида эса Адлия вазирининг буйруғига асосан “2-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражасига эга бўлган.

Шунингдек, ишлаган иш даврида инспекция фойдасига 100 млн.га яқин суд тартибида пул маблағлари ундирган.

Бироқ, инспекция томонидан махсус унвон – мартаба даражаси ва суд тартибида ундирилган пул маблағларидан мукофот пули тўланмаган.

Адлия бошқармасининг тегишли таъсир чораси натижасида инспекция томонидан юридик хизмат ходими А.Киличевга ҳар чоракда судгача ва суд тартибида ташкилот фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи ва 16 фоиз мартаба даражаси учун тўловлар ҳисобланиб, жами 6.800.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди.

 

 

Бухоро вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Ҳомид Ҳотамов