Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Вилоятдаги чекка ҳудудларда адлиянинг “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари давом этмоқда


Фуқаролар учун “Очиқ эшиклар куни” доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, жорий йилнинг 7 июнь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Олот туманининг “Халифа” ва “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди.

Мазкур қабулда “Халифа” ва “Арабхона” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги қишлоқлардан жами 50 га яқин аҳоли иштирок этди. Бошқарма раҳбарияти томонидан фуқароларга уларни қизиқтирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, уларнинг мурожаатлари, муаммолари эшитилди.

Шунингдек, фуқароларни қийнаб келаётган масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, бажарилиш муддатлари белгиланди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига уланиш тавсия қилиниб, бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” портали расман иш бошлаганлиги, ушбу портал орқали меҳнат, оила, ижтимоий ҳимоя, солиқ, уй-жой, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳалардаги қонунчилик ҳақида маълумот олиш мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар берилиб, “Advice.uz” портали тўғрисидаги флаерлар тарқатилди.