Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Бухорода “ОАВларида ҳуқуқий мавзуларни ёритишнинг шакл ва усуллари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.


2019 йил 18 июнь куни Бухорода “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этган «Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда ОАВ роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда Бухоро вилояти туман(шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари(ОАВ) вакиллари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институтининг минтақавий бўлинма раҳбарлари иштироқ этишди.  

Тадбир давомида мамлакатимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмуни ва амалий натижалари, ҳусусан, Бухоро вилояти суд идораларининг ҳамда адлия бўлимларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.

Семинар-тренингда 2017-2021 йилларга мўлжалланган  Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида белгилаб берилган  мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат, шу жумладан ҳуқуқ тартибот органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолатни, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро, фуқаролараро тотувликнинг қарор топиши масалаларининг ОАВда кенг ёритиб борилишининг самарадорлиги, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда ОАВ ўрни каби масалалар интерфаол усуллар воситасида атрофлича таҳлил қилинди.