Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Интеллектуал мулк ҳуқуқи қонун ҳимоясида


Бухоро давлат университетининг кичик мажлислар залида жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида бир қатор халқаро шарномаларга қўшилиши муносабати билан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва бошқа субъектларга юклатилган мажбуриятлар”, шунингдек “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда давлат бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Семинар иштирокчиларига Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Ф.Холбоев томонидан Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида бир қатор халқаро шарномаларга қўшилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти юзасидан,      Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ходими Ў.Ибрагимов томонидан Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиши муносабати билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда бошқа субъектларга юклатилган мажбуриятлар юзасидан тушунтириш бериб ўтилди.

100 га яқин фуқаролар ва масъул ходимлар иштирок этган мазкур тадбир очиқ мулоқот ва давра суҳбати тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан соҳа фаолияти бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

 



                                               Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими