Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Олот туман ҳудудида Сайёр қабул ташкил этилди


Олот туман ҳудудида Сайёр қабул ташкил этилди

 

Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида кенга тарғиб қилиш  мақсадида 20 сентябрь куни Олот туманининг Усмоншайх маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, Олот туман адлия бўлими бошлиғи, Олот туман давлат нотариал идораси ва ФҲДЁ бўлими ходимлари, Олот туман давлат хизматлари маркази раҳбари, МФЙ раислари, туман ташкилотлари вакиллари ҳамда 50 га яқин фуқаролар иштирок этиб, қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа бир қатор қарорлар, уй-жой, коммунал, давлат хизматлари, бандлик ва иш билан таъминлаш соҳасидаги қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари, муаммолари эшитилди.

Тадбир натижаси бўйича фуқароларни қийнаб келаётган масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, бажарилиш муддатлари белгиланди.

Тадбир якунида худди шундай тарғибот тадбирлари ва қабуллар доимий ташкил қилиниши борасида келишиб олинди.

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими