Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ФУҚАРОНИНГ ОВОРАГАРЧИЛИГИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ.


Бухоро вилоят Пешкў туман адлия бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Пешкў туман “Куёвхўжа” маҳалла фуқаролар йиғини “Куёвхўжа” қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳамроев Бобомурод Абдуллоевич   II-гуруҳ ногиронларига автомобил бензини сотиб олиш учун ойлик пул компенсацияси тайинлашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан  ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги “Автомобил бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида”ги 223-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, енгил автомобил, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлган меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари бензин сотиб олишда харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси олиши кўрсатилган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан фуқаро Б.Ҳамроевнинг номида бўлган “COBALT” русумли 80W282NA давлат рақамли  енгил авторанспорт воситаси учун бензин сотиб олишда ойлик пул компенсацияси тайинлаш бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пешкў туман бўлимига хат чиқарилди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пешкў туман бўлими томонидан аризачига жорий йилнинг апрел ойидан эътиборан ойлик пул компенсацияси тайинланиб, фуқаро Б.Ҳамроевнинг мурожаати  қаноатлантирилди.

 

   Пешкў  туман  адлия бўлими етакчи маслаҳчиси А.Абдукаримов