Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Бухоро шаҳрида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” доирасида “Адлия сайли” бўлиб ўтди.


Фуқароларнинг дарду ташвишини, уларни қийнаётган ҳуқуқий муаммоларни эшитиш ва ҳал этиш, улар билан ҳамнафас бўлиш, уларга қабул қилинаётган қонунларни ҳалқчил, оддий тилда ҳамда жойига чиққан ҳолда тушунтириш, шунингдек, фуқароларнинг давлат органларидан рози бўлишлари учун бор имкониятлардан тўлалигича фойдаланиш мақсадида, жорий йилнинг 15 май куни Бухоро шаҳрининг “Фитрат” боғида “Ҳуқуқий ахборот куни” доирасида сайл бўлиб ўтди.

Сайл эрта тонгдан карнай-сурнайлар садоси остида бошланди. Мазкур тадбирда нафақат адлия органлари балки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, бандликка кўмаклашиш, банк ва бошқа идоралар ходимлари ўз фаолиятини тарғиб қилишга ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган кўргазмалари материаллар билан ҳам иштирок этишди.

Тадбир давомида аҳолини қизиқтирган саволларга адвокатлар, нотариуслар томонидан жавоблар берилиб, нотариуслар томонидан 6 нафар фуқарога сайёр нотариал ҳаракатлар қайд этилиб, 20 нафардан ортиқ фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, мазкур тадбир давомида “Китобхонлик кунлари” акцияси доирасида тадбир иштирокчилари ўртасида викторина ўтказилиб, викторина ғолибларига Конституция, бадиий-публицистик ва болалар адабиёти китобларидан 50 дона топширилди.

Бундан ташқари, фуқароларга нотариат, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича тайёрланган 100 дан ортиқ буклет ва флаерлар, шунингдек ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилувчи “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” канали ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали ҳақидаги
100 дан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилди.

 








Бухоро шаҳар адлия бўлими