Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари юзасидан М А Ъ Л У М О Т



 

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2018 йил давомида
854 та (43 та ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид,
16 та нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 8 та юридик хизматлар фаолиятига оид, 441 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 216 та нотариат, адвокатура фаолиятига оид, 130 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 641 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 407 та мурожаат ёки 63 фоизи қаноатлантирилган.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид ҳал этилган мурожаатларнинг 70 фоизи (21 та), нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид мурожаатларнинг 93 фоизи (15 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 68 фоизи
(173 та), нотариат, адвокатура фаолиятига оид мурожаатларнинг 60 фоизи (131 та) қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Бундан ташқари, 227 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 126 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. Шунингдек, бошқармага келиб тушган 92 та мурожаат туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал этилган.

Келиб тушган мурожаатларни 108 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган, 489 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 154  таси жойига чиқиб ўрганилган, 629 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.

 

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га
(1008) 2018 йил давомида жами 59 та (Нотариат ва адвокатурага оид
9 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 45 та ва бошқа соҳаларда 5 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 28 таси ёки
50 фоизи қаноатлантирилиб, 27 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

 “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнининг 19 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган ҳамда 36 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида жойига чиқиб ўрганилган.

Бошқарма раҳбариятининг шахсий қабулларида 2018 йилда 19 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.

Шунингдек, Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида 2018 йил I ва II ярим йиллигида туманларнинг чекка ҳудудларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадваллари тасдиқланган. Мазкур сайёр қабул қилиш жадваллари бошқарма биноси кириш жойидаги стендга ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 27 февраль куни Бухоро туманида, 29 март куни Пешку тумани Жонгелди МФЙ, 19 апрель куни Ромитан тумани Қизилравот МФЙ, 14 май куни Ғиждувон тумани Ғишти МФЙ, 25 май куни Ромитан тумани Газли шаҳри, 21 июнь куни Ғиждувон тумани Зафаробод МФЙ, 15 август куни Жондор тумани Хумин МФЙ, 20 сентябрь куни Олот тумани Усмоншайх МФЙ, 12 октябрь Пешку тумани Маҳаллаи Миришкор МФЙ, 2 ноябрь куни Бухоро тумани Боғикалон МФЙ, 9 ноябрь куни Шофиркон тумани Чандир МФЙда, 16 ноябрь куни Когон туман Хўжаякшаба МФЙ, 23 ноябрь куни Қоракўл тумани Янгиқальа МФЙ,
14 декабрь куни Ромитан тумани Ромитан МФЙ ҳудудларида бошқарма раҳбариятининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр қабул кунлари ташкил қилиниб, мазкур сайёр қабул кунлари ҳақидаги маълумотни ҳудуддаги аҳолига етказиш мақсадида ҳудуддаги газеталарида ҳамда маҳаллий “Истиқлол ТВ” ва Бухоро вилоят телерадиокомпаниялари орқали эълонлар берилди.

Мазкур сайёр қабуллар жараёнида жами 192 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 98 таси қаноатлантирилди,
53 таси тегишлилиги бўйича юборилди ва 41 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

III. Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 441 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 343 таси ҳал этилган бўлиб, 173 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 68 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 20 тақдимнома, 12 даъво аризаси,
2 та маъмурий ва 2 та жиноий таклиф киритилган.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 6 нафар ходим интизомий, 1 нафар жиноий, 2 нафар маъмурий жавобгаликка тортилиб,
 260 416 400 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 4 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:

-         меҳнат низолари юзасидан 28 та

-         ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан 57 та

-         уй-жойга доир қонунлар юзасидан 13 та

-         ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 12 та

2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами
43 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
30 таси ҳал этилган бўлиб, 21 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 70 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 3 та тақдимнома, 3 та огоҳнома киритилган.

IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб натижалари бўйича:

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши бўйича:

Шикоятлар бўйича:

2018 йил давомида жами 2178 та шикоят келиб тушган бўлса, шулардан 1636 таси (75%) қаноатлантирилган, 327 тасига (15%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 205 таси (1%) тааллуқлиги бўйича бошқа идораларга юборилган.

Шикоятларнинг хусусияти бўйича:

меҳнат низолари юзасидан 879 та (584 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида);

ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 53 та;

уй-жой масаласида 52 та;

коммунал тўловлар юзасидан 31 та;

ерга доир масалалар бўйича 27 та;

бошқа масалалар бўйича 155 тани ташкил этмоқда.

Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

2018 йил давомида 924 та ариза келиб тушган бўлиб, 642 таси (69%) қаноатлантирилган, 142 (15%) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 137 таси (14%) тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Аризаларнинг хусусияти бўйича:

қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш юзасидан 130 та;

бошқа масалада 792 та аризалар келиб тушган.

Бўлимлар томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 1904 та мурожаат қайд қилинган, 499 таси шахсий қабул пайтида, 1405 таси сайёр қабул жараёнида мурожаатлар қайд қилинган.

Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг
1482 таси қаноатлантирилган, 234 тасига тушунтириш берилган, 182 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 112 тақдимнома, 521 даъво аризаси,
13 та маъмурий ва 4 та жиноий таклиф киритилган.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 16 нафар ходим интизомий, 3 нафар жиноий, 8 нафар маъмурий жавобгаликка тортилиб,
 3 276 308 минг сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 22 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.

Келиб тушган мурожаатларни қаноатлантириш даражаси бўйича Олот туман (231/222), Когон туман (154/141), Ромитан туман (187/164), Ғиждувон туман (282/235), Когон шаҳар (206/164), Вобкент туман (205/153) адлия бўлимлари томонидан яхши кўрсаткичларга эришилганлиги кузатилди.