Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ўзбекистон – умумий уйимиз


Маълумки, Ўзбекистонда турли миллат вакиллари ўзбек халқининг ташвишу қувончларига шерик бўлиб, урф-одатлари чамбарчас боғланган ҳолда, яшаб келмоқдалар.

"Ўзбекистон — умумий уйимиз" — дўстлик фестивали миллатлар ва динлар аро ҳамжиҳатлик анъаналарини сақлаб қолиш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган. Бу мамлакатимизда инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари асосида олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг ўзига хос кўзгусидир.

Жорий йилнинг 10 май куни Бухоро давлат университетида маданият ва дўстлик фестивали доирасида “Ўзбекистон –умумий уйимиз” шиори остида “Ҳаркатлар стратегиясининг миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашда ўрни ва аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси, муассаса, корхона ва ташкилотлар ходимлари, миллий маданий марказлар ва бошқа жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Бухоро вилоят адлия бошқармасининг масъул ходими томонидан “Миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигининг муҳим масалалари” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Тадбир давомида вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари томонидан ташкил этилган концерт дастури давра суҳбатига байрамона файз олиб кирди.

 

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлар

бўлими бошлиғи Ж.Тилавов