Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Соғ танда - соғлом ақл


Инсон хаётда соғлом яшаши учун албатта жисмоний тарбия билан шуғулланиб туриши зарур. Жисмоний харакатлар инсон организмидаги иш фаолиятини яхшилайди. Бош мия фаолияти ҳамда қон айланиш системасида жисмоний тарбиянинг ўрни жуда катта. Тана соғлом бўлса инсоннинг фикрлаши ҳам яхши бўлади. Халқимизда “Соғ танда - соғлом ақл” деган ҳикматли ибора бежизга айтилмаган.

Бошқарманинг кадрлар бўлими билан касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорликда ходимларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ҳамда ёшларни спорт машғулотларига жалб этиш мақсадида, доимий равишда ҳар ҳафтада ходимларнинг бўш вақтларини ҳисобга олган ҳолда, спортнинг футбол, волейбол ва столь тенниси турлари бўйича машғулотлар ташкил этиб келмоқдалар.

Ушбу спорт машғулотларида бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари иштирок этиб келмоқдалар.

Хусусан, жорий йилнинг 9 июнь куни адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари шунингдек, тизимдаги идоралар ходимларидан ташкил этилган 8 та волейбол жамоаси ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада бошқарманинг “Адолат”, Бухоро шаҳрининг “Бухоро”, Бухоро туманининг “Оғалар”, Олот, Қоракўл ва Жондор туманларининг “Умид”, Шофиркон ва Вобкент туманларининг “Қалқон”, Ғиждувон туманининг “Ғиждувон”, Ромитан ва Пешкў туманларининг “Ромитан-Пешкў”, Когон шаҳар, Когон ва Қоровулбозор туманларининг “Темурбеклар” жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Мусобақа натижасига кўра 1-фахрий ўринни “Адолат” жамоаси,
2-ўринни “Ромитан-Пешкў” жамоаси ва 3-ўринни “Ғиждувон” жамоаси эгаллади.

Ўтказилган волейбол мусобақасининг якунига кўра “Энг яхши жамоа сардори”, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши ҳимоячи” ва “Энг яхши боғловчи ўйинчи” номинациялари бўйича ғолиб бўлган волейбол иштирокчилари бошқарманинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 










                                                        Бошқарманинг кадрлар бўлими.