Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Сайёр қабул” ташкил этилди.


 “Сайёр қабул” ташкил этилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда аҳолига янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш  мақсадида, Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 9 ноябрь куни Шофиркон тумани Чандир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли ҳамда 789-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. 

Тадбир давомида масъул ходимлар Шофиркон тумани Чандир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Саноат ва миллий ҳунармандчилик касб ҳунар коллежи биносида қишлоқ аҳолиси билан учрашув ўтказиб, шундан сўнг Шофиркон тумани Чандир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларга уйма-уй юриб 50 дан ортиқ фуқаролар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан мурожаатлар сайёр тартибда рўйхатга олиниб, бажарилиш муддатлари белгиланди.

Шунингдек, туман адлия бўлими ходимлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича тумандаги мактабгача таълим ва тиббиёт бирлашмасининг аҳволи ҳам ўрганиб чиқилди.

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими