Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ


 

Жорий йилнинг 16 май куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Ромитан туманидаги “Қўрғон” МФЙ ҳудудида аҳоли ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахматов томонидан ҳудуд аҳолиси билан уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан очиқ мулоқот олиб борилди.

50 дан ортиқ фуқароларни қамраб олган мазкур сайёр қабулда адлия ходимлари томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига уланиш тавсия қилиниб, бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” портали расман иш бошлаганлиги, ушбу портал орқали меҳнат, оила, ижтимоий ҳимоя, солиқ, уй-жой, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳалардаги қонунчилик ҳақида маълумот олиш мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида уй-жой, ер ажратиш, газ таъминоти, моддий ёрдам масалалари юзасидан 13 та мурожаатлар қабул қилиниб, 20 дан ортиқ мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 





                                               Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими.