Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ҳар бир болага меҳр, эътибор.


Бухоро туманида яшовчи фуқаро А.Тойировани фарзандини даволаш учун Республика болалар психоневрология шифохонасига имтиёзли ордер олишда, дори-дармон билан таъминлашда, моддий ёрдам ажратиш ҳамда иш билан таъминлашни сўраб қилган мурожаатини вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, Бухоро туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг “Фуқароларни ишсиз деб эътироф этиш масалалари бўйича комиссия”нинг жорий йилнинг 9 апрелдаги 23-сонли мажлис баённомасига асосан 2019 йил 9 апрелдан бошлаб, ҳар ойда 223003 сўм миқдорида ишсизлик нафақаси тўланиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 44-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан моддий ёрдам тайинланиши таъминланди.

Бундан ташқари, Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Республика болалар психоневрология шифохонасига фарзандини имтиёзли даволаниши учун 12.04.2019 йилда 118-сонли имтиёзли ордер ажратилди ҳамда адлия бошқармаси томонидан дори-дармон ва моддий ёрдам берилиб мурожаат қаноатлантирилди.

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи Т.Азимов