Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

БУХОРО ВИЛОЯТИ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ.


 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018-ЙИЛ 13-АПРЕЛДАГИ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» ГИ
3666-СОН ҚАРОРИ БИЛАН БУХОРО ВИЛОЯТИ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИ
ТАШКИЛ ЭТИЛГАН.


Мазкур қарорга асосан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик коллежлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича, кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ, уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли бўлади.

- Юридик коллежга қабул қилиш муддатлари: Абитуриентларнинг юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари қабул комиссияси томонидан 1-июньдан 20-июньгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Юридик коллежларга қабул қилишда абитуриент қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни шахсан тақдим этади:

- Ариза;

- Паспорт нусхаси;

- Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси;

- 3,5 х 4,5 см ўлчамли 6та рангли фотосурат.

Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш Адлия вазирлиги томонидан танлов натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш бўйича танловлар ёзма шаклида 1-июльдан 10-июльгача бўлган муддатда «Ҳуқуқшунослик» ва «Она тили ва адабиёти» фанлари бўйича ўтказилади.

Юридик коллежга ҳужжатлар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади:

·         Давлат хизматлари бўйича юрист

·         Кадрлар масалалари бўйича юрист

·         Шартномавий масалалар бўйича юрист

·         Нотариат бўйича юрист

·         Адвокатура бўйича юрист

·         Ижро иши бўйича юрист

Коллежда 150 ўринли ошхона ҳамда 300 ўринли барча қулайликларга эга бўлган ўқувчилар турар жойи биноси мавжуд бўлиб, эҳтиёжи бор ўқувчиларнинг мурожаатига асосан жойлаштирилади.

Манзилимиз: Бухоро шаҳри, И.А.Каримов кўчаси 4-уй.

Маълумот учун тел: +99865.223-72-22; +99890.710-77-40.