Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Акамдан қолган меросга мен ҳам ворис бўла оламанми?


САВОЛ: Биз оилада 2 ака-укамиз. Ота-онам вафот этганлар. 2018 йилда акам ҳам йилда вафот этдилар. Акамдан Бухоро шаҳаридаги уй-ҳовли мерос бўлиб қолди. Акамнинг хотини ҳам вафот этган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор, лекин жиянларим ҳозирда Россия давлатига ишлаш учун узоқ муддатга кетганлиги сабабли меросни ўзимнинг номимга расмийлаштирсам бўладими?

Бухоро шаҳри, Ў.Авезов.

 

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 1135-моддасида мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўлишлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунга кўра акангизнинг фарзандлари биринчи навбатдаги меросхўрлар бўлганлиги сабабли улар меросни расмийлаштириш масаласида нотариал идорага мурожаат қилишлари лозим.

Биринчи навбатдаги меросхўрларнинг мерос қабул қилиш ёки қабул қилмаслик масаласи ҳал этилгунга қадар Сизнинг номингизга меросни расмийлаштиришни имконияти мавжуд эмас.

 

Саволга Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси М.Сатторова жавоб берди