Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сайёр қабуллар мурожаатлар ечимига хизмат қилмоқда.


Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг “2019 йилнинг 1-ярим йиллигида туман(шаҳар)ларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали”га мувофиқ жорий йилнинг 10 май куни Ғиждувон туманининг Пахтаобод маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда Пахтаобод маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан жами 50 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди. Фуқароларга уларни қизиқтирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларнинг мурожаатлари, муаммолари эшитилди.

Тадбир давомида фуқароларнинг мурожаатларига батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқароларни қийнаб келаётган масалалар бўйича мурожаатлари рўйхатга олинди ва, бажарилиш муддатлари белгиланди.