Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Қарздорлик асоссиз деб топилди.


Қарздорлик асоссиз деб топилди.

Адлия бошқармаси раҳбарияти томо­ни­дан Ромитан туман Газли шаҳарчасида
ўт­ка­зилган сайёр қабулда Ромитан туманида яшовчи фуқаро Ш.Йўл­до­шева иштирок этиб, “Ромитан­тумангаз” филиали ходимлари томонидан асос­сиз равишда 2 миллион сўм ҳисобланган газ қарз­дорлигидан норозилигини билдирди.

Бошқарма ходимлари томонидан мурожаат рўйхатга олиниб, муаллиф иштирокида мурожаатда кўрсатилган важлар жойига бориб батафсил ўрганиб чиқилганда, фуқаро Ш.Йўлдошеванинг табиий газдан қарздорлиги нотўғри ҳисобланганлиги, яъни мавжуд қарздорлик 2 миллион сўм эмас балки 54 минг сўм эканлиги аниқланиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

Ҳомид Ҳотамов