Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Сайёр қабул ташкил этилди.


Сайёр қабул ташкил этилди.

 

Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2019 йил I ярим йиллигида туман(шаҳар)ларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ жорий йил 29 январь куни Когон шаҳрининг Истиқлол ва Бунёдкор маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда Когон шаҳрининг Истиқлол, Бунёдкор ва А.Темур маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан жами 50 га яқин фуқаролар иштирок этди. Фуқароларга уларни қизиқтирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда уларнинг мурожаатлари, муаммолари эшитилди.

Тадбирда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Тадбир натижаси фуқаролар мурожаатлари тушунтиришлар берилди ва фуқароларни қийнаб келаётган масалалар бўйича ўн иккита мурожаат рўйхатга олиниб, бажарилиш муддатлари белгиланди.

 




Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими