Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

“Сайёр қабул” ташкил этилди.


“Сайёр қабул” ташкил этилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда аҳолига янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш  мақсадида, Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 16 ноябрь куни Когон тумани Хўжаякшаба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли ҳамда 789-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. 

Тадбир давомида масъул ходимлар Когон тумани Хўжаякшаба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3-сонли умумий ўрта-таълим мактаби биносида МФЙ фаоллари билан учрашув ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан мурожаатлар сайёр тартибда рўйхатга олинди.

Бундан ташқари, Сорғун, Ойнасоз ва Элоч кишлоғида уйма-уй юриб қишлоқ аҳолиси билан учрашиб, уларнинг мурожаатларига асосан жами 108 та хонадонга суюлтирилган газ етказилиши таьминланди.

Шунингдек, туман адлия бўлими ходимлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича тумандаги мактабгача таълим ва тиббиёт бирлашмасининг аҳволи ҳам  ўрганиб чиқилди.

 Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими