Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Васиятнома қолдирилганлигини қандай аниқлаш мумкин?


 Савол: 2018 йилнинг июнь ойида отам вафот этдилар. Отам номидан васиятнома қолдирилганлигини қандай аниқлашим мумкин?

                                               Бухоро шаҳри, Н.Ражабов

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига кўра васиятнома фуқаронинг вафотидан кейин ошкор қилиниши мумкин. Ҳозирги вақтда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида васиятномага оид маълумотлар базаси шакллантирилган бўлиб, марҳум томонидан васиятнома қолдирилганлиги ушбу Тизим орқали аниқланади. Тизим Республикамиз бўйича ягона ахборот тизими бўлганлиги сабабли исталган нотариал идора орқали ушбу маълумотни аниқлаш мумкин.

Бунинг учун меросхўр ёки бошқа манфаатдор шахс мерос қолдирувчининг ўлим гувоҳномасини нотариусга тақдим қилиши лозим.

                           

    Саволга Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси Д.Бозорова жавоб берди.