Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Қоидабузарликлар содир этилиши олди олинди.


Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан Чорбахосса МФЙда ўтказилган “Ҳуқуқий билимлар куни” доирасидаги сайёр қабул давомида, Бухоро шаҳар М.Каримов кўчаси 5-муюлиш, 11-уйда яшовчи Муслима Рамазонова оғзаки равишда мурожаат қилиб, деҳқон бозори бекатидан қатновчи Дамас йўналишли такси автомашиналари М.Каримов кўчасидан ноқонуний тарзда ҳаракатланишини маълум қилиб, ҳолат бўйича чора кўришни сўраган.

Мазкур мурожаат, муаллиф иштирокида Бухоро вилоят Транспорт бошқармаси инспекторлари иштирокида жойида ўрганиб чиқилиб, Марказий бозор бекати ҳудудидаги Дамас русумли йўналишли таксилар ўзбошимчалик билан белгилаб берилган йўналишни чеклаб, Бухоро шаҳар, М.Каримов кўчаси орқали ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, тегишли ҳайдовчилар қатъий огоҳлантирилди.

Шу билан бирга ҳудудга вилоят ИИБ ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда бетон тўсиқ қўйилиши таъминланди.

  

 Бухоро шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси Шухрат Набиев