Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Автотранспортни бошқариш учун берилган ишончномани ЙҲХДХга рўйхатга қўйиш тартиби қандай?


Савол:   Яқинда отам ўзларига тегишли бўлган автомашиналарини менга бошқариш ва фойдаланиш учун нотариал идора орқали ишончнома бердилар. Ушбу ишончномани ЙХХБда рўйхатга қўйиш тартиби қандай?

                                                                           Бухоро тумани, Б.Ярашев

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 07 мартдаги 38-сон қарорига асосан илгари автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар фуқароларнинг ўзи томонидан тегишли ҳудудий ЙҲҲДХ органларига ҳисобга қўйиш учун 10 кун муддат ичида тақдим этилиши лозим эди.

2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 863-сон қарорига асосан ушбу турдаги ишончномалар йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати (ЙҲҲДХ) органларида ҳисобга қўйиш учун бевосита нотариуслар ва консуллар томонидан Ягона автоматлаштирилган тизим орқали электрон тартибда юборилади, яъни фуқароларнинг ушбу масала бўйича ортиқча оворагарчилигига чек қўйилди.

 

                             Саволга Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси

Д.Бозорова жавоб берди