Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ёшлар гиёҳвандликка йўқ дейди!





Инсоният тараққиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳали-ҳамон сақланиб қолмоқда. Шулардан бири гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ иллатлардир.

Гиёҳвандликка қарши ку­рашишда ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқотнинг ўзига хос ўр­ни бор. Адлия органлари ва муассасалари томонидан ҳам бу борада аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 25 апрель куни Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича минтақавий комиссиясининг ““Вилоятдаги таълим муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этилишини олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида, Қоровулбозор туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат этиш бўйича минтақавий комиссия билан ҳамкорликда “Ёшлар гиёҳвандликка йўқ дейди!” шиори остида Қоровулбозор туманидаги 7-сон ўрта умумтаълим мактабининг 150 дан ортиқ юқори синф ўқувчилари иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига адлия ходимлари томонидан ҳукуматимиз томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш билан бирга гиёҳвандлик воситалари истеъмолининг одам саломатлигига ва жамиятга салбий таъсири ҳамда асоратлари ҳақида тўҳталиб, “Гиёҳвандлик – аср вабоси”, “Бир марта ҳам татиб кўрма!” “Тўғри йўлни танла” каби мавзуларда тайёрланган буклет ва флаерлардан 80 дона тарқатилди.

 

Бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими