Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

“Биз биргамиз” акцияси Бухорода.


Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган, “Биз биргамиз” лойиҳаси доирасидаги ижтимоий акция Бухоро вилоятида ўтказилди.

Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатиш ва аҳоли гавжум жойларда турли акция кўринишидаги тадбирларни ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 29 май куни Бухоро шаҳридаги “Фитрат” боғида “Биз биргамиз” лойиҳаси доирасидаги ижтимоий акция ва ярамарка ташкил этилди.

Мазкур хайрия акциясида ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик, зардўзлик, тикувчилик, кулолчилик, рассомчилик сингари маҳсулотлари билан қатнашишди.

Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига яқиндан кўмаклашиш ва улар доимо эътиборда эканлигини билдиришдан иборатдир.

Келгусида шундай акцияларни байрамлар арафасида давом эттириш белгилаб олинди.

                                      Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси.