Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини нотариусга тақдим этиш тартиби қандай?


Савол:  Юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини нотариусга тақдим этиш тартиби қандай? Нотариал тасдиқланадиган ҳамда бошқа ташкилотларга бериладиган юридик шахсга тегишли бўлган ҳужжатларнинг нусхаларига  юридик шахснинг муҳри бўлиши шартми?

Бухоро шаҳри, К.Астанов

Жавоб: Ҳозирги вақтда юридик шахсларга оид барча маълумотлар ва  уларнинг таъсис ҳужжатлари бевосита нотариус томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали олиниши муносабати билан  юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини нотариусга тақдим этишга зарурат йўқ. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 5 февралдаги  “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 4160-сон қарорига асосан 2019 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босишни талаб қилиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаби бекор қилинди. 

Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси Д.Бозорова