Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайёр қабул – халқ билан мулоқотнинг самарали усули.


Сайёр қабул – халқ билан мулоқотнинг самарали усули.

Жорий йилнинг 24 январь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва Жондор туман адлия бўлими томонидан Жондор туманидаги “Янги обод” МФЙда аҳолининг муаммолари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиқлари аҳоли билан очиқ мулоқот олиб бордилар.

200 дан ортиқ фуқароларни қамраб олган сайёр қабулда адлия ходимлари томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 461-сон қарорининг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан маъруза қилинди.

Шунингдек, фуқаролардан уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг таъмирга муҳтожлиги ва коммунал соҳалар, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик масалалари юзасидан
 19 та мурожаатлар қабул қилинди. 30 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 




Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими