Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия аралашгач мурожаат қаноатлантирилди.


Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Ш.Ҳасановнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ишдан асоссиз равишда бўшатилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, фуқаронинг муқаддам шу мазмундаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қилган мурожаати туман Давлат ҳуқуқ инспекторининг маълумотномасига кўра фуқаро билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаганлиги маълум қилинган.

      Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро Ш.Ҳасанов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда огоҳлантириш муддатига амал қилмаганлиги ҳамда ўрганиш кунига қадар буйруқ нусхаси ва меҳнат дафтарчаси берилмаганлиги аниқланди.

    Фуқаронинг манфаатида ишга тиклаш, компенсация ва етказилган маънавий зарарни ундириш бўйича тегишли судга даъво аризаси киритилиб, суд қарорига асосан меҳнат шартномаси бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилиниб, фуқаро ишга тикланди ҳамда мажбурий прогул кунлари учун 2 658 360 сўм иш ҳақи ва 495 360 сўм маънавий зарар ундирилди.

Бундан ташқари, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан интизомий ва маъмурий жазо чоралари қўлланилиши таъминланди.

 

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ходими

Туйғун Азимов