Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил 1-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан МАЪЛУМОТ.


Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йил 1-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йил 1-чораги давомида 346 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 294 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 177 та мурожаат ёки 60 фоизи қаноатлантирилган. Шунингдек, бошқарма бўлимлари томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган 53 та мурожаат кўриб чиқилиб қаноатлантирилган.      

Бундан ташқари, 119 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 31 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. Шунингдек, бошқармага келиб тушган 53 та мурожаат туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал этилган.

Келиб тушган мурожаатларни 29 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган, 238 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 173 таси жойига чиқиб ўрганилган, 241 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2019 йил 1-чораги давомида жами 15 та (Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид 1 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 14 та ) мурожаатлар келиб тушган. “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси ёки 50 фоизи қаноатлантирилиб, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнининг 1 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган ҳамда 3 таси мурожаат қилган фуқаро иштирокида жойига чиқиб ўрганилган. 1 мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотга юборилган бўлса, 6 та мурожаат қолдиқда бўлиб, бўлимлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бошқарма раҳбариятининг шахсий қабулларида 2019 йил 1 чоракда 17 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Шунингдек, Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида 2019 йил I ва II ярим йиллигида туманларнинг чекка ҳудудларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадваллари тасдиқланган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 24 январь куни Жондор тумани Янгиобод МФЙ, 29 январь куни Когон шаҳри Истиқлол МФЙда, 20 февраль куни Қоровулбозор тумани Бўстон МФЙда, 21 февраль куни Ромитан тумани Қизилравот МФЙ ва Қоракўл тумани Деҳқонобод МФЙ, 14 март куни Шофиркон тумани Калон МФЙ ҳудудларида бошқарма раҳбариятининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр қабул кунлари ташкил қилиниб, мазкур сайёр қабул кунлари ҳақидаги маълумотни ҳудуддаги аҳолига етказиш мақсадида бошқарманинг расмий веб-сайтига ҳамда “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ёритилди.

Мазкур сайёр қабуллар жараёнида жами 59 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 15 та мурожаат қаноатлантирилди, 34 та мурожаат бўйича эса мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва қолган 10 мурожаат ваколат доирасида кўриб чиқиш учун тегишли давлат ташкилотлари ва органларига юборилган.

III. Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 163 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 83 таси ҳал этилган бўлиб, 42 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 50% ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 9 тақдимнома, 3 даъво аризаси,
2 та маъмурий таклиф киритилган.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 9 нафар ходим интизомий, 2 нафар маъмурий жавобгаликка тортилиб, 432 956 800 сўм ундирилиши таъминланган.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:

-меҳнат низолари юзасидан 15 та

-ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан 12 та

-уй-жойга доир қонунлар юзасидан 5 та

-солиқ соҳасига оид қонун ҳужжатлари юзасидан 2 та

2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами 49 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 35 таси ҳал этилган бўлиб, 26 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 74 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 2 та тақдимнома, 7 та огоҳнома киритилган.

IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб натижалари бўйича:

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади.

Жумладан, шикоятлар бўйича:

2019 йил 1-чоракда жами 635 та шикоят келиб тушган бўлса, шулардан 448 таси (87%) қаноатлантирилган, 66 тасига (13%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 10 таси (1,5 %) тааллуқлиги бўйича бошқа идораларга юборилган.

Шикоятларнинг хусусияти бўйича:

Меҳнат низолари юзасидан 403 та (345 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида);

Ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 23 та;

Уй-жойга доир қонун ҳужжатлари бўйича 65 та;

Коммунал тўловлар юзасидан 21 та;

Ерга доир масалалар бўйича 12 та;

Бошқа масалалар бўйича 111 тани ташкил этмоқда.

Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

2019 йилнинг 1-чорагида 479 та ариза келиб тушган бўлиб, 402 таси (81%) қаноатлантирилган, 77 (19%) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 33 таси (7%) тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Аризаларнинг хусусияти бўйича:

Қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш юзасидан 100 та;

Бошқа масалада 378 та аризалар келиб тушган.

Бўлимлар томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 1009 та мурожаат қайд қилинган, 282 таси шахсий қабул пайтида, 727 таси сайёр қабул жараёнида мурожаатлар қайд қилинган.

Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 730 таси қаноатлантирилган, 125 тасига тушунтириш берилган, 38 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 104 тақдимнома, 199 даъво аризаси, 17 та маъмурий ва 1 та жиноий таклиф киритилган.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 20 нафар ходим интизомий, 12 нафар маъмурий жавобгаликка тортилиб,127 млн. 540 минг сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 12 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.