Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т


Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат ва адвокатура органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йил 1-чораги давомида 346 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

         Келиб тушган мурожаатларнинг 294 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 177 та мурожаат ёки 60 фоизи қаноатлантирилган. 119 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 31 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. Шунингдек, бошқармага келиб тушган 53 та мурожаат туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал этилган.

       Келиб тушган мурожаатларни 29 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган, 238 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 173 таси жойига чиқиб ўрганилган, 241 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

         Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2019 йил 1-чораги давомида жами 15 та (Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид 1 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 14 та ) мурожаатлар келиб тушган. “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси ёки 50 фоизи қаноатлантирилиб, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнининг 1 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган ҳамда 3 таси мурожаат қилган фуқаро иштирокида жойига чиқиб ўрганилган. 1 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотга юборилган бўлса, 6 та мурожаат қолдиқда бўлиб, бўлимлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва юридик хизматлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар муносабатларига оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 42 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 9 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 2 та) ва 400 та огоҳнома киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 30 тани ташкил қилиб, шундан 3 таси вазифасидан озод қилинган. 9 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 17 та тақдимнома тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил 1-чораги давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 90 млн 183 минг сўмлик 34 та даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 604 минг сўмлик 3 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган. Киритилган даъво аризаларнинг 3 млн. 757 минг сўмлик 4 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

V. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича.

Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 61 та идоралар фаолияти ўрганилди. 52 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 169 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан, 28 тасини қонун ҳужжатлари, 49 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, 58 тасини Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 25 тасини идоравий норматив ҳужжатлар, 9 тасини халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этди. Ҳисобот даврида 69 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 2 маротаба маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 10 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилди. Ўтказилган таҳлиллар натижасида 28 та қонун ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланди.

Шунингдек, вилоятдаги кенг аҳоли ўртасида ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид муаммоларни аниқлаш бўйича 3 маротаба сўровлар ўтказилди. Ушбу сўровларда жами 1057 нафар аҳоли иштирок этди. Сўровлар натижалари ҳақида вазирликка белгиланган тартибда ахборот берилди.

VI. Бошқарманинг нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бўлим томонидан 2019 йил биринчи чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 23 та ариза кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 4 таси қаноатлантирилди, 15 таси рад қилинди, 4 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 3 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 1 та қайта давлат рўйхатига, шунингдек 1 та ННТнинг рамзи давлат рўйхатига олинди.

VII. Бошқарманинг ҳуқуқий хизматни давлат томонидан тартибга солиш йўналиши фаолияти бўйича:

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган 34 та давлат нотариал нотариуслари вилоятдаги 540 та маҳаллага бириктирилган. Бириктирилган нотариуслар хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар ўртасида ерга, унга эгалик, ворислик ва мерос ҳуқуқи юзасидан тегишли тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Хусусан, 31.03.2019 йил ҳолатида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 200 га яқин маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилди ҳамда нотариал ҳаракатларни ўша жойнинг ўзида амалга оширилиши тизими йўлга қўйилди, натижада мазкур учрашувларда давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 616 та нотариал ҳаракат сайёр тартибда расмийлаштирилди.

VIII. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2019 йилнинг 1-чораги давомида адлия бошқармасига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 15 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилиб, қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилганлиги сабабли розилик имзоси қўйилди.

Бошқарма томонидан 2019 йилнинг 1-чораги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари расмий нашрларда эълон қилинди.

Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида 2019 йилнинг 1-чораги давомида жами 7 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил
14 мартдаги “Юридик хизмат фаолиятига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияларининг таркиби тасдиқланган бўлиб, 2019 йилнинг 1-чораги давомида 37 нафар юридик хизмат ходими суҳбатдан ўтказилди ва 3 нафари суҳбатдан ўтмаган деб топилди.

Шунингдек, 7 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилди, шундан 6 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтган деб топилиб гувоҳномалар берилди, 1 нафари эса аттестациядан ўтмаган деб топилди.

IX. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2019 йил 1-чораги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 25 та таклиф киритилган.

2019 йилнинг 1 чораги давомида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 509 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 86 таси ОАВ орқали (11 та телевидение, 24 та радио, 27 та газета ва журналларда ҳамда 24 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 387 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот шундан (35 та маъруза, 63 та давра суҳбати, 13 марта семинар ва 276 та уйма-уй юриб) ўтказилган тадбирларни ташкил этди.

Мазкур тадбир ва ОАВлар орқали амалга оширилган чиқишларда қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, 36 турдаги 787 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.

Шунингдек, ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланиш мақсадида «Facebook» ижтимоий тармоғида Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг саҳифа ва гуруҳлари очилиб, бугунги кунга қадар 24 дан ортиқ бошқарма томонидан амалга оширилган тарғибот тадбирлари, янгиликлар, кўриб чиқилган мурожаатлар, рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар, эълонлар ва бошқа маълумотлар жойлаштирилди.

Бошқарманинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Бухоро адлия билан мулоқот” гуруҳида 2900 дан ортиқ аъзо, Бухоро вилоят адлия бошқармаси саҳифасида эса 250 дан ортиқ кишининг аъзолиги таъминланди.