Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

УЙ АЖРАТИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ


Бухоро шаҳар Алпомиш кўчаси 13/2-уй 8-хонада яшовчи фуқаро С.Бурханова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг Бухоро вилоятида қилган сайёр қабулида мурожаат қилиб, 2-гуруҳ ногирони эканлиги ва уй-жой билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраган.

Фуқаро С.Бурханованинг мазкур мурожаати адлия бошқармаси, Бухоро шаҳар адлия бўлими ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги уй-жой масалалари бўйича жамоатчилик гуруҳи билан ҳамкорликда муаллиф иштирокида ўрганиб чиқилиб, фуқарога Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида жойлашган 16-сонли оилавий ётоқхонанинг 16-хонасини ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, мурожаат муаллифига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасига мувофиқ яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. 28-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

 

Бухоро вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Ҳ.Ҳотамов