Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қўшнимнинг уйига мендан олган қарзини қайтаргунга қадар тақиқ қўйишим мумкинми?


САВОЛ: Қўшним мендан 50 миллион сўм қарз олган эди. Унга ишонганлигим сабабли қарз шартномасини расмийлаштирмаганман. Унинг номида икки хонали уй бор ва у ушбу уйини сотиб бошқа шаҳарга кўчиб кетмоқчи эканлигидан хабар топдим. Қўшнимнинг уйига мендан олган қарзини қайтаргунга қадар бошқа бировга расмийлаштирмаслиги учун бирон бир чеклов ёки тақиқ қўйишим мумкинми?

                                                        Бухоро шаҳри, Р.Жўраев.

 

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашиш учун судга мурожаат қилиш истагидаги бошқа манфаатдор шахснинг аризасига кўра нотариал ҳаракатни амалга ошириш бир маротаба кўпи билан ўн кун муддатга кечиктирилиши мумкин. Агар бу муддат ичида ариза тушганлиги ҳақида суддан маълумот олинмаса, нотариал ҳаракат амалга оширилиши лозим.

Бир манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашаётган бошқа манфаатдор шахсдан ариза тушганлиги тўғрисида суддан маълумот олинган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга ошириш мазкур иш судда ҳал бўлгунига қадар тўхтатиб турилади.

   Саволга Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси М.Сатторова жавоб берди