Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Бухоро вилоятининг туман(шаҳар)ларида “Адлия сайл”лари давом этмоқда.


Жорий йилнинг 23 май куни Когон шаҳридаги “Марказий темир йўлчилар маданият саройи Бухоро филиали” хиёбонида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича “Ҳуқуқий ахборот куни” доирасида “Адлия сайли” ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланган мазкур сайлда бошқармасининг масъул ходимлари, адвокатлар, нотариуслар, давлат хизматлари маркази, кадастр, бандлик, халқ таълими ва тиббиёт бирлашмаси шаҳар бўлимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳамда 700 дан ортиқ аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида аҳолига ҳуқуқий тушунтириш бериш билан бирга, адвокатлар томонидан жами 20 нафар фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, нотариуслар томонидан жами 6 нафар фуқароларга сайёр нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилиб, 15 нафар фуқарога турли хилдаги сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, тадбир давомида уй-жой, ер ажратиш, газ таъминоти, моддий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан 11 та мурожаатлар қабул қилиниб, 20 дан ортиқ мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайл давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига уланиш тавсия қилиниб, бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” порталининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда “Advice.uz” портали орқали меҳнат, оила, ижтимоий ҳимоя, солиқ, уй-жой, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳалардаги қонунчилик ҳақида маълумот олиш мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир иштирокчиларига нотариат, ҳуқуқбузарлик профилактикаси, меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик, давлат хизматлари ва бошқа масалалар бўйича тайёрланган 300 тадан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.

Бундан ташқари тадбирда “Китобхонлик кунлари” акцияси доирасида викторина ташкил этилиб, викторина саволларига тўғри ва тўлиқ жавоб берган иштирокчилар рағбатлантирилди.

Тадбир давомида шаҳардаги маданий марказларнинг бадиий чиқишлари намойиш қилинди.