Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ


НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

 

“Фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида жорий йилнинг 28 август куни Бухоро вилоят адлия бошқармасида тадбир ўтказилди.

Унда вилоят адлия, солиқ, марказий банк бошқармаси, ННТлари раҳбар ва масъул ходимлари, ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмуни тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Шу билан бирга тадбир давомида ННТлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг қонуний асосда яратиб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат томонидан улар фаолиятини ривожлантириш борасида берилаётган кенг имтиёзлар, уларнинг мамлакатни модернизация қилишдаги ролини мустаҳкамлаш, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва Низом талабларига риоя этилиши бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, манфаатдор давлат органлари билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига доир муаммолари эшитилиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

ННТлар вакиллари томонидан ННТ фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Тадбир сўнгида 1 сентябрь – Мустақиллик куни муносабати билан ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашдаги самарали меҳнат ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол ҳаракат қилаётган вилоятдаги ННТларнинг масъул ходимлари Бухоро вилоят адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.