Боғланиш

Телефон
(+998 65) 223-78-51

Электрон манзил
buxoro@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

20

Ҳурматли фуқаролар ҳамда корхона ташкилот муассасалари ходимлари диққатига


Бухоро вилоят адлия бошқармаси аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, Сизларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича инновацион усулда тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида, “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳасини эълон қилади.

Бунда сиздан Бухоро вилоят адлия бошқармаси, шу жумладан туман (шаҳар) адлия бўлимларига ёзма равишда хат юборишингиз талаб этилади.

 

Мурожаатларингизда қуйидагиларни акс эттиришингиз лозим:

тарғибот ташкил этилиши лозим бўлган манзил;

тарғибот мавзуси ва тадбир давомийлиги вақти;

тадбир ўтказилиши режалаштирилаётган кун;

иштирокчилари ҳақида умумий маълумот (ёши, касби ва бошқалар);

тадбир иштирокчиларининг сони (камида 10 киши).

 

Сизнинг юборган сўровларингиз асосида ҳар ойда тарғибот графиги тасдиқланиб, мазкур гарфик асосида малакали ҳуқуқшунослар томонидан сиз сўраган мавзу бўйича интерактив усулда ҳуқуқий маърузалар қилинади.

 

Бундан ташқари, “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаларини янада самарали ташкил этиш мақсадида, соҳага адлия бўлимлари томонидан тадбир мавзусидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий ҳокимликлардан, ички ишлар, кадастр хизмати, солиқ, бандлик, соғлиқни сақлаш, ФҲДЁ, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва бошқа соҳа вакиллари ҳамда нотариуслар ва адвокатлар ҳам жалб қилиниши ҳақида маълум қилинади.

 

“Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси доирасида сўровларни қуйидаги манзилларга юборишингиз мумкин:

 



Ташкилот номи

Манзили

Электрон почтаси

1

Бухоро вилоят адлия бошқармаси

Бухоро ш, И.Мўминов кўчаси 28 уй

n.djurayeva@adliya.uz

2

Бухоро шаҳар

Бухоро ш,Ибн Сино кўчаси 2 уй

buxoro-sh@adliya.uz

3

Бухоро туман

Бухоро тумани,Гулобод кўчаси 10 уй

buxoro-t@adliya.uz

4

Жондор туман

Жондор тумани,М.Таробий кўчаси

jondor-t@adliya.uz

5

Қоракўл туман

Қоракўл тумани,Улуғбек кўчаси 4 уй

qorakul-t@adliya.uz

6

Олот туман

Олот тумани,Дўстлик кўчаси 52

olot-t@adliya.uz

7

Когон шаҳар

Когон шаҳри,А.Темур кўчаси 3 уй

kogon-sh@adliya.uz

8

Когон туман

Когон шаҳри,А.Темур кўчаси 3 уй

kogon-t@adliya.uz

9

Қоровулбозор туман

Қоровулбозор тумани, Мустақиллик кўчаси 1/4 уй

qorovulbozor@adliya.uz

10

Вобкент туман

Вобкент тумани,Ғалаба кўчаси

vobkent-t@adliya.uz

11

Шофиркон туман

Шофиркон тумани,Шофиркон кўчаси 108 уй

shofirkon-t@adliya.uz,

12 

Пешкў туман

Пешкў тумани,Мустақиллик кўчаси 6 уй

peshku-t@adliya.uz

13

Ромитан туман

Ромитан тумани,Бухоро кўчаси 5 уй

romitan-t@adliya.uz

14

Ғиждувон туман

Ғиждувон тумани, Ю.Ҳамадоний кўчаси 10 уй

gijduvon-t@adliya.uz