Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ташкил этилган “Ҳуқуқий билимлар куни”




Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ташкил этилган “Ҳуқуқий билимлар  куни” шиори остидаги тадбир жорий йилнинг 12 октябрь куни ҳам  кўтаринки руҳда давом эттирилди.

Тадбирнинг 2-кунида ҳам  адлия ходимлари, адвокатлар, нотариуслар, давлат хизматлари маркази, кадастр, бандлик,  соғлиқни сақлаш ташкилотлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда 600 дан ортиқ аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида  давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан  20 дан ортиқ сайёр нотариал ҳаракатлар, давлат хизматлари марказлари томонидан 30 дан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди ҳамда 50 дан ортиқ фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан тайёрланган 50 турдаги  буклет ва флаерлар ҳамда ҳуқуқий маълумотларни кенг фойдаланишни тарғиб қилувчи “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” ижтимоий тармоғига уланиш тўғрисидаги 500 тадан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилди.

Майдонда жойлаштирилган плакатлар ва тарқатилган буклетларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада оширишга қаратилган маълумотлар халқчил тилда намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир давомида  адлия вазирлиги томонидан берилган тестлар 5 тоифага ажратилиб, тадбир иштирокчиларига хохишларига кўра тарқатилди. Тест саволлари натижаларига кўра 45 нафар фуқаролар ва ёшларга адлия бошқармаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилиб, қолган тадбир иштирокчиларига 300 дона қўлланмалар тарқатилди.   

Шунингдек, тадбир давомида  маданий тадбирлар, фольклор, миллий марказларнинг чиқишлари намойиш қилинди.

Тадбирда қатнашган меҳмонлар томонидан ўтказилган “Ҳуқуқий билимлар куни” ҳақида илиқ фикрлар билдирилиб, бу каби тадбирларни кейинчалик вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам доимий равишда ўтказиб борилишга келишиб олинди.