Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Адлия аралашгач солиқ қарздорлиги қайта ҳисобланиши таъминланди.


Ромитан туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Б.Буронов ва бошқаларнинг туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан ер солиғи нотўғри ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган мурожатлари ўрганиб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган “2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандида хатлов ишлари тугаллангач ва туман (шаҳар) ҳокими томонидан тегишли қарор қабул қилингач, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ, белгиланган шаклда кўчмас мулк объектларнинг хатловдан ўтказиш натижалари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш бўйича амалга оширилган чораларнинг йиғма жадвали тузилиши ва ўн кун мобайнида қоғоз ва электрон кўринишда туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг талабларига туман кадастр бўлими томонидан риоя этилмаганлиги боис, фуқаролар томонидан ўзи яшаб келаётган реал ер майдонига солиқ тўлаб келинаётган бўлса-да, Давлат солиқ инспекцияси томонидан Б.Бўроновга 16 сотих ер майдони ўрнига 26 сотих ер майдони учун, худди шундай З.Саидовга 10 сотих ер майдони ўрнига 28 сотих, Н.Сафаровга 12 сотих ер майдони ўрнига 16 сотих, Ф.Сафаровга 16 сотих ер майдони ўрнига 36 сотих, Ф.Тўхтаевага 25 сотих ер майдони ўрнига 41 сотих ер майдонларига ер солиғи ҳисобланиб талабнома юборилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан адлия бўлими аралашгач туман кадастр бўлимидаги ноақликлар бартараф этилиб, юқорида номлари қайд этиб ўтилган фуқаролар ўзи яшаб келаётган реал ер майдонига нисбатан солиқ суммалари қайта ҳисобланиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

 Ромитан туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ж.Ражабов