Боғланиш

Телефон
(+998 65) 223-78-51

Электрон манзил
buxoro@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

10

“Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови эълон қилинди


Адлия вазирлиги “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловини эълон қилади.

Танлов фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошираётган ҳуқуқ тарғиботчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.  

Танлов қуйидаги 10 номинация бўйича ўтказилади:

   “Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун”;

   “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис”;

    “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист”;

    “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ”;

    “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер”;

    “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт”;

    “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа”;

   “Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун”;

    “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор”;

    “Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси”.

Танловда мутахассислиги ва касбидан қатъи назар, 18 ёшга тўлган барча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.  

Малакали ҳуқуқшунослар ҳамда тажрибали амалиёт ходимларидан иборат танлов ҳайъати ғолибларни аниқлайди.

Ғолиблар эсдалик нишонлар, дипломлар, статуэткалар ва совринлар билан тақдирланади.

Танловга материаллар 28 майдан 20 июнга қадар қабул қилинади.

Танлов учун материалларни қуйидаги манзилга юборинг:
Тошкент, Сайилгоҳ 5

x.klichev@adliya.uz

Батафсил маълумот: www.minjust.uz сайтида.

Мурожаат учун телефон: 71/233-75-97