Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилмоқда.


         Мамлакатимизда соғлиқни сақлашда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар натижасида нодавлат тиббиёт муассасалари сонини янада кўпайтириш ҳамда улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар турларини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Шунингдек, хусусий соғлиқни сақлашни янада ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестицияларни, айниқса, чет эл инвестицияларини жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, аҳолининг юқори технологик тиббий хизматлар ва ускуналардан фойдаланиш имкониятларини оширишда нодавлат сектори иштирокини рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4290-сон қарори қабул қилинди.

         Қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

         Низом билан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тартиби, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказиш тартиби, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси тўғрисидаги битимни тузиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси тўғрисидаги битим томонларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер участкаларини тақдим этиш, узоқ муддатга мақсадли фойдаланиш учун давлат тиббиёт ташкилотларининг бино ва иншоотларини ёки уларнинг қисмларини, хоналарини бериш, давлат тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуна ва техникалар билан жиҳозлаш, давлат тиббиёт ташкилотларини ишончли бошқарувга бериш, жамоат инфратузилмасига эгалик ҳуқуқини бериш тартиби, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш устидан мониторинг қилиш тартиблари белгиланди.

         Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор ташаббуси асосида амалга оширилиши мумкинлиги белгилаб берилди.

         Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида соғлиқни сақлаш соҳасига инвестиция киритадиган инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлаш тўғрисидаги таклифига маъқулланди.

Жамғарма давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинадиган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун ваколатли тижорат банкларига 10 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик ЛИБОР плюс 2 фоизга тенг, умумий миқдори 200 млн АҚШ долларигача бўлган кредит линияларини очиш топширилди.

         Бир сўз билан айтганда мазкур қарор, хусусий соғлиқни сақлашни янада ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестицияларни, айниқса, чет эл инвестицияларини жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, аҳолининг юқори технологик тиббий хизматлар ва ускуналардан фойдаланиш имкониятларини оширишда нодавлат сектор иштирокини рағбатлантириш мақсадида қабул қилинди.

 

 

         Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев